язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2020 й. 364-сон "Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2020 й.

N 364




СУДЛАНГАНЛИК ҲАҚИДА МАЪЛУМОТНОМА

БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал

ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сон ва "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 июндаги

364-сон қарорига

ИЛОВА



Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича

давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур маъмурий регламент (кейин ўринларда - Регламент) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами мавжуд бўлган чет эл фуқаролари (шу жумладан МДҲ давлатлари фуқаролари) ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) Давлат хизматлари марказлари орқали муқаддам судланганлиги, жиноий жавобгарликка тортилганлиги, реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлиги ҳолатига оид маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди".


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-маълумотлар бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини (кейинги ўринларда - ваколатли органлар) томонидан кўрсатилади".


3. 6-банд куйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 июнь