ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Халқаро тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2020 й. 281-Ф-сон "Янги Ўзбекистон тўғрисида энг яхши мақола" номли халқаро танловни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

01.06.2020 й.

N 281-Ф




Мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида жаҳон жамоатчилигини кенг хабардор қилиш, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда Брюссель халқаро пресс-клубининг (Бельгия) "Янги Ўзбекистон тўғрисида энг яхши мақола" номли халқаро танловни (кейинги ўринларда - халқаро танлов) ташкил этиш ва ўтказиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

халқаро танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига - 20 минг евро миқдорида;

халқаро танлов ғолибларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига - ушбу Марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофик зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 июнь




























Время: 0.0152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск