Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2020 год / Май, 2020 г. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 й. 320-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2020 й.

N 320



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДОИМИЙ

ВА ВАҚТИНЧА ПРОПИСКА ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ

ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ 28 ДЕКАБРДАГИ 1049-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2020 йил 1 сентябрдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш юзасидан қуйидаги тартиботлар кучга кириши маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун ҳисобланади;

доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш бир кун ичида расмийлаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинади;

ҳарбий хизматга мажбурларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун бориш тартиби бекор қилинади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этганда, уни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда уй-жой эгасининг розилиги талаб этилмайди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 2020 йил 1 сентябрдан, ушбу низомнинг 66-67-бандлари эса мазкур қарор эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказиш юзасидан кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 майдаги

320-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида

доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада

соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил

28 декабрдаги 1049-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарор номидаги "доимий ва вақтинча прописка қилиш" сўзлари "фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш" сўзлари "фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1а-иловага мувофиқ";

учинчи-тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 3-банднинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Фуқаролар 2021 йил 1 январдан бошлаб, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкинлиги белгилаб қўйилсин".


4. 4-банднинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассисларга ва тор ихтисосликдаги мутахассисларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун асосланмаган илтимосномалар берганлиги учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин".


5. 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "ва вақтинча прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга" сўзлари "яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш" сўзлари "доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда доимий рўйхатга олинганликни бекор қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш" сўзлари "яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга" сўзлари "яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ҳисобга" сўзи "рўйхатга" сўзи билан алмаштирилсин.


6. Қуйидаги мазмундаги 1а-илова* қўшилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 декабрдаги

1049-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш

ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда - фуқаролар) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш (кейинги ўринларда - доимий рўйхат) ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш (кейинги ўринларда - вақтинча рўйхат) тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

васийлик - ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларни жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли;

даволаш муассасалари - санаторийлар, даволаш пансионатлари, давлат тасарруфидаги ва хусусий клиникалар, шифохоналар, касалхоналар ва бошқа тиббий муассасалар;

жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик лагерлар, дам олиш уйлари ва зоналари, туристик қишлоқлар, кемпинглар, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), туризм ва спорт базалари, палаткали (кемпинг) лагерлар ва комплекслар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали лагерлар ва бошқа объектлар, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортлари;

қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари (болалар ота-онасига нисбатан тўғри шажарадаги биринчи, невара бобосига, бувисига нисбатан иккинчи даражадаги қариндош ҳисобланади);

меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар - болаликдан ногиронлар, олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар, белгиланган тартибда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган фуқаролар;

ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари - чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гуво

...
Время: 0.0258
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск