язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор 2021 йил 1 майга кадар амал килади

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Давлат солиқ қўмитасининг 25.05.2020 й. 2020-20-сон "Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектлари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш, ягона электрон платформани юритиш ва унга кўчмас мулк объектлари ижарага берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш тартиби ҳақида вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 12.06.2020 й. 3243-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.06.2020 й.

N 3243




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.05.2020 й.

N 2020-20


ҚАРОРИ



Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида

тажриба тариқасида жисмоний шахсларнинг солиқ

солиш объектлари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида

гувоҳнома бериш, ягона электрон платформани юритиш

ва унга кўчмас мулк объектлари ижарага берилганлиги

тўғрисидаги маълумотларни киритиш тартиби ҳақида

вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги "Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартибини жорий этиш тўғрисида"ги 107-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектлари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш, ягона электрон платформани юритиш ва унга кўчмас мулк объектлари ижарага берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш тартиби ҳақида вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


3. Мазкур қарор 2021 йил 1 майга қадар амал қилади.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                       Ш. Кудбиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 15 июнь, 23-сон, 257-модда