язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2020 й. 345-сон "Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2020 й.

N 345




АЛКОГОЛСИЗ ИЧИМЛИКЛАРНИНГ

ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ УМУМИЙ

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент (кейинги ўринларда - Техник регламент) ва уни жорий этиш схемаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн саккиз ой ўтгач амалга киритилсин.


2. "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилиши муносабати билан уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб, Техник регламент амалга киритилгунга қадар алкоголсиз ичимликларни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда уларнинг мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийлигини таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрсин.


4. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноевга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А.Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 1 июндаги

345-сон қарорига

2-ИЛОВА



Алкоголсиз ичимликлар хавфсизлиги бўйича

умумий техник регламентни жорий қилиш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I босқич

-

"Ўзстандарт" агентли ги, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги

-

Сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларига Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни (кейинги ўринларда - Техник регламент) етказиш.

-

Уч кун муддатда

II босқич

-

"Ўзстандарт" агентлиги, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК

-

1. Алкоголсиз ичимликларни стандартлаштириш бўйича мавжуд норматив ҳужжатлар рўйхатини тузиш ва хатловдан ўтказиш.


2. Алкоголсиз ичимликларни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийликни бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш.

-

Бир ой муддатда


Ўн кун муддатда

III босқич

-

"Ўзстандарт" агентлиги

-

Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитация қилиш кўламини кенгайтириш чораларини кўриш.

-

Олти ой муддатда

IV босқич

-

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзстандарт" агентлиги, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси

-

Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, давлат органларини, тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилишни таъминлаш.

-

Жадвалга мувофиқ







V босқич

-

Санитария-эпидемиология назорати ҳудудий органи

-

1. Тадбиркорлик субъектлари томонидан санитария-эпидемиологик хулосани олиш учун ариза ва унга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим қилиш.


2. Синовдан ўтказиш учун белгиланган тартибда маҳсулот намуналарини олиш.


3. Лаборатория синовлари натижаси ижобий бўлганда ариза берувчига санитария-эпидемиологик хулосани бериш.

-

Белгиланган тартибда (ариза олинган кундан бошлаб 14 кундан кечиктирмай)

VI босқич

-

Аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари

-

Мувофиқлик сертификатини бериш ёки қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда мувофиқлик сертификатини бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.

-

Уч иш куни мобайнида







VII босқич

-

"Ўзстандарт" агентлиги, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси

-

Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини таъминлаш.

-

Белгиланган тартибда

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 июнь