ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш /

Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.05.2020 й. 3237-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 27.04.2020 й. 2020-06-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 30 майда 3237-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2020 йил 27 апрелдаги

2020-06-сон қарорига

ИЛОВА



Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини

юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим

этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари

учун маълумотлар таркибини шакллантириш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом давлат солиқ хизмати органлари (бундан буён матнда солиқ органлари деб юритилади) томонидан солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


солиқ тўловчи - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар;

солиқ тўловчи тўғрисида ҳисоб маълумотлари - солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек Солик кодексининг 133-моддасида назарда тутилган тартибда давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотлар;


учинчи шахс - ўз фаолиятида қонунчиликда тақиқланмаган мақсадларда фойдаланиш учун солиқ тўловчига доир маълумотларни тақдим этиш юзасидан солиқ органларига ёки "Ишончли ҳамкор" автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда "Ишончли ҳамкор" ААТ деб юритилади)" орқали мурожаат қилган шахс;

контрагент - солиқ тўловчи билан хўжалик муносабатларида шартнома тузувчи тараф;


маълумотларни трансчегаравий узатиш - солиқ тўловчи тўғрисида ҳисоб маълумотларни солиқ органлари томонидан республика ҳудудидан ташқарига Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда узатиш;


солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари - тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар, махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари, маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчилари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари, адвокатлик бюролари ва адвокатлар ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар;


"Ишончли ҳамкор" ААТ - солиқ тўловчилар тўғрисидаги солиқ сирини ташкил этмайдиган маълумотлар ва ҳисоб маълумотлар, ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда кўрсатилган маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация кодларини, шунингдек, мажбурий маркировкаланган маҳсулотлар бўйича таҳлилий ва қайта ишланган маълумотларни учинчи шахсларга реал вақт режимида юбориш имкониятига эга автоматлаштирилган ахборот тизими.

2. Солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан, шунингдек давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган солиқ тўловчи тўғрисидаги қуйидаги ҳисоб маълумотлари солиқ сирини ташкил этади:

тадбиркорлик субъекти бўлган юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлардан олинган юридик шахсларнинг давлат реестридан кўчирма, бундан солиқ сири ҳисобланмайдиган маълумотлар мустасно;

ички ишлар органларидан олинган паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотлари, бундан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) мустасно;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлардан олинган тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк, унинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги маълумотлар;

табиий ресурслардан фойдаланувчиларни ҳисобга олишни ва (ёки) уларни рўйхатдан ўтказишни, шунингдек табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашни амалга оширувчи органлардан олинган лицензия ва рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлар;

сув ресурсларини ҳисобга олишни амалга оширувчи органлардан олинган ўлчов асбобларисиз фойдаланилган сув ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;

лицензиялар ва (ёки) бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни берадиган органлардан олинган шундай ҳужжатлар берилганлиги, бекор қилинганлиги, тўхтатиб турилганлиги ёки уларнинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказишни амалга оширувчи органлар ҳамда ташкилотлардан олинган чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари аккредитациядан ўтказилганлиги (аккредитациядан маҳрум этилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар;

халқаро ташкилотларнинг ҳамда чет эл нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари реестрини юритиш ваколатига эга бўлган органдан олинган мазкур реестрга тегишли тарзда киритилганлик (реестрдаги ўзгартиришлар) тўғрисидаги маълумотлар;

васийлик ва ҳомийлик органларидан олинган мол-мулк мулкдорлари (эгалари) бўлган жисмоний шахсларга нисбатан васийлик, ҳомийлик ҳамда мол-мулк бошқаруви белгиланганлиги тўғрисида, шу жумладан мол-мулк мулкдори (эгаси) бўлган боланинг васий оилага топширилганлиги ҳақида, шу жумладан мазкур васийлик, ҳомийлик ва мол-мулк бошқаруви билан боғлиқ кейинги ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар;

нотариуслардан олинган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари, мол-мулк ижараси шартномалари тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, меросга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар берилганлиги ҳамда ҳадя этиш шартномалари нотариал тарзда тасдиқланганлиги ҳақидаги маълумотлар;

чет эллик фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга ишлаш учун рухсатномалар ёки патентлар беришни амалга оширувчи органлардан олинган чет эллик фуқаролар ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахслар турган жойи бўйича миграция ҳисобига қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсидан олинган ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотлар;

божхона органларидан олинган экспорт-импорт операциялари тўғрисидаги, шунингдек товарларни олиб ўтиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали электрон тижорат шаклида амалга оширилган товарларни олиб ўтиш ҳақидаги, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона омборларида товарлар сақланаётганлиги фактлари тўғрисидаги ахборотлар;

Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимини белгиловчи органдан олинган домен номларининг маъмурлари тўғрисидаги ахборотлар.


3. Солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан, шунингдек давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган солиқ тўловчи тўғрисидаги қуйидаги ҳисоб маълумотлари солиқ сири ҳисобланмайди:

ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар;

юридик шахслар учун - солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун - жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;

тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;

юридик шахснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;

ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;

молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган солиқ тўловчиларнинг очиқ турдаги маълумотлари таркибига киритилган ҳисоб маълумотлари.

4. Солиқ тўловчи бўйича солиқ сири ҳисобланадиган маълумотларни учинчи шахсларга бериш тақиқланади, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.


5. Муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБ МАЪЛУМОТЛАРИ


6. Юридик шахс тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига қуйидагилар киради, хусусан:

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

тўлиқ ва қисқартирилган номи;

жойлашган ери (почта манзили);

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

мулкчилик шакли;

иқтисодий фаолият тури;

давлат бошқарув идораларига тааллуқлилиги;

давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойи ва рақами, рўйхатдан ўтказувчи орган;

раҳбар маълумотлари;

устав фондининг (устав капиталининг) миқдори - тижорат ташкилотлари учун;

фаолликҳолати;

кичик тадбиркорлик субъектига тегишлилиги;

банк реквизитлари;

алоҳида бўлинмалар тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;

тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;

ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;

молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган иштирокчилар солиқ тўловчисининг идентификация рақами, чет эллик иштирокчининг мамлакати ҳамда ҳар бир муассиснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши кўрсатилган ҳолда иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби - тижорат ташкилотлари учун.

7. Жисмоний шахслар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига уларнинг қуйидаги шахсий маълумотлари киритилади:

фамилияси, исми, отасининг исми;

фуқаролиги;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

паспортининг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи ёки идентификация ID-карта маълумотлари;

яшаш жойи (манзили).

8. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳисоб маълумотлари таркибига мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, қуйидагилар ҳам киритилади:

давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойи ва рақами;

фаолият тури;

фаолият амалга ошириладиган жой.


9. Чет эл юридик шахсларининг ҳисоб маълумотлари таркибига қуйидагилар киради:

рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг рўйхатга олиш органи томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш рақами;

рўйхатга олинган мамлакатнинг солиқ органи томонидан берилган солиқ тўловчининг хос рақами;

юридик шахснинг тўлиқ номи;

рўйхатга олинган мамлакати;

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

асосий фаолият тури;

жойлашган ери (почта манзили);

раҳбарининг (ваколатли шахснинг) фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-карта маълумотлари, электрон почта манзили ва телефон рақами;

алоҳида бўлинмалар тўғрисидаги маълумотлар - фаолиятини алоҳида бўлинмалар орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахслари учун.


10. Солиқ кодексининг 39-бобида назарда тутилган электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларининг ҳисоб маълумотлари таркибига ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, қуйидагилар ҳам киритилади:

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ва хизмат кўрсатаётган веб-сайти;

электрон почта манзили;

савдо белгиси номи;

кўрсатаётган электрон хизмат тури;

электрон хизмат тақдим этаётган мобил илова номи.


10-1. Солиқ тўловчи солиқ органларининг маълумотлар базасида мавжуд бўлган ўз ҳисоб маълумотларини солиқ органининг сўровига кўра солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тасдиқлаши керак.


3-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБ МАЪЛУМОТЛАРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


11. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) асосида амалга оширилади.

12. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш маълумотларни киритишни ва ушбу маълумотларни ўзгартиришни ўз ичига олади.


13. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.


14. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш солиқ тўловчи томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар ва (ёки) Солиқ кодексининг 133-моддасида назарда тутилган тартибда давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларидан олинган маълумотлар асосида солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган ҳамда солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйилган солиқ органи томонидан амалга оширилади.


15. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган солиқ тўловчиларнинг ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.


4-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБ МАЪЛУМОТЛАРИНИ УЧИНЧИ

ШАХСЛАРГА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


16. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини судларга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳамда республика давлат бошқаруви органларига тақдим этиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан ўзаро электрон ахборот алмашиш бўйича тузилган битимлар асосида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда электрон тарзда амалга оширилади.

Бунда, ўзаро электрон ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилмаган ташкилотларга маълумотларни тақдим этиш, уларнинг сўрови асосида қоғоз шаклда амалга оширилади.


17. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлардан фақат улардан фойдаланишга рухсат берилган мансабдор шахслар томонидан фойдаланиш имконияти яратилади.


18. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига асосан судларга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга уларнинг сўровига асосан солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлар тақдим этилиши мумкин.


19. Тижорат ташкилотларига солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда "Ишончли ҳамкор" ААТ орқали тақдим этилади.

Бунда, солиқ сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш солиқ тўловчининг розилиги билан амалга оширилади.


20. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини жисмоний шахсларга тақдим этиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети (бундан буён матнда шахсий кабинет деб юритилади) орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

Бунда, жисмоний шахслар томонидан ёзма тарзда мурожаат қилинганда маълумотларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.


21. Солиқ тўловчи контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ҳамда мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган маълумотларни олиши мумкин.

Солиқ тўловчига контрагент бўйича маълумотларни тақдим этиш шахсий кабинет ёки "Ишончли ҳамкор" ААТ орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

22. Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини трансчегаравий узатиш солиқ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.

Бунда, бошқа давлатларнинг солиқ органларига ёки бошқа тегишли органларига солиқ тўловчи тўғрисида сўралган маълумотларни тақдим этиш солиқ сирини ошкор этиш сирасига кирмайди.



5-БОБ. CОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ АЙРИМ

ТОИФАЛАРИ УЧУН МАЪЛУМОТЛАР ТАРКИБИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


23. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларнинг маълумотлар таркиби қуйидагилар асосида шаклланади:

инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга оширилаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан олинган маълумотлар;

тўлиқ шакллантирилган устав капитали (фонди) ва корхонанинг устав капиталида (фондида) хорижий инвесторнинг улуши тўғрисида тегишли орган ва ташкилотлардан олинган маълумотлар.


24. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари бўйича маълумотлар таркибига махсус зоналар дирекциялари томонидан тақдим этилган махсус зоналарнинг иштирокчилари махсус зоналар иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги (иштирокчи мақомидан маҳрум этилгани) тўғрисидаги маълумотлар киритилади.


25. Маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчилари бўйича маълумотлар таркибига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган органдан олинган инвестор ёки юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахслар бирлашмаси инвестор сифатида иш юритаётган бўлса, бундай бирлашма иштирокчиларидан бирига берилган маҳсулот тақсимотига оид битимда кўрсатилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия тўғрисидаги (амал қилиш муддати ва бирлашманинг бошқа барча иштирокчилари тўғрисидаги) маълумотлар киритилади.


26. Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари бўйича маълумотлар таркиби адлия органларидан олинган қуйидаги маълумотлар асосида шаклланади:

адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг давлат реестридаги маълумотлар;

адвокатлик тузилмалари реестридаги маълумотлар;

адвокатлик тузилмаларининг почта манзили ўзгарганда бу ўзгаришлар тўғрисида олинган маълумотлар.


27. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар бўйича маълумотлар таркиби адлия органларидан олинган қуйидаги маълумотлар асосида шаклланади:

хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар тўғрисидаги (амал қилиши тўхтатиб турилган, тугатилган ва бекор қилинган) маълумотлар;

хусусий нотариал амалиёт билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг давлат реестридаги маълумотлар.


28. Cолиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркиби ушбу Низомнинг 23-27-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари тегишли орган ва ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида шакллантирилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


29. Учинчи шахс томонидан солиқ органларидан олинган солиқ сири ҳисобланган маълумотлар ва ахборотлардан фақат хизмат доирасида фойдаланилади.

30. Маълумотлардан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар солиқ органларидан олинган маълумотлар ва ахборотларнинг сир тутилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминлашлари шарт.


31. Солиқ органларидан олинган ахборотларни ўз ичига олган ҳужжатларнинг йўқотилиши ёки бундай маълумотларнинг ошкор этилиши қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.


32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


33. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 8 июнь, 22-сон, 238-модда

























































Время: 0.1882
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск