язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирлар Маҳкамаси ва республика комиссиялари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Босмахонасининг Устави (ЎзР ВМ 04.06.2020 й. 352-сон қарорига 5-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 июндаги

352-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати

Хўжалик фаолияти бошқармаси Босмахонасининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг босмахонаси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - Босмахона) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда - Хўжалик фаолияти бошқармаси) идоравий мансуб ташкилоти ҳисобланади ва унга бўйсунади.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда - Муассис) Босмахонанинг муассиси ҳисобланади.

Босмахона Муассисга ҳисобот беради.


3. Босмахона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси буйруқлари ва топшириқларига, Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг буйруқлари ва топшириқларига, шунингдек, ушбу Уставга амал қилади.


4. Босмахона унга оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки бўлган мол-мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси ҳисобланади, мол-мулкка нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган доираларда ўз фаолияти мақсадларига, Муассиснинг топшириғига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.


5. Босмахона юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банкда ҳисобварақларига, шу жумладан, валюта ҳисобварақларига, рамзларга, штамплар ва бланкаларга, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бошқа реквизитларга эга бўлади.


6. Босмахонанинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - "O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparati Xo'jalik faoliyati boshqarmasining Bosmaxonasi" Davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган номи - "O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining bosmaxonasi" DUK;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственное унитарное предприятие "Типография Управления хозяйственной деятельности аппарата Кабинета Министров Республики Узбекистан";

қисқартирилган номи - ГУП "Типография Кабинета Министров Републики Узбекистан".


7. Босмахона қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва уларни амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.


8. Босмахона Муассиснинг розилиги билан тижорат ташкилотларининг, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларининг қатнашчиси (акциядори, аъзоси) бўлиши мумкин.


9. Босмахона бошқа давлат унитар корхонасининг қатнашчиси бўлиши мумкин эмас.


10. Босмахонанинг жойлашган жойи (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчаси, 51-уй.



2-БОБ. БОСМАХОНАНИНГ МАҚСАДИ ВА

ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


11. Ноширлик-матбаа фаолиятини амалга ошириш, шунингдек, ушбу Уставда назарда тутилган бошқа хизматларни (ишларни) кўрсатишдан (бажаришдан) фойда олиш Босмахона фаолиятининг мақсади ҳисобланади.


12. Қуйидагилар Босмахона фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг муайян даврий нашрлари икки тилда, юқори матбаа даражасида белгиланган тартибда ўз вақтида чоп этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг бўлинмаларининг айрим даврий бўлмаган буюртмаларини бажариш;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган хизматлар кўрсатиш учун бошқа юридик ва жисмоний шахслардан буюртмалар қабул қилиш.

Агар қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган фаолиятнинг тегишли тури лицензияланиши белгиланган тақдирда, Босмахона фаолиятнинг ушбу турини тегишли лицензия органи билан тузилган лицензия битими асосида лицензия олмасдан амалга ошириши мумкин.

Босмахона қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. БОСМАХОНА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


13. Муассис қуйидаги хуқуқларга эга:

Босмахона фаолиятининг мақсадлари ва йўналишларини белгилаш;

Босмахона Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарорлар қабул қилиш;

Босмахонанинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд ўз мақсадидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган мол-мулкини олиб қўйиш ва уларни тасарруф этиш;

Муассис томонидан Босмахонага берилган мол-мулкдан фойдаланишдан тушган соф фойданинг бир қисмини ёки барча қисмини олиш;

Босмахонанинг мол-мулки билан тузилган битимни хақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш;

Босмахонага етказган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво қўзғаш;

меҳнат ҳақидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Босмахона раҳбарияти билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш.

Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


14. Босмахонанинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор томонидан амалга оширилади.


15. Директор Босмахонанинг ижро этувчи органи функциясини бажаради.


16. Босмахона директори:

қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Босмахона ходимлари меҳнатини муҳофаза қилиш ва меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларга риоя қилишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;

Босмахонани ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил этади;

Босмахонанинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқарувнинг энг янги замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;

Босмахона номидан ишончномасиз иш кўради, барча ташкилотларда, шу жумладан, чет элда унинг манфаатларини ифодалайди;

Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузади;

Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишган ҳолда ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади, уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;

кадрларни тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;

Босмахонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Босмахонанинг ички меҳнат тартиби ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;

Босмахона томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ташкил этилиши ва назорат қилинишини таъминлайди;

Босмахона мақсадлари ва фаолиятининг асосий йўналишларини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.

Босмахонанинг етакчи муҳандис-технологи ва бош бухгалтери Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишилган ҳолда Босмахона директорининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


17. Босмахона директори ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва вазифаларни ижро этиш доирасида Босмахона манфаатларини кўзлаб иш кўради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар, иш ҳақи ва уларга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида тўланиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга пул маблағлари ўтказилмаганлиги ва Босмахонага унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарлар, шу жумладан, Босмахонага бириктирилган давлат мулки йўқотилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


18. Босмахона директори унга юкланган вазифалар бажарилиши, шунингдек, Босмахонага бириктирилган давлат мол-мулки сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



4-БОБ. БОСМАХОНА УСТАВ ФОНДИ МИҚДОРИ


19. Босмахонанинг устав фонди Муассис томонидан фаолиятни амалга ошириш учун оператив бошқарув ҳуқуқи билан Босмахонага берилган воситалар, мол-мулк ва бошқа активларнинг жамини ифодалайди.


20. Босмахонанинг устав фонди миқдори 61,0 млн. сўмни ташкил этади.



5-БОБ. БОСМАХОНАНИНГ УСТАВ ФОНДИ

МИҚДОРИНИ КЎПАЙТИРИШ ВА

КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ


21. Босмахонанинг устав фонди миқдорини кўпайтириш ва камайтириш тартиби Муассиснинг қарори бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. БОСМАХОНАНИНГ МОЛ-МУЛКИНИ

ТАСАРРУФ ЭТИШ


22. Босмахонанинг мол-мулки оператив бошқарув ҳуқуқи билан Муассис томонидан Босмахонага бириктирилган асосий фондлардан ва айланма маблағлардан иборат.


23. Босмахонанинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.


24. Муассис Босмахонага тезкор фойдаланиш учун берилган давлат мулкидан вазифасига кўра фойдаланилиши ва сақланиши устидан назорат қилади.


25. Муассис билан келишган ҳолда Босмахона директори:

асосий воситаларни сотиши, уларни ижарага бериши ёки гаровга қўйиши;

мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига ҳисса сифатида киритиши;

бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиши ва сотиши;

бошқа ҳолларда Босмахона мулкини тасарруф этиши мумкин.



7-БОБ. ДАРОМАДЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ


26. Босмахонанинг даромади:

ноширлик-матбаа фаолиятидан олинган даромадлар;

бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.



8-БОБ. ЗАХИРА ЖАМҒАРМАСИНИ ВА БОШҚА

ЖАМҒАРМАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


27. Босмахонада унинг тасарруфида қолган соф фойда ҳисобига захира жамғармаси, шунингдек, миқдори ва шакллантирилиши тартиби Муассис томонидан тасдиқланадиган бошқа жамғармалар ташкил этилиши мумкин.



9-БОБ. ДАРОМАДЛАРНИ (ФОЙДАНИ) ТАҚСИМЛАШ

ВА ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


28. Барча солиқлар ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек, соф фойдадан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар тўлангандан кейин Босмахонада қоладиган соф фойда қонун ҳужжатларига мувофиқ Босмахона тасарруфига ўтади.


29. Муассис маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқини директорга берган ҳолда ўз қарори билан хайрия мақсадларига, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга йўналтирадиган пул маблағларининг чекланган суммасини белгилайди.


30. Босмахонанинг хўжалик фаолияти натижасида етказилган зарарларни қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган заҳира жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.



10-БОБ. ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИ


31. Босмахона ҳисобот даври тамом бўлгандан кейин ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва улар белгиланган тартибда давлат томонидан сақланишга топширилиши учун жавоб беради.


32. Хўжалик юритувчи субъект сифатида Босмахона фаолияти устидан назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Муассис томонидан амалга оширилади.


33. Босмахона директори Босмахона фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожланиш дастурлари амалга оширилиши тўғрисида Бошқарма олдида ҳисобот беради.



11-БОБ. БОСМАХОНАНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


34. Босмахона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради. Муассис Босмахонанинг мол-мулки етарли бўлмаганда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавоб беради.


35. Босмахона Муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.



12-БОБ. БОСМАХОНАНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ

ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ


36. Босмахона Муассис билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.


37. Босмахонанинг филиаллари ва ваколатхоналари Босмахона томонидан тасдиқланган уставлар асосида унинг номидан иш кўради.


38. Босмахонанинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбари Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда Босмахона директори томонидан тайинланади ва у томонидан берилган ишончнома асосида иш кўради. Ишончнома ушбу раҳбар билан меҳнат шартномаси (контракт)нинг амал қилиши тўхтатилганда Босмахона директори томонидан бекор қилинади.


39. Босмахона ўзи томонидан ташкил этиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг мажбуриятлари бўйича жавоб беради.



13-БОБ. БОСМАХОНАНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


40. Босмахона қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 июнь