язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Давлат мулки. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2020 й. 381-сон "Хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2020 й.

N 381




ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштиришда халқаро тажрибага асосланган замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш орқали инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ва Молия вазирлигининг давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлигини таъминлаш учун сотишдан олдин тайёргарлик ишларини амалга ошириш ва салоҳиятли инвесторларга сотиш орқали хусусийлаштиришнинг муваффақиятли натижаларини таъминлаш бўйича Агентлик муассислигида акциядорлик жамияти шаклида "UzAssets" инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар "UzAssets" инвестиция компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат акция пакети (улуши) устав капиталига берилган корхоналарни (кейинги ўринларда - корхоналар) сотишдан олдин тайёрлаш, шу жумладан уларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, бу борада самарали механизмларни жорий этиш бўйича хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш;

корхоналар фаолиятини комплекс таҳлил қилиш (due diligence), жумладан, инвестициявий таҳлил қилиш, "бенчмаркинг" усулида таққослаш орқали ривожланиш прогноз кўрсаткичларини белгилаш;

корхоналарнинг даромадлилик нормасини халқаро амалиётдаги мезонлар (IRR, NPV, EBITDA ва бошқалар) асосида таҳлил қилиш;

устав капиталига берилган акция пакетларини (улушларини) самарали бошқариш, корхоналарни ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош корхоналарга айлантириш;

салоҳиятли инвесторларнинг рўйхатини (short-list) шакллантириш;

инвестиция воситачиларини жалб этган ҳолда, "Road Show" дастурларини ишлаб чиқиш ва мақсадли аудиториялар учун тақдимотлар ўтказиб борилишини ташкил этиш;

иқтисодиёт тармоқларини узоқ муддатли ривожлантириш мақсадларидан келиб чиқиб, устав капиталига берилган активларни салоҳиятли инвесторларга сотиш орқали барқарор ва муваффақиятли хусусийлаштиришни таъминлаш.


3. "UzAssets" инвестиция компаниясининг:

устав капитали Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳисобидан 20,0 млрд сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳамда ушбу қарорга иловага мувофиқ корхоналарнинг давлат акция пакетлари (улушлари) номинал қийматида бериш ҳисобига шакллантирилади;

устав капиталига кейинчалик ўтказиладиган ва хусусийлаштирилиши белгиланган давлат акция пакетлари (улушлари) номинал қийматда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади;

Кузатув кенгаши таркибига Агентлик директори киритилган ҳолда, унинг таркиби камида 50 фоиз аъзолари юқори малакали, халқаро тажрибага эга бўлган мутахассислардан иборат бўлади;

устав капиталига берилган давлат акция пакетлари (улушлари) унинг Кузатув кенгаши қарорига асосан бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, халқаро амалиётда кенг қўлланадиган тартибларга мувофиқ сотилади;

ижро органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади;

соф фойдаси унинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган сақлаш харажатлари, жумладан, корхоналарни сотишдан олдинги тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда тўлалигича Агентликка ўтказилади ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар сифатида белгиланган тартибда тақсимланади.


4. Агентлик бир ой муддатда "UzAssets" инвестиция компаниясини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва жойлаштириш чораларини кўрсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 июндаги

381-сон қарорига

ИЛОВА



"UzAssets" инвестиция компанияси устав капиталига

давлат акция пакетлари (улушлари) номинал

қийматда бериладиган корхоналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхона номи


Давлат улуши

(%)*


Хўжалик жамияти улуши

(%)**

1

"Кварц" АЖ


89,8

-

2

"Қизилқумцемент" АЖ


86,9

-

3

"Урганч шароб" АЖ


53,9

-

4

"Ўзбекистон шампани" АЖ


51,0

-

5

"Ўзгеорангмет ЛИТИ" ДУК


100,0

-

6

"Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ" ДУК


100,0

-

7

"Денов вино-ароқ" АЖ


51,0

-

8

"Кафолат суғурта компанияси" АЖ


66,5

-

9

"Олмазор кичик саноат зонаси" АЖ


73,7

7,7

10

"Шаҳрисабз юлдузи" ДУК


100,0

-

             

*) "UzAssets" инвестиция компанияси устав капиталига бериладиган давлат акция пакетлари (улушлари) миқдори ўзгарган тақдирда, активларнинг ўтказилиши ўзгаришларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


**) Ушбу жамиятлар таъсисчиларининг устав капиталидаги давлат улуши номинал миқдор бўйича камайтирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 июнь