ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 15.06.2020 й. 134-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.06.2020 й. 3114-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.06.2020 й.

N 3114-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

15.06.2020 й.

N 134-мҳ


БУЙРУҒИ



"Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3114, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/18/3114/2423-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА




"Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Буйруқнинг номи ва 1-бандидаги "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов" деган сўзлар "Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


1) номидаги "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов" деган сўзлар "Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг 3-1-моддасига мувофиқ давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартибини белгилайди.";


3) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказишни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш мақсадида комиссиянинг ишчи органи фаолият юритади. Ишчи органнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасининг соҳа бўйича масъул ходимлари орасидан шакллантирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Ишчи орган ўз фаолиятини комиссия раисининг раҳбарлигида амалга оширади.";


4) 2-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов (бундан буён матнда танлов деб юритилади) нотариус лавозими бўш бўлган тақдирда ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилганда ўтказилади.";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони (бундан буён матнда малака имтихони деб юритилади) хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) олиш истагини билдирган талабгор шахс томонидан комиссияга ҳужжат топширилгандан бошлаб бир ой ичида ўтказилади.";


5) 3 ва 21-бандлар, 2, 3 ва 7-бобларнинг номи "Танлов" деган сўздан кейин "ёки малака имтиҳони" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Нотариус" деган сўз "Давлат нотариал идораси нотариуси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "нотариус" деган сўз "давлат нотариал идораси нотариуси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 5-банддаги "Битта нотариал идоранинг" деган сўзлар "Битта давлат нотариал идорасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Танловда ёки малака имтиҳонида йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин. Бунда, судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан беш йил ўтмаган бўлса, олти ой муддат стажировка ўтайди.

Қуйидагилар танлов ёки малака имтиҳонида иштирок этиши мумкин эмас:

муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс - уч йил мобайнида.";


9) 7-бандда:

биринчи хатбошидан "(бундан буён матнда талабгор деб юритилади)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги "нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги" деган сўзлар "тан олинганлиги ҳақидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"малака имтиҳонини топширганлиги (қайта топширганлиги) ҳақида ҳудудий адлия органи ҳузуридаги малака комиссиясининг қароридан кўчирма ёки белгиланган тартибда стажировка ўтаганлиги ҳақида маълумотнома.";

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


10) қуйидаги мазмундаги 7-1 ва 7-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"7-1. Малака имтиҳонида иштирок этиш истагини билдирган шахслар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказларига ўзлари келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар ҳамда уларнинг мурожаатлари мазкур Регламентга асосан кўриб чиқилади.

7-2. Танловда ёки малака имтиҳонида иштирок этиш истагини билдирган шахсдан (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) мазкур Низомда ёки Регламентда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.";


11) 9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Танлов бўйича талабгорлар мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига электрон шаклда, улар қабул қилиб олинганлиги тўғрисида маълум қилган ҳолда тақдим этади.";


12) 10-банд "девонхонасига беради ва" деган сўзлардан кейин "танлов бўйича" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


13) 11-банднинг биринчи хатбошиси "ишчи орган" деган сўзлардан кейин "танлов бўйича" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


14) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатиб ўтилган асослардан бири мавжуд бўлганда масъул котиб томонидан икки иш куни ичида танлов бўйича талабгорнинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.";


15) 13-банд "Ҳужжатлари қайтариб юборилган" деган сўзлардан кейин "танлов бўйича" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


16) 14-банд "Талабгорни танловда" деган сўзлардан кейин "ёки малака имтиҳонида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


17) 15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Қуйидаги асосларга кўра талабгорнинг танловда ёки малака имтиҳонида иштирок этиши рад этилади:

талабгор мазкур Низомнинг 6-банди талабларига жавоб бермаганда;

мазкур Низом 28-бандининг олтинчи хатбошисида, 45-банднинг биринчи хатбошисида (фақат танлов бўйича талабгор) ва 47-бандида назарда тутилган ҳолларда;

ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотлар аниқланганда.

Талабгорнинг бошқа асосларга кўра танловда ёки малака имтиҳонида иштирок этишини рад этишга йўл қўйилмайди.

16. Талабгорларнинг ҳужжатларини ўрганиш натижаларига кўра, ишчи орган томонидан тегишли равишда танлов ёки малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида ёки танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади ва у комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Танлов ёки малака имтиҳони ўтказиш тўғрисидаги хулосада танлов ёки малака имтиҳони ўтказиладиган сана кўрсатилади.";


18) 18-20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Танловда иштирок этиши рад этилган ҳар бир талабгорга комиссия раисининг тегишли хулосаси тасдиқланганидан кейин бир иш куни ичида комиссия масъул котиби томонидан аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.

Малака имтиҳонида иштирок этиши рад этилган ҳар бир талабгорга комиссия раисининг тегишли хулосаси тасдиқланганидан кейин бир иш куни ичида комиссиянинг масъул котиби томонидан ўзи мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари марказига ёки электрон тарзда мурожаат этган тақдирда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мазкур Низомнинг 4-1-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.

19. Танлов ёки малака имтиҳони уларни ўтказиш бўйича тегишли хулоса тасдиқланган кундан бошлаб беш кундан сўнг, лекин ўн беш кундан кечиктирмай ўтказилади.

Танлов ёки малака имтиҳони ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида у ўтказиладиган кундан камида беш кун олдин танлов бўйича талабгорга унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили орқали мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ, малака имтиҳони бўйича талабгорга эса, ўзи мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда мурожаат этган тақдирда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мазкур Низомнинг 5-1-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарнома юборилади.

20. Танлов ёки малака имтиҳони ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида у ўтказилишидан беш кун олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.";


19) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Комиссиянинг битта мажлисида бир нечта танловлар ёки бир нечта талабгорлар учун малака имтиҳони ўтказилганда талабгорлар танловларга ёки малака имтиҳонига, қоида тариқасида, 5 тагача талабгордан иборат гуруҳ шакллантирилиб, навбат бўйича киритилади.

Талабгорлар танловга ёки малака имтиҳонига шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда қўйилади.";


20) 23-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


21) 24-28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Суҳбат саволлари қуйидаги соҳалар бўйича тузилади:

давлат ва жамият қурилиши, ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш;

фуқаролик ҳуқуқи;

нотариат.

Саволлар комиссия раиси ва масъул котибининг имзолари билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Саволлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.

25. Комиссия мажлиси масъул котиби комиссия аъзоларига танловда ёки малака имтиҳонида иштирок этаётган, шунингдек танлов ёки малака имтиҳонига келмаган ва унга қўйилмаган талабгорлар рўйхатини ўқиб эшиттиради.

26. Танлов бўйича талабгор комиссиянинг битта мажлиси давомида фақат битта танловда иштирок этиши мумкин.

27. Талабгорларга саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун 20 дақиқагача вақт ажратилади.

28. Танлов ёки малака имтиҳонини ўтказиш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:

алоқа ва телекоммуникация воситалари (телефон, компъютер, планшет ва бошқалар), китоб ҳамда шпаргалкалардан фойдаланиш;

бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;

танлов ёки малака имтиҳони тугамасдан хонадан ташқарига чиқиш.

Талабгорнинг мазкур қоидаларга амал қилмаслиги уни танловда ёки малака имтиҳонида қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда масъул котиб томонидан мазкур Низомнинг тегишлилигига кўра 6 ёки 6-1-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома расмийлаштирилади ва комиссия аъзоларининг камида уч нафари томонидан имзоланади.

Танловда ёки малака имтиҳонида қатнашишдан четлаштирилган талабгор олти ой давомида кейинги танловлар ёки малака имтиҳонларига қўйилмайди.";


22) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Танлов ёки малака имтиҳони натижаларини аниқлаш учун комиссиянинг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил ҳолда мазкур Низомнинг тегишлилигига кўра 7 ёки 7-1-иловасига мувофиқ шаклда баҳолаш бюллетенида талабгорнинг саволларга берган жавобини 5 баллик тизимда баҳолайди.

Бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси талабгорни қуйидаги мезонларга асосан баҳолайди:

берилган саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида мустақил фойдаланишни билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиши - 5 балл;

берилган саволларга аниқ, бироқ тўлиқ жавоб беролмаслиги, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни таҳлил қила олиши - 4 балл;

берилган саволларга тўлиқ жавоб беролмаслиги, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга етарли даражада эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билиши - 3 балл;

берилган саволларга ноаниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билмаслиги - 2 балл;

берилган саволларга ноаниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга етарли даражада эга эмаслиги - 1 балл;

берилган саволларга умуман жавоб бера олмаслиги - 0 балл.";


23) 31-банддаги "мазкур Низомнинг 8-иловасига" деган сўзлар "мазкур Низомнинг тегишлилигига кўра 8 ёки 8-1-иловасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган талабгор танловда ғолиб деб топилади.

Ғолиб деб топилган талабгорнинг умумий тўплаган балли танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан юқори бўлиши лозим.

Танловда иштирок этган талабгорнинг тўплаган балли танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ёки ундан кам бўлса, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.";


25) 33-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Танлов натижасига кўра баллар тенг бўлиб қолган ҳолларда, танлов ғолиби энг кўп бир хил балл олган талабгорлар орасидан комиссия аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади.";


26) қуйидаги мазмундаги 34-1-банд билан тўлдирилсин:

"34-1. Малака имтиҳонида талабгорнинг умумий тўплаган балли имтиҳонда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан кўп бўлганда, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилади.

Малака имтиҳонида иштирок этган талабгорнинг тўплаган балли имтиҳонда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ёки ундан кам бўлса, талабгор малака имтиҳонидан ўта олмаган деб топилади.";


27) 35-38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Танловда ёки малака имтиҳонида иштирок этиб, унда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ёки ундан кам балл тўплаган талабгор ушбу танлов ёки малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб олти ой давомида танловларга ёки малака имтиҳонларига қўйилмайди.

36. Танлов ёки малака имтиҳони якунлари бўйича комиссия қарор қабул қилади.

Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

рақами ва қабул қилинган санаси;

иштирок этган комиссия аъзолари рўйхати;

танлов ёки малака имтиҳони натижалари;

танловда ғолиб деб топилган ёки малака имтиҳонини муваффақиятли топширган, шунингдек танлов ёки малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгорлар рўйхати;

танловда ғолиб деб топилган ёки малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорлар томонидан қасамёд қабул қилинганлиги;

комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.

Баҳолаш бюллетенлари ҳамда йиғма баҳолаш бюллетени комиссия қарорига илова қилинади.

Комиссия қарори раис томонидан тасдиқланади.

37. Талабгорлар томонидан тўпланган баллар, овоз бериш натижалари ҳамда комиссия қарори танлов ёки малака имтиҳони ўтказилган куннинг ўзида талабгорларга ўқиб эшиттирилади.

38. Комиссия қарори бир нусхада тузилади. Танловдан ёки малака имтиҳонидан сўнг бир иш куни ичида қарордан кўчирма танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилиш учун ёки малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорга лицензия бериш учун ҳудудий адлия органига юборилади. Қарор танлов ёки малака имтиҳони бўйича йиғмажилдга тикиб қўйилади.";


28) 39-банд "Танловда ғолиб деб топилган" деган сўзлардан кейин "ёки малака имтиҳонини муваффақиятли топширган" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


29) 41-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорнинг нотариус қасамёдини қабул қилишдан бош тортиши унинг лицензия олишдан воз кечиши деб ҳисобланади.";


30) 5-бобнинг номидаги "Нотариус лавозимига тайинлаш" деган сўзлар "Давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинлаш ва лицензия бериш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


31) 42-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Комиссиянинг малака имтиҳони якунлари бўйича қабул қилган қарори малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорга лицензия беришга асос бўлади.";


32) 43-45-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинлаш тегишли ҳудудий адлия органининг буйруғи билан амалга оширилади.

Агар талабгор давлат нотариал идораси нотариусининг болани парваришлаш таътили даврига унинг ўрнида вақтинча ушбу лавозимда ишлаш учун тайинланган бўлса, у билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади ва тегишли буйруқ чиқарилади.

Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинлаш ҳақидаги буйруқ комиссия қароридан кўчирма олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай чиқарилади.

Лицензия малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорга Регламентда белгиланган тартибда берилади.

44. Давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинланган ёки лицензия олган, бироқ охирги уч йилда нотариус, нотариус ёрдамчиси, нотариус стажёри ёки нотариус котиби лавозимида ишламаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган дастур бўйича бир ойлик амалиётни ўтайдилар.

Амалиёт ўташ давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқда ёки лицензия бериш тўғрисидаги қарорда назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳамда тегишли ҳудудий адлия органининг келишувига асосан соҳа бўйича етарли тажриба ва кўникмаларга эга бўлган ҳамда нотариус лавозимида камида уч йил ишлаётган нотариус амалиёт мураббийи этиб белгиланади.

45. Талабгор танловнинг ҳар қандай босқичида, шунингдек давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингунга қадар танловда иштирок этишдан ёки давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинланишдан воз кечишга ҳақли. Бунинг учун талабгор бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки тегишли ҳудудий адлия органига ариза билан мурожаат этиши лозим. Бундай талабгорлар олти ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди.

Агар танловда ғолиб деб топилган талабгор танлов ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ичида тегишли ҳудудий адлия органига меҳнат шартномасини тузиш ва давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинланиш учун мурожаат қилмаса, бу ҳолат давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинланишдан воз кечиш деб ҳисобланади, келмаганлик сабаби узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.";


33) 6-бобнинг номидаги "Танловда иштирок этишдан ёки нотариус" деган сўзлар "Танловда ёки малака имтиҳонида иштирок этишдан ёҳуд давлат нотариал идораси нотариуси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


34) 47-49-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Агар талабгор танловга ёки малака имтиҳонига келмаса олти ой давомида кейинги танловларга ёки малака имтиҳонига қўйилмайди, келмаганлик сабаби узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.

48. Ўтказилган ҳар бир танлов ёки малака имтиҳони бўйича материаллар, шу жумладан танлов ёки малака имтиҳони ўтказиш жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар ёзилган сақлаш қурилмалари ишчи органнинг алоҳида йиғма жилдида тикилади.

49. Танлов ёки малака имтиҳони ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар ҳар бир танлов ёки малака имтиҳони бўйича йиғма жилдларга тикилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида доимий сақланади.";


35) 1, 2, 7 ва 8-иловаларнинг илова белгисидаги "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов" деган сўзлар "Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


36) 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


37) 4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


38) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 4-1-илова билан тўлдирилсин;


39) 5-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


40) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 5-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 5-1-илова билан тўлдирилсин;


41) 6-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 6-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


42) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 7-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 6-1-илова билан тўлдирилсин;


43) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 8-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 7-1-илова билан тўлдирилсин;


44) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 9-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 8-1-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Давлат нотариал идораси нотариусини

лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини

бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

20___ йил "____" _____ _____-сон

Талабгор _________________________га

(Ф.И.О.)




___________________________________

___________________________________




(яшаш жойи)

ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан



нотариус

(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)


лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди.

             

(ҳужжатларни қайтариб юбориш асослари бузилганлигини кўрсатган ҳолда санаб ўтилади)

         

сабабли Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига мувофиқ Сизнинг ҳужжатларингиз қайтариб юборилмоқда.

Мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ ушбу танлов учун берилган эълон бўйича ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси ўтгунига қадар ҳужжатларингизни қайта топширишингиз мумкин.

Комиссия масъул котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)".

          





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Давлат нотариал идораси нотариусини

лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини

бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

20___ йил "____" _____ _____-сон

Талабгор _________________________га

(Ф.И.О.)




___________________________________

___________________________________




(яшаш жойи)

ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан



нотариус

(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)


лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди.

            

(танловда иштирок этишни рад этиш сабаблари)

сабабли Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ Сизга танловда иштирок этиш рад этилди.

Комиссия масъул котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)".

         





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Давлат нотариал идораси нотариусини

лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини

бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

4-1-ИЛОВА

20___ йил "____" _____ _____-сон

Талабгор _________________________га

(Ф.И.О.)




___________________________________

___________________________________




(яшаш жойи)

ХАБАРНОМА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди.


сабабли

(малака имтиҳонида иштирок этишни рад этиш сабаблари)


Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ Сизнинг малака имтиҳонида иштирок этишингиз рад этилди.

Комиссия масъул котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)".

        





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Давлат нотариал идораси нотариусини

лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини

бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

20___ йил "____" _____ _____-сон

Талабгор _________________________га

(Ф.И.О.)




___________________________________

___________________________________




(яшаш жойи)

ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан



нотариус

(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)


лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди ва Сиз танловда иштирок этишингиз мумкин.

Танлов 20____ йил "_____" ________ куни соат ___:___ да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносида ўтказилади.

Танлов куни келмасангиз Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 47-бандига мувофиқ кейинги танловларга олти ой давомида қўйилмаслигингиз тўғрисида огоҳлантириласиз.

Комиссия масъул котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)".

       





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА



"Давлат нотариал идораси нотариусини

лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини

бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

5-1-ИЛОВА

20___ йил "____" _____ _____-сон

Талабгор _________________________га

(Ф.И.О.)




___________________________________

___________________________________




(яшаш жойи)

ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди ва Сиз малака имтиҳонида иштирок этишингиз мумкин.

Малака имтиҳони 20____ йил "_____" ________________ куни соат ___:___ да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносида ўтказилади.

Малака имтиҳони куни келмасангиз Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 47-бандига мувофиқ кейинги малака имтиҳонларига олти ой давомида қўйилмаслигингиз тўғрисида огоҳлантириласиз.

Комиссия масъул котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)".

      





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА



"Давлат нотариал идораси нотариусини

лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини

бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига

тайинлаш бўйича танловдан четлаштириш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

Тошкент шаҳри

20__ йил "_____" ____________

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-банди талабларига асосан талабгор ___________________________________


қуйидаги сабабларга кўра танловдан

(Ф.И.О)


соат _____:_____ да четлатилди:



уяли телефон, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб ҳамда шпаргалкалардан фойдаланди;



бошқа талабгорлар билан суҳбатлашди;



танлов тугамасидан хонадан ташқарига чиқди.

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)".

      





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

7-ИЛОВА



"Давлат нотариал идораси нотариусини

лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини

бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

6-1-ИЛОВА



Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини

бериш бўйича малака имтиҳонидан четлаштириш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

Тошкент шаҳри

20__ йил "_____" ____________

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-банди талабларига асосан талабгор __________________________________


қуйидаги сабабларга кўра малака имтиҳонидан

(Ф.И.О)


соат _____:_____ да четлатилди:



уяли телефон, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб ҳамда шпаргалкалардан фойдаланди;



бошқа талабгорлар билан суҳбатлашди;



малака имтиҳони тугамасидан хонадан ташқарига чиқди.

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)".

        





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

8-ИЛОВА



"Давлат нотариал идораси нотариусини

лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини

бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

7-1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Олий малака комиссияси аъзосининг

БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ

Т/р

Малака имтиҳони бўйича талабгорларнинг Ф.И.О.


Қўйилган балл


1.




2.




3.




4.




5.




...




Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)".

     





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

9-ИЛОВА



"Давлат нотариал идораси нотариусини

лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини

бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

8-1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Олий малака комиссиясининг ____-сон мажлиси

ЙИҒМА БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ

Т/р

Малака

имтиҳони

бўйича

талабгорнинг

Ф.И.О.


Комиссия аъзоларининг Ф.И.О.

ва улар томонидан қўйилган баллар


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


Ф.И.О.

(балл)


1.


-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

2.














3.














...














Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 22 июнь, 24-сон, 265-модда


































Время: 0.0342
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск