язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2020 й. 384-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2020 й.

N 384



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


("Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)


"Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 июндаги

384-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг 8-банди "б" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда давлат пошлинаси" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 41-банди иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Фойдаланилаётган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 5 декабрдаги 469-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 йил, 12-сон, 74-модда) 3-бандида:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи-тўртинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 23-модда):


а) 2-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 24-банди биринчи хатбошидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 39-бандидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 38-бандидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 33-банди биринчи хатбошидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз беш баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 42-бандидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида" 2003 йил 17 сентябрдаги 402-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 85-модда) 2-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) тўртинчи хатбошидаги "тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда):


а) 3-илованинг 34-бандидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 34-бандидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-илованинг 34-бандидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 6-илованинг 34-бандидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 ноябрдаги 506-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 7-банди иккинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 119-модда) билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 43-бандидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 35-банди биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Микромолиявий хизматлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 19 февралдаги 37-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 11-модда) 2-банди тўртинчи хатбошидаги "тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 ноябрдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 16-банди учинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 23-банди биринчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 38-бандидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 18-модда) қарори билан тасдиқланган Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 29-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Фаолиятнинг лицензияланадиган ҳар бир тури фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига оид лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига ўтказилади".


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33-банди биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 106-модда):


а) 2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 1-иловада:


40 ва 42-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


41-банднинг тўртинчи-олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 120-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"33. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади".


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 20-сон, 364-модда) билан тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 60-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"60. Лицензия берилганлиги ёки унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун лицензия талабгори, лицензиат томонидан "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади".


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 548-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"40. Тиббий фаолиятни амалга оширишга доир лицензия бериш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади".


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 40-сон, 1056-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"45. Лицензия бериш учун даъвогардан "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади".


28. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 43-бандидаги "базавий ҳисоблаш миқдори беш баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 13-сон, 247-модда) билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 апрелдаги 278-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 15-сон, 311-модда):


а) 1-банд қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 1-илованинг 38-банди биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 406-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"34. Лицензия бериш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади.

Давлат божи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади".


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорида:


а) 1-илованинг 26-банди биринчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 31-бандидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 32-бандидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат ва радиация хавфсизлиги соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялашни ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 октябрдаги 782-сон қарорида:


а) 1-илованинг 35-бандидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 33-бандидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 34-бандидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 258-модда):


а) 1-илованинг 4-банди саккизинчи хатбошидаги, 10-бандининг олтинчи хатбошидаги, 18-бандининг саккизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 16 ва 24-бандлари саккизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 880-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 38-бандидаги "давлат божи тўлаш кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сон қарори билан тасдиқланган Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди иккинчи хатбошидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида" сўзлари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


37. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июлдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомнинг 11-банди 20-кичик бандидаги "давлат божини тўламасдан" сўзлари чиқариб ташлансин.


38. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 12-банди 8-кичик бандидаги ва 15-бандининг 6-кичик бандидаги "давлат божи тўламасдан" сўзлари чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 июндаги

384-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари ҳақида" 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й. 11-сон, 49-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1995 йил 25 сентябрдаги 371-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й. 9-сон, 36-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф килиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни нотариал идораларда тасдиқлаганлик учун давлат божи ставкалари миқдорларини ўзгартириш тўғрисида" 1996 йил 11 октябрдаги 358-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й. 10-сон, 29-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1997 йил 5 мартдаги 120-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1998 йил 20 октябрдаги 448-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й. 10-сон, 38-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 15 январдаги 24-сон қарорининг 10-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон ва 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 23-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1999 йил 25 июндаги 315-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 34-модда) илованинг 4-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1999 йил 23 октябрдаги 474-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 61-модда) илованинг II-бўлими.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсларга беришни тартибга солиш тўғрисида" 2001 йил 28 августдаги 354-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 51-модда) 5-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарори.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2001 йил 16 ноябрдаги 453-сон қарори.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 31 майдаги 189-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 28-модда) 2-илованинг 1-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида" 2002 йил 14 октябрдаги 357-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 59-модда) 4-банди ҳамда қарорга 3-илова.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 2002 йил 4 декабрдаги 422-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 12-сон, 74-модда) 3-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари ҳақида" 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2003 йил 25 февралдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 37-модда).


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 24 июндаги 282-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 95-модда) илованинг 1-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 81-модда) 4-банди.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда) 2-илованинг 4-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 241-модда) 27-илованинг 1-банди.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 11 февралдаги 67-сон қарори.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 26 апрелдаги 199-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 42-модда) илованинг I бўлими.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-илованинг 4-банди.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 18 июлдаги 161-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 36-модда) 1-банди.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 54-модда).


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2006 йил 22 февралдаги 29-сон қарори.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги Низомни ҳамда патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда).


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 12 майдаги 83-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 29-модда).


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 1-банди.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариал ишларни бажарганлик учун давлат божи ставкалари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 7 июндаги 109-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 42-модда).


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2007 йил 1 мартдаги 43-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 13-модда) илованинг 5-банди "в" кичик банди.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2007 йил 3 июлдаги 137-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 37-модда).


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2008 йил 24 январдаги 13-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 3-4-сон, 13-модда).


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2008 йил 29 февралдаги 35-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 2-3-сон, 6-модда).


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2008 йил 7 майдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 16-модда).


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2008 йил 9 сентябрдаги 204-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 9-сон, 51-модда).


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 16 октябрдаги 229-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 56-модда) илованинг 1 ва 3-бандлари.


39. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 30 октябрдаги 235-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 59-модда) 2-банди ҳамда қарорга 2-илова.


40. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2009 йил 5 июндаги 152-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 41-модда) 1-банди ҳамда қарорга илова.


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 8-модда) илованинг 1-банди.


42. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарорининг 4-банди ҳамда қарорга 2-илова.


43. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 2-илованинг 3 ва 17-бандлари.


44. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари ҳақида" 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 18 майдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 37-модда).


45. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2011 йил 4 июлдаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 61-модда).


46. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 74-модда) илованинг 1 ва 8-бандлари.


47. Вазирлар Маҳкамасининг "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 17 мартдаги 74-сон қарорининг 6-банди.


48. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 11 апрелдаги 107-сон қарорига илованинг 1-банди.


49. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 20 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 3-банди.


50. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 59-модда) илованинг 1-банди.


51. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 3 ва 24-бандлари.


52. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2013 йил 31 майдаги 152-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 1-банди.


53. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда) 1-илованинг 6-8-бандлари ҳамда 5-илованинг 1-банди.


54. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2014 йил 16 майдаги 125-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 49-модда).


55. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 7-сон, 73-модда) 1-илованинг 2-банди.


56. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 10 октябрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда).


57. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 29 июндаги 219-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 63-модда) 1-илованинг 1-банди.


58. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 5-модда) 4-илованинг 1-банди.


59. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарор билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 21 июндаги 402-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 110-модда).


60. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига илованинг 2-банди.


61. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 19 июлдаги 527-сон қарори.


62. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига 1-илованинг 1 ва 13-бандлари.


63. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомни ҳамда патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2017 йил 25 декабрдаги 1020-сон қарори.


64. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 1 ва 3-бандлари.


65. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига илованинг 2-банди.


66. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 14 февралдаги 109-сон қарорига илованинг 3-банди.


67. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарори.


68. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 2-банди.


69. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига судларга аризалар берганда давлат божи миқдорларини ошириш, шунингдек, судлар ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2018 йил 17 июлдаги 544-сон қарорига илованинг 2-банди.


70. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 23 октябрдаги 859-сон қарорига илованинг 1-банди.


71. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 2 ноябрдаги 904-сон қарори.


72. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 27 ноябрдаги 963-сон қарорига илованинг 1 ва 2-бандлари.


73. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 17 апрелдаги 326-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 2-илова.


74. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 4, 29 ва 64-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 июнь