язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш / Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институтининг Устави (ЎзР ВМ 10.06.2020 й. 367-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июндаги

367-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани

қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила"

илмий-тадқиқот институтининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда - Институт) мақоми, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Институт маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи, фуқаролар йиғинларини аҳолининг чинакам маслакдошига айлантириш ва "Соғлом оила - соғлом жамият" ғоясини ҳаётга татбиқ этиш ишларини илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган давлат илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.


3. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Институт ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Институтнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти, қисқартирилган номи - "Маҳалла ва оила" институти;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Научно-исследовательский институт "Махалли и семьи" при Министерстве по поддержке махалли и семьи Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Институт "Махалли и семьи";

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Scientific Research Institute "Makhalla and family" under the Ministry of Support of Makhalla and Family of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - Institute "Makhalla and family";


6. Институт жойлашган жой (почта манзили): 100000, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоилий кўчаси, 1 Г-уй.



2-БОБ. ИНСТИТУТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


7. Институт тизимига қуйидагилар киради:

Институт аппарати;

"Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила" халқаро илмий журнали таҳририяти.



3-БОБ. ИНСТИТУТНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

жамиятда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этиш, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш, фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш;

маҳаллалар ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни, шу жумладан оилавий қадриятларни мустаҳкамлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш;

ўз фаолияти йўналишлари бўйича республикадаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;

оммавий ахборот воситаларида, жумладан, телевидение ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида илмий тадқиқотлар натижаларини кенг ёритиш, шунингдек, аҳолининг маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашдаги ижтимоий фаоллигини оширишда иштирок этиш.


9. Институт ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) жамиятда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этиш, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш, фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида:

"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилининг асосий мезонлари ҳамда уларга асосланган тизимни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тўлақонли ва самарали жорий этиш механизмлари бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқади, бу борада ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таҳлилий материаллар тайёрлайди;

аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича "маҳалла - сектор - Халқ қабулхонаси - маҳалла" тамойили асосида ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтиришга қаратилган таклифлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқади;

"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этиш, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган фанлараро фундаментал, амалий илмий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга оширади;


б) маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш соҳасида:

маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган концепциялар лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурлар лойиҳаларига илмий асосланган таклифлар тайёрлайди;

оила ва никоҳ, репродуктив саломатлик, шунингдек, оилаларда соғлом турмуш тарзи, маънавий-ахлоқий тарбия, иқтисодий, ҳуқуқий билимлар, тиббий маданиятни ошириш, оилавий муносабатлар психологияси бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда кенг жамоатчиликка методик тавсиялар тайёрлайди;

оила институтида кутилаётган ўзгаришлар таҳлили ва прогнозларини ишлаб чиқади, демографик ривожланиш ва оила фаровонлигининг ўсиш даражасини ўрганади, таҳлил қилади ҳамда концептуал йўналишлар бўйича илмий асосланган таклифлар ва таҳлилий материаллар тайёрлайди;

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар тайёрлайди;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади;

ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш амалиётини таҳлил қилади;

маҳаллаларда нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқади;


в) маҳаллалар ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни, шу жумладан оилавий қадриятларни мустаҳкамлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш соҳасида:

маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни ўрганади, таҳлил қилади ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг ўрнини тарғиб қилиш, шунингдек, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги соғлом муносабатларни йўлга қўйиш, оила ва никоҳни сақлаб қолишдаги ўзаро масъулиятни таъминлаш масалаларини ўрганади;

нотинч ва муаммоли оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича таклифлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқади;

умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида маҳаллаларда ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ методик тавсиялар ишлаб чиқади;

ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлайди;


г) маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш соҳасида:

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, улардаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятига оид қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этади;

умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, "Соғлом оила - соғлом жамият" ғоясини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқади;

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш тизимини ўрганади, таҳлил қилади ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;


д) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш соҳасида:

маҳаллаларда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳудудларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқаролар йиғинларининг роли ва мавқеини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари бўйича илмий семинарлар, давра суҳбатларини мунтазам ташкил этиб боради;

"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган тизимни жорий этиш, маҳаллаларда аҳолининг кундалик муаммолари билан ишлаш тизимини кучайтириш борасидаги устувор вазифалар каби мавзулар бўйича илмий, илмий-амалий конференциялар ўтказади;

маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли саломатлигини сақлаш, хонадон ва кўчаларнинг ободлигини ташкил этиш, маънавият ва маърифат ишларининг таъсирчанлигини ошириш каби йўналишларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этади;

ўтказилган тадбир натижалари бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқади;

Институтда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш тизимини жорий этади;


е) ўз фаолияти йўналишлари бўйича республикадаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш соҳасида:

олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида инновацияларни жорий этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ҳамкорликда амалга оширади;

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида, шу жумладан манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, олий таълим муассасалари ҳамда вазирликлар ва идоралар тизимидаги бошқа илмий муассасалар билан биргаликда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот ишларини амалга оширади;

Институтнинг асосий вазифа ва функциялари билан боғлиқ йўналишларда илмий конференциялар, семинарлар, ҳамкорликдаги тадқиқотлар, лойиҳалар, ходимларнинг тажриба алмашиши ва уларни ўқитиш бўйича халқаро, хорижий илмий-тадқиқот муассасалари, институтлар ва марказлар билан ҳамкорликни ривожлантиради;

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ йўналишларда бакалавр ва магистрларни тайёрлашда илмий-методик жиҳатдан кўмаклашади, шунингдек, Институт базасида бу соҳада илмий кадрлар тайёрлайди;

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ йўналишларда мутахассислар тайёрловчи таълим муассасалари учун илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини нашр этишга тайёрлаш ишларида иштирок этади;

хорижий мамлакатларнинг ўзини ўзи бошқариш тизими ҳамда оилаларни мустаҳкамлаш соҳаларида фаолият юритаётган миллий институтлари билан яқин ва фаол ҳамкорликни амалга оширади;

илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан биргаликда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади;

Институт негизида, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда стажировка ўташни, маҳорат дарсларини ташкил этади ва ўтказади;

маҳалла ва оила институтининг долзарб масалалари бўйича ёзги ва қишки мактаблар, илмий маърузалар ва мунозаралар майдончаларини ташкил этади;


ж) оммавий ахборот воситаларида, жумладан, телевидение ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида илмий тадқиқотлар натижаларини кенг ёритиш, шунингдек, аҳолининг маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашдаги ижтимоий фаоллигини оширишда иштирок этиш соҳасида:

ўз фаолияти, шу жумладан амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб боради;

Институт фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтларни, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни яратади, турли шакллардаги тарғибот материалларини чоп этади;

аҳолининг "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган тизимни жорий этишдаги дахлдорлик ҳиссини ҳамда фуқаролик масъулиятини ошириш бўйича оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда, ижтимоий тармоқларда ташвиқот ишларини ташкил этади;

кенг жамоатчиликнинг оилалар мустаҳкамлиги, аҳоли саломатлиги, хонадон ва кўчаларнинг ободлиги, ёшлар тарбияси, бандлик, маънавият ва маърифат ишларидаги ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган турли тарғибот лойиҳаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.



4-БОБ. ИНСТИТУТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Институт ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Институтга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги орқали белгиланган тартибда киритиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларидан Институт ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни сўраш ва олиш;

Институтнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотларни давлат статистика органлари, давлат солиқ хизмати органлари, давлат хизматлари марказлари ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралардан бепул олиш;

Институтга юкланган вазифаларни бажариш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига таклифлар киритиш;

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашнинг долзарб ва истиқболли вазифаларини ҳал қилиш учун ташкил этилган ишчи гуруҳлар йиғилишларида, эксперт кенгашлари ва комиссиялар ишида иштирок этиш;

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ соҳаларда дастурлар, ўқув қўлланмалари, илмий асарлар тўпламлари, илмий-амалий конференциялар материаллари, методик тавсиялар, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича қўлланмалар тайёрлаш ва нашр қилиш;

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, методик материаллар ва тавсиялар, халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ йўналишлар бўйича илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, илмий даражалар бериш учун докторантура ва илмий кенгаш тузиш;

Институт ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар, олим ва мутахассисларни жалб қилиш ва ходимлар иштирокида вақтинча ижодий гуруҳларни тузиш;

Институт ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда моддий рағбатлантириш, муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун даромад шаклида олинган маблағларни жалб этиш;

ўз ваколати доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ даврий илмий, услубий ва амалий нашрлар чиқариш ҳамда тарқатиш.

Институт қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Институт:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, ушбу Уставда белгиланган асосий вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, фуқаролар йиғинларини аҳолининг чинакам маслакдошига айлантириш, "Соғлом оила - соғлом жамият" ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, хотин-қизлар ва кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсияларни мунтазам равишда ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳар ойда камида бир марта таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифларни тақдим этиб бориш;

ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларига ҳисобот бериш учун жавоб беради.



5-БОБ. ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Институт ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.


13. Институтга Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг тавсиясига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.


14. Институт директорининг унинг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари бўлади.

Институт директори бўлмаган вақтда, унинг ваколатларини вазифалар тақсимотига мувофиқ ўринбосарлари амалга оширади.


15. Институт директори:

Институт фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишган ҳолда бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Институтнинг штат жадвалини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишган ҳолда, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;

Институт ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқ ва йўриқномаларни қабул қилади;

Институт директорининг ўринбосарлари ва бўлим бошлиқларининг ҳисоботларини Илмий кенгашда эшитади;

Институт ходимларини қонун ҳужжатларига мувофиқ рағбатлантириш шаклларини белгилайди, лавозим маошларига устама ва қўшимча тўловларни белгилайди, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича буйруқлар чиқаради, уларни интизомий жазога тортиш масалаларини ҳал қилади;

Институтнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, бўлим бошлиқлари ва ходимларининг функционал вазифаларини тасдиқлайди;

ҳар йили 25 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишган ҳолда, Институт тадбирлари календарь режасини, илмий-тадқиқот ишларининг мавзули режаларини шакллантиради ва тасдиқлайди;

Институтнинг ҳисоботларини тасдиқлайди;

Институтнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Институтнинг активларини тасарруф этади, мол-мулкни бошқариш тўғрисида қарорлар қабул қилади, молиявий, тўлов-ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларни имзолайди, зарур ҳолларда Институт масъул мансабдор шахсларига ишончномалар беради;

Институт номидан юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлари билан шартнома ва меморандумлар тузади;

зарур ҳолларда, Институт тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирига таклифлар киритади.

Институт директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


16. Институт директори:

Институтга юкланган асосий вазифалар ижросини таъминлаш бўйича сифатли тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда таъсирчан, илмий асосланган, амалий таклиф ва тавсияларни, таҳлилий материалларни ишлаб чиқишга;

маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантиришга шахсан жавобгардир.


17. Институт ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари меҳнат қонунчилиги, лавозим йўриқномаси, ички меҳнат қоидалари, жамоа ва меҳнат шартномаларига мувофиқ белгиланади.


18. Институт директорининг ўринбосарлари:

таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг буйруқлари, қарорлари ва фармойишлари, Институт директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;

таркибий бўлинмалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун Институт директорига киритади;

Институт директорига таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифлар киритади, уларнинг касбий маҳоратини, малакасини, амалий тажрибасини, ишчанлик ва ахлоқий фазилатларини юқори даражада таъминлаш, уларнинг касбий малакаларини ошириш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўради;

Институтнинг таркибий бўлинмалари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилади, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитади, якунлари бўйича зарур чоралар кўради.


19. Институт ҳузурида директор (Илмий кенгаш раиси), фаолиятнинг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), Илмий котиб, Институт таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимлари, Фанлар академияси вакиллари, шунингдек, турдош илмий-тадқиқот институтларида ва ташкилотларда ишловчи етакчи олимлар, малакали мутахассислар ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларидан иборат таркибда Илмий кенгаш ташкил этилади.

Институт Илмий кенгашининг шахсий таркиби, аъзолари сони ва низоми Институт директори тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Институт Илмий кенгашининг иш тартиби Институтнинг иш режаларига мувофиқ белгиланади.



6-БОБ. ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


20. Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, бинолар ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш ҳамда илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун);

илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;

республика илмий-тадқиқот лойиҳалар грантлари;

хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


21. Институт ўзининг кўчмас ва кўчар мол-мулкига, пул маблағларига, шу жумладан чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлари ва бошқа мол-мулкига эга бўлиши мумкин.

Хўжалик, илмий-техник фаолиятдан тушган даромадлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобига сотиб олинган мулк ва воситалар Институт мулки ҳисобланади.


22. Барча тадқиқот материаллари, шунингдек, тузилган шартномаларга мувофиқ бажарилган тадқиқотлар Институт фаолиятининг интеллектуал мулки объектлари ҳисобланади.


23. Институт директори белгиланган иш ҳақи фондини тежашдан ҳамда бюджетдан ташқари тушган, шунингдек, ходимларнинг тасдиқланган штатлар жадвалида назарда тутилган штат бирликлари етишмаслигидан иқтисод қилинган маблағлардан ходимларни моддий рағбатлантиришда, Институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда фойдаланишга ҳақлидир.


24. Институт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

Институт ходимларининг аввалги узоқ йиллик иш стажи учун оладиган қўшимча ҳақлари ва устамалари сақлаб қолинади.


25. Институт директори Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишган ҳолда, Институтнинг ўз маблағлари ҳисобидан ходимлар ўз хизмат вазифаларирни ташаббус кўрсатиб ва виждонан бажаришини рағбатлантириш мақсадида уларга белгиланган тартибда лавозим маошининг 100 фоизгача миқдорда ойлик устамалар белгилашга, ҳар чоракда мукофотлашга, бирйўла моддий ёрдам тайинлашга ҳақли.



7-БОБ. ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


26. Институт фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.


27. Институт фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Институт фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


28. Институт фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Институт раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;

Институт фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.


29. Институт фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Институт қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.


31. Ушбу Устав талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 июнь