ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 07.05.2020 й. 2020-08-сон "Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.05.2020 й. 2000-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.05.2020 й.

N 2000-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

07.05.2020 й.

N 2020-08


БУЙРУҒИ



"Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон "Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сонли "Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                           А. Назиров






Буйруққа

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ буюраман:".


2. Қоидаларда:


а) 1-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва унинг ҳудудий органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 35-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) ёки унинг ҳудудий органи" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (бундан буён матнда Давлат активларини бошқариш агентлиги деб юритилади) ёки унинг ҳудудий бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 45-1-банднинг иккинчи хатбошисидан "ва асосий муҳри" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


г) 47-банддаги "эмитентнинг раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзолари билан тасдиқланган, эмитентнинг асосий муҳри босилган ҳужжат нусхаси тақдим этилади" деган сўзлар "эмитентнинг раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзолари билан тасдиқланган ҳужжат нусхаси тақдим этилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 57-банднинг "б" кичик бандидаги "органларида" деган сўз "бошқармаларида" деган сўз билан алмаштирилсин;


е) 58-банднинг учинчи хатбошисидаги "органларига" деган сўз "бошқармаларига" деган сўз билан алмаштирилсин;


ж) 60-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ёки унинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг давлат корхонасини қайта тузиш тўғрисидаги буйруғи;";


з) 61-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи" деган сўзлар "Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"69. Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун эмитент рўйхатдан ўтказувчи органга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида йиғим тўлайди.";


к) 81-банднинг иккинчи хатбошисидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


л) 1-иловада:

"Муҳр" деган сўз чиқариб ташлансин;

"ТАСДИҚЛАНГАН" (эмитентнинг номи) (жамият кузатув кенгаши раисининг ёки бошқа ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси) ______-сон (сана) М.Ў." деган сўзлар "ТАСДИҚЛАНГАН" (эмитентнинг номи) (жамият кузатув кенгаши раисининг ёки бошқа ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси) ______-сон (сана)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"ТАСДИҚЛАНГАН" (баҳоловчи ташкилот номи) (раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О., имзо) (сана) М.Ў." деган сўзлар "ТАСДИҚЛАНГАН" (баҳоловчи ташкилот номи) (раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О., имзо) (сана)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 1а-иловада:

"Муҳр" деган сўз чиқариб ташлансин;

"ТАСДИҚЛАНГАН" (эмитентнинг номи) (жамият кузатув кенгаши раисининг ёки бошқа ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси) ______-сон (сана) М.Ў." деган сўзлар "ТАСДИҚЛАНГАН" (эмитентнинг номи) (жамият кузатув кенгаши раисининг ёки бошқа ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси) ______-сон (сана)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"ТАСДИҚЛАНГАН" (ушбу чиқарилиш бўйича таъминот берган шахснинг номи) (раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О., имзо) "___" ______ 20___ й. (сана) М.Ў." деган сўзлар "ТАСДИҚЛАНГАН" (ушбу чиқарилиш бўйича таъминот берган шахснинг номи) (раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О., имзо) "___" ______ 20___ й. (сана)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"ТАСДИҚЛАНГАН" (баҳоловчи ташкилот номи) (раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О., имзо) "___" ______ 20___ й. М.Ў." деган сўзлар "ТАСДИҚЛАНГАН" (баҳоловчи ташкилот номи) (раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О., имзо) "___" ______ 20___ й. (сана)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 2-иловада:

"М.Ў." қисқартмаси ва "Муҳр" деган сўз чиқариб ташлансин;


39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Мазкур эмиссия рисоласида кўрсатилган барча ҳужжатлар унинг таркибий қисмидир ва улар бириктирилган, рақамланган ва тикилган бўлиши лозим.";


о) 2a-иловада:

"Муҳр" деган сўз чиқариб ташлансин;

"ТАСДИҚЛАНГАН" (Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи) (тасдиқловчи орган ваколатли шахсининг лавозими, Ф.И.О., имзо) ____________ 20__й. М.Ў." деган сўзлар "ТАСДИҚЛАНГАН" (Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси) (тасдиқловчи орган ваколатли шахсининг лавозими, Ф.И.О., имзо) ____________ 20__й. М.Ў." деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"(Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи буйруғининг)" деган сўзлар "(Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ёки унинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг буйруғи)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ёки унинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг буйруғига мувофиқ устав капиталининг улушлар бўйича тақсимланиши.";


33-банднинг "к" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"к) Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ёки унинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг корхонани хусусийлаштириш тўғрисидаги буйруғининг рақами ва санаси;";


40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Мазкур эмиссия рисоласида кўрсатилган барча ҳужжатлар унинг таркибий қисмидир ва улар бириктирилган, рақамланган ва тикилган бўлиши лозим.";


п) 2б-иловада:

"М.Ў." қисқартмаси ва "Муҳр" деган сўз чиқариб ташлансин;


29-банддаги "энг кам иш ҳақи суммасидан - 1000 баробардан" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдоридан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Мазкур эмиссия рисоласида кўрсатилган барча ҳужжатлар унинг таркибий қисмидир ва улар бириктирилган, рақамланган ва тикилган бўлиши лозим.


р) 2в-иловада:

"М.Ў." қискартмаси ва "Муҳр" деган сўз чиқариб ташлансин;


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Солиқ ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар миқдори, минг сўмда:

Солиқ ва йиғимлар турлари


Қарз суммаси



1


2


";

24-банддаги "энг кам иш ҳақи суммасидан - 1000 баробардан" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдоридан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


36-банддан "ва фонднинг муҳри билан тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


с) 3, 6, 7 ва 8-иловалардан "Муҳр" деган сўз чиқариб ташлансин;


т) 9-иловада:

"ТАСДИҚЛАНГАН" (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) (рўйхатдан ўтказувчи орган ваколатли шахсининг лавозими, Ф.И.О., имзо) (сана) _______-сон М.Ж." деган сўзлар "ТАСДИҚЛАНГАН" (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) (рўйхатдан ўтказувчи орган ваколатли шахсининг лавозими, Ф.И.О., имзо) (сана) _______-сон М.Ў." деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"М.Ў." қисқартмаси ва "Муҳр" деган сўз чиқариб ташлансин;


у) 10-иловадан "М.Ў." қисқартмаси ва "Муҳр" деган сўз чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 1 июнь, 21-сон, 233-модда



































Время: 0.1992
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск