язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2020 й. 359-сон "Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2020 й.

N 359




СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИДА ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ, ахборот-коммуникация технологияларини модернизация қилиш орқали солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси (кейинги ўринларда - чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

давлат солиқ хизмати органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида ўзаро алоқани масофавий тарзга ўтказиш, барча иштирокчилар ўртасидаги муносабатларни ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали тўлиқ автоматлаштириш ва интерактив давлат хизматлари сонини кенгайтириш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари билан электрон ҳамкорлик орқали ахборот алмашинувини самарали ташкил этиш ҳамда бу борада мавжуд муаммоларни бартараф қилиш;

катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

"Онлайн назорат касса машиналари", "Электрон ҳисобварақ-фактуралар" ва бошқа марказлашган тизимларни кенг жорий этиш;

иқтисодиётда хуфиёна фаолиятни қисқартириш, шаффофлик даражасини ошириш ҳамда тадбиркорлик учун тенг рақобат муҳитини яратиш мақсадида солиқ органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда солиқ соҳасида илғор ва инновацион технологияларни эгаллаш ҳамда уларни амалиётда самарали татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантириш механизмларини жорий қилиш;

солиқ назорати тизимини солиқ тўловчилар фаолиятига аралашишни, шунингдек, давлат солиқ хизмати органларида "инсон омили"ни ҳамда коррупция ҳолатларни камайтириш имконини берувчи масофавий таҳлил ишлари асосида ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий серверларини Тошкент шаҳрида, захира серверларини Навоий вилоятидаги мавжуд биноларни мослаштирган ҳолда, халқаро стандартлар асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан:

Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда маълумотларни қайта ишлаш марказининг бугунги кундаги ҳолати аудитдан ўтказилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш учун Жаҳон банкининг имтиёзли кредитларини жалб этиш бўйича дастлабки келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш лойиҳаси доирасида:

а) асосий ва захира серверларини, шунингдек, юридик шахсларнинг ягона маълумотлар базасини ташкил этилиши, Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари комплексининг ягона платформаси яратилиши, солиқ органларининг электрон ҳисоблаш техникалари ва коммуникация ускуналари паркини янгиланиши кўзда тутилсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси - буюртмачи этиб белгилансин;

в) қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Жаҳон банки томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар;

Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" илмий-ахборот маркази" ва "Солиқ-сервис" давлат унитар корхоналари маблағлари.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

икки ой муддатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Жаҳон банкига кредитларни жалб қилиш бўйича тегишли сўров жўнатиш учун лойиҳа паспортини ўрнатилган тартибда киритсин;

масъул вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг тўла ҳажмда ва ўрнатилган муддатларда бажарилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисига малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш, ягона платформа яратиш ва амалиётга жорий этиш бўйича шартнома асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган вақтинчалик меҳнат жамоасини шакллантириш ҳуқуқи берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 5 июндаги

359-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг

Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация

қилиш ва солиқ маъмуриятчилигида ахборот-коммуникация

технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

N

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Молиялаштириш

манбаи

Ижро

муддати

Масъул ижрочилар


I. МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ МАРКАЗИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА СЕРВЕР, ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ВА ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ

1.

Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқа техник жиҳозларини модернизация қилиш.

1.1. Жаҳон банки билан ҳамкорликда Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари ва бошқа техник жиҳозларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларни (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш.


Давлат бюджети, Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

2020 йил

июль

Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги



1.2. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.


Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда - Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси) Давлат бюджети, Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

2020 йил

сентябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК (кейинги ўринларда - Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ), Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги




1.3. Ўрнатилган тартибда тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.


2020 йил

декабрь




1.4. Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқа техник жиҳозларини харид қилиш, ўрнатиш ва маълумотларни янги серверларга кўчириш (миграция).


2021 йил

июль

Давлат солиқ қўмитаси


2.

Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий ва захира биноларидаги муҳандислик инфратузилмасини модернизация қилиш.

2.1.Жаҳон банки билан ҳамкорликда Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий ва захира биноларидаги мухандислик инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича лойиҳаолди ва лойиха ҳужжатларини (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш.


Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" илмий-ахборот маркази" давлат унитар корхонаси маблағлари

2020 йил

июль

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги




2.2. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси


2020 йил

сентябрь


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги




2.3. Ўрнатилган тартибда тендер (конкурс) савдоларини ўтказиш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси


2020 йил

декабрь


Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги




2.4. Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий ва захира биноларидаги мухандислик инфратузилмасини модернизация қилиш.


Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар


2021 йил

май


Давлат солиқ қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


II. ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ КОММУНИКАЦИЯ

ҚУРИЛМАЛАРИ ВА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ТИЗИМЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

3.

Давлат солиқ хизмати органларининг телекоммуникация қурилмалари ва ахборот хавфсизлигини таъминловчи тизимларини модернизация қилиш.


3.1. Жаҳон банки билан ҳамкорликда Давлат солиқ хизмати органларининг барча бўғинларидаги телекоммуникация тармоғини ва ахборотлар хавфсизлигини таъминловчи тизимларни замонавий талаблар асосида модернизация қилиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш.


Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" илмий-ахборот маркази" давлат унитар корхонаси маблағлари


2020 йил июль


Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги




3.2. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

2020 йил сентябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекцияси, Киберхавфсизлик маркази




3.3. Ўрнатилган тартибда тендер (конкурс) савдоларини ўтказиш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси


2020 йил

декабрь

Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги



3.4, Давлат солиқ хизмати органларининг барча бўғинларидаги телекоммуникация тармоғини ва ахборотлар хавфсизлигини таьминловчи тизимларни замонавий талаблар асосида модернизация қилиш.


Давлат бюджети, Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошка манбалар


2021 йил

июнь

III. КАТТА ҲАЖМДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТЕЗКОР ТАҲЛИЛ

ҚИЛИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА МАВЖУД

ИНФРАСТРУКТУРАНИ ЯНГИЛАШ

4.

Катта ҳажмдаги маълумотларни бошқариш ва таҳлил қилиш имконини берувчи "Big Data" технологияларини йўлга қўйиш.

4.1. "Big Data" технологиясини жорий этиш ва ундан фойдаланиш бўйича ходимлар малакасини ошириш.


Давлат бюджети, Жахон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар


2021 йил

ноябрь


Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги




4.2. Жаҳон банки ва Россия Федерал солиқ хизмати билан ҳамкорликда "Big Data" технологиясини жорий этиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш.


Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Солиқ-сервис" давлат унитар корхонаси маблағлари


2022 йил

июнь


Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги




4.3. Лойиҳаолди ва лойиха ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси


2022 йил

сентябрь


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ




4.4. Ўрнатилган тартибда тендер (конкурс) савдоларини ўтказиш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси


2023 йил

январь


Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги




4.5. Сервер ва телекоммуникация қурилмаларини харид қилиш, "Big Data" технологиясини синовдан ўтказиш ва ишга тушириш.


Давлат бюджети, Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда такиқланмаган бошқа манбалар


2023 йил

июнь


Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


IV. СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ ЖАРАЁНЛАРИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ

УЧУН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ КОМПЛЕКСИНИНГ

ЯГОНА ПЛАТФОРМАСИНИ ЯРАТИШ

5,

Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини яратиш.

5.1. Давлат солиқ қўмитасининг мавжуд ахборот тизимларини ягона платформага ўтказиш бўйича ривожланган давлатлар тажрибаларини, шу жумладан хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил қилган ҳолда ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

2020 йил

август


Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги



5.2. Таклифлар дан келиб чиққан ҳолда, Ягона платформани яратиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар, хорижий ҳамкорлар ва солиқ органларининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш ва уларга тегишли вазифаларни белгилаш.



2020 йил

октябрь


Давлат солиқ қўмитаси, Вазирлик ва идоралар



5.3. Давлат солиқ қўмитасининг мавжуд ахборот тизимларининг ягона платформасини яратиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун ваколатли идорага юбориш.


Давлат бюджети, Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошка манбалар


2021 йил

июль


Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги




5.4. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.



2021 йил

октябрь


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ




5.5. Давлат солиқ қўмитасининг мавжуд ахборот тизимларининг ягона платформасини яратиш. Мавжуд маълумотларни ягона платформага кўчириб ўтказиш (миграция), модернизация қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш.



2023 йил

октябрь


Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантири ш вазирлиги


6.

Солиқ аудитининг ҳар бир қадамини автомат тарзда қайд этиб борадиган ва уни ижросини назорат қиладиган (Case Management System) (Case Assesment System) тизимларни (кейинги ўринларда - солиқ аудитининг назорат тизимлари) яратиш.


6.1. Солиқ аудитини назорат тизимларини яратиш учун ривожланган давлатлар тажрибаларини ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

2020 йил

октябрь


Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


6.2. Таклифлар асосида тизимни яратиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар, хорижий ҳамкорлар ва солиқ органларининг масъул ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳи тузган ҳолда унинг вазифаларини белгилаш.



2020 йил

ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси


6.3. Ишчи гуруҳи томонидан Солиқ аудитининг назорат тизимлари яратиш концепцияси ва техник топшириғини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда комплекс эскпертизадан ўтказиш.


Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" илмий-ахборот маркази" давлат унитар корхонаси маблағлари


2021 йил

март


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ


6.4. Солиқ аудитининг назорат тизимларини яратиш чораларини кўриш.


Давлат бюджети, Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар


2022 йил

май

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги


V. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРГА РЕАЛ ВАҚТ РЕЖИМИДА КЎРСАТИЛАДИГАН

ХИЗМАТЛАРНИ КЕНГАЙТИРИШ ҲАМДА СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

7.

Солиқ тўловчиларга шахсий кабинет орқали кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш ҳамда мобил иловалар сонини ошириш.


Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетини такомиллаштириш ва шахсий кабинетдан мобил иловалар орқали фойдаланиш имкониятини яратиш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси


2020 йил

октябрь


Давлат солиқ қўмитаси


8.

Идоралараро ҳамкорлик орқали ахборот алмашинувида мавжуд муаммоларни бартараф этиш.


Идоралараро электрон ҳамкорлиги натижасида олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлашнинг мониторинг тизимини жорий этиш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси


2020 йил

ноябрь


Давлат солиқ қўмитаси

9.

Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иқтисодиётда хуфиёна айланмалар даражасини қисқартириш.


Россия Федерациясининг Федерал солиқ хизмати билан ҳамкорликда онлайн назорат касса машиналари ва Электрон ҳисобварақ-фактураларни таҳлил қилиш орқали хуфиёна фаолият юритаётган корхоналарни марказлашган ҳолда аниқлаш тизимини жорий этиш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси


2021 йил

август


Давлат солиқ қўмитаси


10.

Янги таҳрирдати Солиқ кодексини амалиётга жорий этиш ҳисобига давлат солиқ хизмати органларига юклатилган вазифалар бўйича бизнес-процессларни ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш.


10.1. Давлат солиқ хизмати органларига юклатилган ҳар бир вазифаларни амалга оширишда ҳар бир жараён кетма-кетлигини (занжирини) методикасини ишлаб чиқиш;


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси


2021 йил

декабрь


Давлат солиқ қўмитаси

10.2. Вазифаларни амалга ошириш босқичларини автоматлаштириш.



2021 йил

май



11.

Маҳаллий бюджетлар даромадини оширишда маҳаллий солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш учун "САЙТ" тизимини кенг жорий этиш чораларини кўриш.


11.1. Солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш бўйича таҳлилларни амалга ошириш.


11.2. "САЙТ" тизимини кенг жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.



2020 йил

август


Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар ва идоралар

12.

Солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобини юритишда ягона идентификатор сифатида солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)дан фойдаланишдан жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш.


12.1. Давлат солиқ қўмитасига жисмоний шахсларнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР тўғрисидаги ахборотларни реал вақт режимида электрон тарзда тақдим этиш.


Ижрочилар маблағлари

2020 йил

август

Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат солиқ қўмитаси


12.2. СТИРдан ЖШШИРга ўтиш бўйича Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасини инвентаризациядан ўтказиш.



2020 йил

сентябрь

Давлат солиқ қўмитаси


12.3. Вазирлик ва идораларнинг Давлат солиқ қўмитаси билан жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни СТИР орқали олиш йўлга қўйилган ахборот тизимларини қайта кўриб чиқиш ва тегишли ўзгартиришлар киритиш.


Ижрочилар маблағлари

2020 йил

октябрь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


12.4. Жисмоний шахсларни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга олишда СТИР бериш тартибини бекор қилиш юзасидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.



2020 йил

декабрь

Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


12.5. Жисмоний шахсларга ҳисобланган солиқлар ҳисобини юритиш, улар томонидан декларацияларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашни ЖШШИР орқали амалга оширишни йўлга қўйиш.



2021 йил

январь

Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Молия вазирлиги Ғазначилиги, вазирликлар ва идоралар


13.

Ахборот-коммуникация технологиялари паркини янгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 28 августдаги 677-сон қарори талаблари доирасида ташкилий тадбирларни амалга ошириш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси


2020-2021


Давлат солиқ қўмитаси

14.

Солиқ тўловчиларни сегментлаш, хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, инсон омилини тўлиқ бартараф этадиган солиқ назоратини амалга

оширишни назарда тутувчи "Таҳлика-таҳлил" дастурий маҳсулини яратиш.

13.1. "Таҳлика-тахлил" дастурий маҳсули лойихасини ишлаб чиқиш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

2020 йил

июль


Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

13.2. "Таҳлика-таҳлил" дастурий маҳсулини Молия вазирлиги ва манфаатдор вазирликлар билан келишиш.


2020 йил

август

13.3. "Таҳлика-таҳлил" дастурий маҳсулини амалиётга жорий қилиш.


2020 йил

октябрь


15.

"Ишончли ҳамкор" лойиҳаси доирасида тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар орқали солиқ тўловчилар ҳақидаги ахборотларни жамлаган (скоринг) хизмат турларини жорий этиш.


14.1. Мавжуд хизмат турларини танқидий қайта кўриб чиқиш.


14.2. Янги хизмат турларини жорий этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси


2020 йил

октябрь


Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк


16.

Юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш.


16.1. Солиқ органларининг маълумотлар базаси негизида юридик шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ягона марказлаштирилган ахборот манбаини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

2020 йил

июль-август


Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги марказ, Давлат хизматлари агентлиги

16.2. Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.



2020 йил

сентябрь

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 5 июндаги

359-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 28 августдаги 677-сон қарорига 3-илованинг 5-позицияси чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "шу жумладан пенялардан ташқари" сўзлари "шу жумладан, пенялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-бандда:


"а" кичик банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида шахсий ҳиссасини қўшган, иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлиги ҳамда меҳнатда юқори натижаларга эришган, хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажараётган малакали, ташаббускор раҳбар ва ходимларга лавозим маошининг икки баробари миқдоригача шахсий устамалар бериш";


"б" кичик бандда:

учинчи хатбошисидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдоригача ойлик йўл карточкалари бериш ёки" сўзлари "ҳар ойда жамоа шартномасига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда овқатланиш харажатларини қоплаш учун жамоа шартномасига мувофиқ компенсация тўловларини тўлаш";

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат солиқ хизмати органларида ишлаб пенсияга чиққан ходимларга байрамларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари миқдоригача ва соғлиғини тиклаш учун бир йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч баравари миқдоригача моддий ёрдам бериш";


"в" кичик банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун кийим-бош (жумладан спорт кийимлари ва формалари) сотиб олиш";


"е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат солиқ қўмитасининг Ҳайъати қарорига асосан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа харажатлар учун";


в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Мазкур Низомнинг 12-банди "а" кичик бандининг иккинчи, бешинчи ва олтинчи ҳамда "б" кичик бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги тўловларнинг аниқ миқдори ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ёки жамоа шартномасида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

Бунда, махсус унвон ва кўп йил хизмат қилганлик учун ҳар ойлик устамалар миқдорини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашга оид Ягона тариф сеткаси бўйича оширилган тариф коэффициентлари билан бир қаторда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан устамалар, шахсий устамаларни белгилашда эса уларнинг йиғиндиси миқдорлари қўшиб ҳисоб-китоб қилинади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорининг рус тилидаги матнида 1-илованинг 36-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

36

Государственный налоговый комитет


286

282

22

239

21

-

-


Центральный аппарат


15

18

6

6

6

-

-


Областные звенья


44

42

14

14

14

-

-


Районные звенья


209

208

-

208

-

-

-


Подведомственные организации


18

14

2

11

1

-

-

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 6 июнь