язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирлар Маҳкамаси ва республика комиссиялари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2020 й. 349-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.2020 й.

N 349




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ

ВАЗИРИНИНГ МАСЛАҲАТЧИСИ - IT-ТЕХНОЛОГИЯЛАР,

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ВА ИННОВАЦИОН

ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

ДЕПАРТАМЕНТИ БОШЛИҒИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ

ВАЗИФАЛАРИ ҲАМДА IT-ТЕХНОЛОГИЯЛАР,

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ВА ИННОВАЦИОН

ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўн кун муддатда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 403-ф-сон фармойишига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 июндаги

349-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги

403-ф-сон фармойишига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1-бандда:

биринчи хатбошидан "котибият ва бошқа" сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи";

иккинчи-еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти" сўзлар "IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти" сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 июнь