ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2020 й. 358-сон "Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2020 й.

N 358




ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИГА

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний маърифий соҳани тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг "Диншунослик" ва "Исломшунослик" бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга қабул қилиш жараёнида дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби татбиқ этилади. Бунда, дастлабки имтиҳон натижаларига кўра абитуриентларни кириш имтиҳонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.

2. Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 5 июндаги

358-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон халқаро ислом

академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 июндаги 466-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Академиянинг бакалавриат ва магистратурасига қабул қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталари асосида амалга оширилади".


2. 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Академияга талабалар кундузги таълим шаклига дастлабки имтиҳон, касбий (ижодий) имтиҳон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳон Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган таълим йўналишлари рўйхати бўйича ўтказилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 6 июнь










































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск