язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2020 й. 392-сон "Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2020 й.

N 392




АГРАР СЕКТОРНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ТЕХНИКАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республика қишлоқ хўжалигига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, захира ерлари, қайта тикланадиган ҳамда фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини ўзлаштириш ва қисқа муддатларда ишлов бериш ҳамда пахта теришни механизациялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Textile Technologies Group" МЧЖ томонидан 2020 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида 54 млн АҚШ долларига тенг 1 000 дан ортиқ юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникалари, шу жумладан 66 та пахта териш машиналари кластернинг ўз маблағлари, шунингдек жалб этилган хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан харид қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг Сирдарё вилояти Оқолтин ва Сардоба туманларида ҳамда Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка ва Чиноз туманларида "Textile Technologies Group" МЧЖ ва "ЎзКейсагролизинг" МЧЖ орқали (Case New Holland Industrial компанияси, "ЎзКейсагролизинг" ҚК МЧЖ ва "Textile Technologies Group" МЧЖ ўрталаридаги уч томонлама шартномага асосан) иловадаги рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва эҳтиёт қисмларини:

2021 йил 31 декабрга қадар божхона божидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этиш;

қўшилган қиймат солиғини тўлашни 270 кун муддатга кечиктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 июндаги

392-сон қарорига

ИЛОВА



"Textile Technologies Group" МЧЖ шаклидаги хорижий

корхона қошида ташкил қилинган агросаноат

кластерининг қишлоқ хўжалик техникалари

РЎЙХАТИ

Техниканинг номи


Русуми


Миқдори

(дона)


ТИФ

ТН коди


Трактор Case IH 140 от кучи


Puma 140 AFS


100

87 01

Трактор Case IH 210 от кучи


Puma 210

20

87 01

Ғалла ўриш комбайни Case


AF 4088 4WD


23

8433 51 000

Пахта териш комбайни Case 6 қатор


CE 635 (76cm)


26

84 33

Пахта териш комбайни Case 4 қатор


CE 420 (76-90cm)


20

84 33

Пахта териш комбайни 6 қатор


JOHN DEERE CP 690


20

84 33

Фронтал юк ортгич Case


695 ST


10

8429 51 990 0

Пресслагич машина New Holland


BC 5070


40

84 33 40

Омоч 3+1 Kongskilde


Overum CX F 41080E, 3+1


100

84 32

Омоч 4+1 New Holland


PHF 51080S, 4+1


20

84 32

Дискли борона Ma/ag


Trailed offset EDVI 940 32 12


20

8432 29 100 0

Дискли борона Ma/ag


Trailed offset EDVI 940 36 12


6

8432 29 100 0

Дискли борона Ma/ag


"X" section EDX 2000 P 44 12


22

8432 29 100 0

Ғўзапоя майдалагич Falc


Shredder 4200 (for 6 rows of cotton at 76cm)


18

8437

Трактор учун юк ортгич Case Puma 140 от кучи


Front Loader for Puma 140


12

8432 90 000 0

Трактор учун пневматик болға


CB61


2

8432 90 000 0

Пневматик чигит экиш мосламалари


4 қатор


20

8432 31 900 0

Пневматик чигит экиш мосламалари


6 қатор


50

8432 31 900 0

Культиватор


6 қатор


200

8432 29 100 0

Трактор тиркамаси (тележка)


12 тонналик


160

8607

Трактор учун юқори клиренсли ғилдирак (шина ва дискли тўплам)


270/95 R38, 270/95 R48

400

4011 70 000 0

Жами



1289


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 июнь