язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 25.05.2020 й. 12/14-сон "Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.06.2020 й. 916-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2020 й.

N 916-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.05.2020 й.

N 12/14


ҚАРОРИ



Марказий банк томонидан тижорат банкларининг

ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 22 февралда 466-сон билан тасдиқланган Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қуйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 916, 2000 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 7-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                           М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Марказий банк томонидан тижорат банкларининг

ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар

тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 1.2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қонунчилик ҳужжатлари ва Марказий банкнинг тегишли меъёрий ҳужжатлари" деган сўзлар "қонун ҳужжатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1.3-банддаги "Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари," деган сўзлар "қонун ҳужжатлари ва" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 1.8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига" деган сўзлар "қонун ҳужжатларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 2.1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.1. Тижорат банклари ишлаб чиққан меъёрий ҳужжатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари талабларига жавоб бериши шартдир.".


5. 2.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.2. Ички меъёрий ҳужжатда мазкур ҳужжат қайси қонун ҳужжати (унинг моддалари ёки бандлари) ижроси юзасидан қабул қилинаётганлиги кўрсатилиши шарт."


6. 2.5-банднинг биринчи хатбошисидаги "амалдаги қонунчиликда" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 2.6-банднинг биринчи хатбошисидаги "амалдаги қонунчилик ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларида" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 3.1-бандда:

биринчи хатбошидаги "амалдаги қонунчилик ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига" деган сўзлар "қонун ҳужжатларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "амалдаги қонунчиликка ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига" деган сўзлар "қонун ҳужжатларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 3.4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қонунчилиги ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларида" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 3.5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига" деган сўзлар "қонун хужжатларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўрганиш давомида тижорат банклари ички меъёрий ҳужжатлари қонун ҳужжатларига зид бўлган ёхуд уларнинг талабларига тўлиқ жавоб бермаслик ҳоллари аниқланган тақдирда, Марказий банк ушбу ички меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида тижорат банклари кенгашлари ёки бошқарувларига ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


11. Қуйидаги мазмундаги 3.7-банд билан тўлдирилсин:

"3.7. Тижорат банклари улар томонидан қабул қилинган ички меъёрий ҳужжатларнинг, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг реестрини юритиб бориши лозим.

Ички меъёрий ҳужжатлар, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тижорат банклари томонидан тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилиши керак.".


12. 4.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4.1. Тижорат банкларининг кредит операцияларини тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатлари қонун ҳужжатлари ҳамда Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 905, 2000 йил 2 март) ва Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 906, 2000 йил 2 март) талабларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бўлиши шарт.".


13. 5.2-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 15 июнь, 23-сон, 253-модда