язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2020 й. 391-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2020 й.

N 391




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш,

маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила

ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб

чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги

ПФ-5938-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 июндаги

391-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси тўғрисидаги намунавий низомда:


а) 5-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат экология қўмитаси инспекторлари билан биргаликда ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб этган ҳолда яшил дов-дарахтларни санитар қирқиш ва кесишда, шунингдек, уларни қайта ишлаш ва чиқиндиларни утилизация қилиш, шу жумладан, ёғочлардан тижорат мақсадида фойдаланишда экология талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш";


б) тўртинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 91-модда):


а) Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом (1-илова)нинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик экологик назорат бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан амалга оширилади";


б) Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низом (2-илова)нинг 3-банди иккинчи хатбошисидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 99-модда) 1-иловада:


а) қуйидаги мазмундаги 28-6-банд қўшилсин:

"28-6. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 1-7, 9-11, 13 ва 14-позициялари "Масъул ижрочилар" устунидаги "Республика маҳаллалар кенгаши" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатининг "2. Вазирликлар" бўлимига қуйидаги мазмундаги 22-банд қўшилсин:

"22. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 23 январдаги 42-сон қарорида:


а) 3-банддаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловадаги "Жавлонов Ш.С. - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари" сўзлари "Маматов Р.Т. - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг 12-бандидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги 117-сон қарорининг 4-бандидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 137-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банддаги "Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"раис - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари;

раис ўринбосарлари - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жиноят қидирув бошқармалари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари";

олтинчи хатбошидаги "ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари" сўзлари "ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"комиссия котиби - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бошқармалари бошлиқлари";


в) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг бир марталик пул ушланишларини ва мукофотларни қўллаш тўғрисидаги буйруқлари комиссиялар хулосалари асосида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30-кунидан кеч бўлмаган муддатда қабул қилинади";


г) 19-банддаги "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорида:


а) қарор номидаги "жамоат фонди" сўзлари "давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - "Маҳалла ва оила" институти) муассислигида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги";

учинчи хатбошидаги "Жамоат фондининг" сўзлари "Жамғарманинг" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жамоат фонди" сўзлари "Жамғарма" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "жамоат фондининг" сўзлари "давлат мақсадли жамғармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва "Оила" марказига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосарига" сўзлари билан, "Жамоат фондининг" ва "Жамоат фондини" сўзлари тегишлича "Жамғарманинг" ва "Жамғармани" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади";


д) 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Жамоат фондининг" сўзлари "Жамғарманинг" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Жамоат фонди" сўзлари "Жамғарма" сўзи билан алмаштирилсин;


е) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" маркази" сўзлари "Вазирлик, "Маҳалла ва оила" институти" сўзлари билан, "Жамоат фонди" сўзлари "Жамғарма" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва "Оила" марказининг" сўзлари "Вазирлик ва "Маҳалла ва оила" институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар";

учинчи - тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


ж) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жамоат фондининг" сўзлари "Жамғарманинг" сўзи билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва "Оила" марказининг" сўзлари "Вазирлик ва "Маҳалла ва оила" институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг" сўзлари "Вазирликнинг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш, хотин-қизлар масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар ҳамда хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш йўналишларидан ҳамда "Маҳалла ва оила" институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "жамоат фонди" сўзлари "жамғарма" сўзи билан алмаштирилсин;


з) 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жамоат фондига" сўзлари "Жамғармага" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармасига;

10 фоизи - "Маҳалла ва оила" институтининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларга, шундан 5 фоизи - "Маҳалла ва оила" институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлашга";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"70 фоизи мазкур қарорнинг 6-банди иккинчи - еттинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларида белгиланган тадбирлар учун ажратилиши инобатга олинсин";


и) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва "Оила" марказининг" сўзлари "Вазирлик ва "Маҳалла ва оила" институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 9-банддаги "Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Э.Баситханова" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат

мақсадли жамғармасининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ


1. Э.Баситханова - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси

2. Б.Юсупалиев - соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари - Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3. Ш.Шарахметов - молия вазирининг ўринбосари

4. Э.Мухитдинов - бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

5. Ф.Саломов - Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси";


м) 2 ва 3-иловалар номидаги "жамоат фондининг" сўзлари "давлат мақсадли жамғармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши" сўзлари "Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2 ва 3-иловалардаги "Жавлонов Ш.С. - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари" сўзлари "Маматов Р.Т. - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг ""Мўътабар аёл" кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 74-модда):


а) 2-банддаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳайъатининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) "Мўътабар аёл" кўкрак нишони тўғрисидаги низом (1-илова)да:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид дастлабки таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари, фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ҳамда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан шакллантирилади ва тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йили 10 январга қадар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этилади";


3-банддаги "хотин-қизлар қўмиталари" сўзлари "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари" сўзлари билан, "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталарига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари" сўзлари билан, "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқаруви" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳайъати" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳайъатининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банддаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) "Мўътабар аёл" кўкрак нишони гувоҳномасининг тавсифи (3-илова)да:

тўққизинчи хатбошидаги "O`zbekiston Xotin-qizlar" сўзлари "O`zbekiston Respublikasi Mahalla va oilani" сўзлари билан, "qo`mitasi Boshqaruvining" сўзлари "qo`llab-quvvatlash vazirligi Hay`atining" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "O`zbekiston Xotin-qizlar" сўзлари "O`zbekiston Respublikasi Mahalla va oilani" сўзлари билан, "qo`mitasi raisi" сўзлари "qo`llab-quvvatlash vaziri" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 10-банднинг "и" кичик бандидаги "хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 19-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят хотин-қизлар қўмиталарига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 20-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари" сўзлари билан, "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 21-банддаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 23-банддаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 24-банддаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази билан биргаликда" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғини ҳузуридаги "ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 19 июлдаги 554-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 186-модда):


а) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ижро аппарати билан биргаликда" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар" сўзлари "Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) иловада:


10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис" сўзлари "фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банддаги "хотин-қизлар қўмиталари" сўзлари "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинларида спортнинг футбол турини янада ривожлантириш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарорида:


а) қарорнинг номи, муқаддима, 3-банднинг тўртинчи хатбошисидан "ўринбосарлари" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 1-илованинг 4, 10 ва 12-позициялари "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада:


номи, 1, 3-бандларидан "ўринбосарлари" сўзи чиқариб ташлансин;


10 ва 11-бандлардаги "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом (3-илова)да:


1-иловада:

илова белгиси ва номидан "ўринбосарлари" сўзи чиқариб ташлансин;

3 ва 4-блокларнинг "Тадбирлар номи" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-иловада:

илова белгиси ва номидан "ўринбосарлари" сўзи чиқариб ташлансин;

Фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг фаолиятини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссиянинг намунавий таркибидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши раисининг биринчи ўринбосари" сўзлари "Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 сентябрдаги 736-сон қарорига 2-иловада:


2 ва 4-позицияларнинг "Масъуллар" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзи билан алмаштирилсин;


2 ва 4-позицияларнинг "Масъуллар" устунидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази" сўзлари чиқариб ташлансин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 октябрдаги 841-сон қарорида:


а) 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга 1-илованинг 1.1-1.3 ва 3.7-бандлари "Масъул ижрочилар" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловадаги "Ш.С. Жавлонов - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари" сўзлари "Р.Т. Маматов - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда спортнинг оммавийлигини янада ошириш мақсадида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 10 ва 14-позициялари "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 26 мартдаги 251-сон қарорида:


а) Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова)да:


3-банднинг олтинчи хатбошисидан "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-банднинг "д" кичик банди биринчи ва иккинчи хатбошиларидан "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


8-банднинг биринчи хатбошисидаги "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган" сўзлари чиқариб ташлансин;


11-банддан "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси аъзолари" сўзлари чиқариб ташлансин;


14-банднинг тўртинчи хатбошисидан "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг квота асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (2-илова)да:


3-банднинг тўртинчи хатбошисидан "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 4-сон, 64-модда):


а) 2-илованинг 5-бандидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 9 ва 12-позициялари "Масъул ижрочилар" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 15 майдаги 409-сон қарорига 1-иловадаги "Ш.С. Жавлонов - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси" сўзлари "Р.Т. Маматов - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида" 2019 йил 8 июндаги 475-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 6-сон, 123-модда) 1-банди иккинчи хатбошисидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро вилоятини хотин-қизлар билан ишлаш йўналишида намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 14 июндаги 495-сон қарорига 1-илованинг 3, 6, 8, 14, 15, 17, 18 ва 25-позициялари "Масъул ижрочилар" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини Мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 153-модда) 6-бандидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 17 июлдаги 597-сон қарорига илованинг 2-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш тўғрисида" 2019 йил 24 июлдаги 625-сон қарорида:


а) 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловадаги "Жавлонов Ш.С. - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бошқарув раисининг биринчи ўринбосари" сўзлари "Маматов Р.Т. - Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Республика кенгаши" сўзлари "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


в) Кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш ҳамда "Кексалар ҳафталиги"ни юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури (1-илова)нинг 8-15, 17 ва 18-позициялари "Масъуллар" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари тўғрисидаги намунавий низом (2-илова)да:


3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика, ҳудудий (вилоят, туман ва шаҳар) кенгашлар (кейинги ўринларда республика, ҳудудий кенгашлар деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ҳудудий (вилоят, туман (шаҳар)) бўлимлар (кейинги ўринларда - вазирлик, ҳудудий бўлимлар)" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "республика, ҳудудий кенгашлар" сўзлари "вазирлик, ҳудудий бўлимлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банддаги "Республика ва ҳудудий кенгашларининг" сўзлари "Вазирлик ва ҳудудий бўлимларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банддаги "ҳудудий кенгашлар", "ҳудудий кенгашларнинг", "республика кенгаши" сўзлари тегишлича "ҳудудий бўлимлар", "ҳудудий бўлимларнинг", "вазирлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банддаги "республика ва ҳудудий кенгашлар" сўзлари "вазирлик ва ҳудудий бўлимлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банддаги "ҳудудий кенгашлар" сўзлари "ҳудудий бўлимлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 824-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 9-сон, 232-модда) 1-илованинг 10, 12 ва 20-позициялари "Ижрога масъуллар" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 ноябрдаги 919-сон қарорида:


а) 6-банддаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.И. Баситханова" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сон қарорига 2-илованинг 2-4, 9, 12, 48-52, 55, 57-58 ва 61-позициялари "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарорида:


а) Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги низом (1-илова)да:


16-банддаги "(бўлими)нинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) (кейинги ўринларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими деб аталади) бошлиғини" сўзлари "(бўлими) бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарини" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари ҳимоя ордерини расмийлаштириш учун тўпланган материалларни ўрганиб, тарафлар фикрини эшитган ҳолда профилактика инспекторининг ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилишга ҳақли";


21-банд "д" кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"д) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари";


б) Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги низом (1-илова)га 2-иловада:


4-босқич позицияси "Субъектлар" устунидаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи" сўзлари "Туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-босқич позицияси "Субъектлар" устунидаги "Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлимлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тартиби тўғрисидаги низом (2-илова)да:


5-банддаги "қўмиталари" сўзи "масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "(бўлими)нинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) бошлиғи" сўзлари "(бўлими) бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисга (кейинги ўринларда мутахассис деб аталади)" сўзлари "фуқаролар йиғини раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарига (кейинги ўринларда - фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари)" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг иккинчи хатбошисидаги "яраштириш" сўзи "оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи хатбошисидаги "Мутахассис" сўзи "Фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг иккинчи хатбошисидаги "яраштириш" сўзи "оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш" сўзлари билан, еттинчи хатбошисидаги "қўмитаси" сўзи "масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 29 январдаги 39-сон қарорининг 4-бандидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 январдаги 53-сон қарорида:


а) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банддаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-илованинг 2-3, 7-9 ва 10-позициялари "Масъул ижрочилар" устунидаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши", 6-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Республика маҳалла кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 июндаги

391-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 30 сентябрдаги 267-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 68-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий низомларини ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 93-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинининг масъул котиби фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 7 ноябрдаги 895-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхати 11. Нодавлат нотижорат ташкилотлари" бўлимининг 2 ва 3-бандлари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига 1-илованинг 6-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақида" 2018 йил 3 июлдаги 497-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 июнь