язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Ёғочни қайта ишлаш ва мебель саноати/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2004 й. 403-сон "Файз" холдинг компанияси бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2004 й.

N 403



"ФАЙЗ" ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ

БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистан Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда республика мебель саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Файз" холдинг компанияси таркибига 1-иловага мувофиқ ёғочни қайта ишлаш ва мебель саноати корхоналари, шунингдек уларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар кириши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Файз" холдинг компаниясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

мебель маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлари маркетингини ўтказиш, мебель ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг ҳамда юқори сифатли, рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

компания корхоналарида ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш юзасидан ягона техника сиёсатини амалга ошириш, замонавий, юқори унумли техника ва технологияларни жорий этиш, ушбу мақсадларда хорижий инвестицияларни кенг жорий этиш, қўшма корхоналар ташкил этиш;

тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш, маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кўпайтириш, халқаро кўргазма ва ярмаркаларда фаол қатнашиш;

мебель саноати корхоналарининг материалларнинг асосий турлари, бутловчи буюмлар ва фурнитураларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш бўйича ўз хом ашё базасини яратиш учун мебель ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилиш ҳисобига чуқурлаштириш;

кадрларни, шу жумладан етакчи чет эл фирма ва компанияларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


3. "Файз" холдинг компаниясининг ходимларнинг чекланган умумий сони 26 кишидан, шу жумладан бошқарув ходимлари - 21 кишидан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг "ЎзЭллас" қўшма корхонаси ҳамда "Шаҳрисабзмебелъ" акциядорлик жамияти корхоналари акцияларининг давлат пакетларини, улар тўлиқ сотилгунга қадар, ишончли бошқариш шартномаларини узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. "Файз" холдинг компанияси икки ой муддатда компаниянинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.


6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий саноатни бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 августдаги 405-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши;

Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро молия корпорациясининг "Файз" холдинг компаниясига инвестициялари тўғрисида" 1998 йил 7 октябрдаги 426-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбоши;

Вазирлар Маҳкамасининг "Республика мебель саноатини монополиядан чиқариш ва уни бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 20 июндаги 258-сон қарорининг 1-3, 9 ва 10-бандлари ва ушбу қарорга 1, 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 августдаги

403-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Файз" холдинг компанияси таркибига

кирувчи корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


I. Ёғочни қайта ишлаш ва мебель ишлаб чиқариш корхоналари


1. "Файз" холдинг компанияси очиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси (бош корхона), Тошкент шаҳри

2. "Файз-Эмиратс Ферниче" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри

3. "Файз-Явор" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри

4. "Файзли ҳаёт" масъулияти чекланган жамият, Фарғона вилояти, Қува шаҳри

5. "Файзли-Бухоро" масъулияти чекланган жамият, Бухоро шаҳри

6. "Файзли-Бағдод" масъулияти чекланган жамият, Фарғона вилояти, Бағдод шаҳри

7. "Яккабоғ Файз-мебель" масъулияти чекланган жамият, Қашқадарё вилояти

8. "Файзли Хоразм" масъулияти чекланган жамият, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри

9. "Файз-Импект Ферниче" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

10. "Файз Хомаг ГУС" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

11. "Файзли ШАХ Азиз" масъулияти чекланган жамият, Фарғона вилояти, Охунбобоев тумани

12. "Риштонмебель" акциядорлик жамияти, Фарғона вилояти, Риштон шаҳри

13. "Шамшод" масъулияти чекланган жамият, Фарғона вилояти, Бағдод шаҳри

14. "Файз Имал Систем" масъулияти чекланган жамият, Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳри



II. Ёрдамчи материаллар ишлаб чиқариш, маҳсулотларни

сотиш ва хизматлар кўрсатиш корхоналари


15. "Файз-Текстиль" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

16. "Файз Жихаз" масъулияти чекланган ширкат, Қозоғистон Республикаси, Алмати шаҳри

17. "Файзли нон" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

18. "Файз Метлитограф" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

19. "Файз Мебель Саноат Савдо" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

20. "Файзли оила" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

21. "Файз Билдинг" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

22. "Файз ЛТВ Текстиль" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 августдаги

403-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Файз" холдинг компанияси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув раиси

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Юридик маслаҳатчи

1 киши

Иқтисодий таҳлил, молия, акциялаштириш ва қимматли қоғозлар бошқармаси

6 киши

Маркетинг ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўлими

3 киши

Ишлар бошқармаси (кадрлар, ижро назорати масалаларини ҳисобга олган ҳолда)

2 киши

Ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб этиш бўлими

3 киши

Техник сиёсат, янги техника ва технологияларни жорий этиш бўлими

3 киши

Компания таркибига кирувчи корхоналар

Ёғочни қайта ишлаш ва мебель ишлаб чиқариш корхоналари

(14)

Ёрдамчи материаллар ишлаб чиқариш, маҳсулотларни сотиш ва хизмат кўрсатиш корхоналари

(8)

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 20 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 21 киши

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 33-сон, 375-модда.