язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Таълим тўғрисида/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2020 й. 363-сон "2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2020 й.

N 363




2020/2021 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН И.М. ГУБКИН

НОМИДАГИ РОССИЯ ДАВЛАТ НЕФТЬ ВА ГАЗ

УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ

ФИЛИАЛИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини келгусида такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 6 июлдаги ПҚ-1569-сон ва "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2885-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда республика нефть-газ тармоғи учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида (кейинги ўринларда - Филиал) малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2020/2021 ўқув йили учун Филиалга талабаларнинг қабул квотаси иловага мувофиқ 345 ўрин миқдорида белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" АЖ И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети билан биргаликда 2020/2021 ўқув йили учун Филиалга кириш имтиҳонларини ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар ўрнатилган тартибда бажарилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 июндаги

363-сон қарорига

ИЛОВА



2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги

Россия  давлат  нефть  ва  газ  университетининг

Тошкент шаҳридаги филиалига талабаларнинг

ҚАБУЛ КВОТАСИ


ўрин

N

Таълим йўналиши (мутахассислик) номи


Қабул

квотаси


шундан, И.М. Губкин номидаги

Россия давлат нефть ва газ

университетининг Қашқадарё

вилоятидаги ҳудудий тайёрлов

бўлинмаси битирувчиларини

мақсадли қабул қилиш ҳисобидан


I. КУНДУЗГИ ТАЪЛИМ ШАКЛИ БЎЙИЧА

1

Геология қидирув технологияси


20

5

2

Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш


25

2

3

Нефть қазиб чиқариш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш


25

4

4

Газ, газконденсат қазиб чиқариш ва ер ости сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш


35

5

5

Нефть, газ ва уларнинг маҳсулотларини ташиш ва сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш


35

5

6

Қувур орқали узатиш тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш


60

4

7

Корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти


25

-

Жами:


225

25

II. КЕЧКИ ТАЪЛИМ ШАКЛИ БЎЙИЧА

1

Геология қидирув технологияси


20

-

2

Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш


20

-

3

Нефть қазиб чиқариш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш


20

-

4

Газ, газконденсат қазиб чиқариш ва ер ости сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш


20

-

5

Нефть, газ ва уларнинг маҳсулотларини ташиш ва сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш


20

-

6

Қувур орқали узатиш тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш


20

-

Жами:


120

-

Умумий:


345

25

            

Изоҳ. 1. И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига белгиланган қабул квотаси:

- кундузги таълим шакли йўналишлари бўйича 40 фоизи - давлат гранти, 60 фоизи - тўлов-контракт;

- кечки таълим шакли йўналишлари бўйича 100 фоизи - тўлов-контракт асосида амалга оширилади.


2. И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси (кейинги ўринларда - тайёрлов бўлинмаси) битирувчиларини Филиалга мақсадли қабул қилиш, тайёрлов бўлинмаси битирувчилари ўртасида ўтказиладиган алоҳида танлов натижалари бўйича амалга оширилади. Мақсадли қабул қилиш бўйича алоҳида танловдан ўтмаган тайёрлов бўлинмаси битирувчилари Филиалга кириш учун умумий талаблар асосида имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 июнь