язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Вактинчалик низом 2021 йил 1 майга кадар амал килади

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектлари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш, ягона электрон платформани юритиш ва унга кўчмас мулк объектлари ижарага берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш тартиби ҳақида Вақтинчалик низом (АВ томонидан 12.06.2020 й. 3243-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 25.05.2020 й. 2020-20-сон қарори билан тасдиқланган)

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектлари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш, ягона электрон платформани юритиш ва унга кўчмас мулк объектлари ижарага берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш тартиби ҳақида Вақтинчалик низом (АВ томонидан 12.06.2020 й. 3243-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 25.05.2020 й. 2020-20-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 12 июнда 3243-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давла солиқ қўмитасининг

2020 йил 25 майдаги

2020-20-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба

тариқасида жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектлари

ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш, ягона

электрон платформани юритиш ва унга кўчмас мулк

объектлари ижарага берилганлиги тўғрисидаги

маълумотларни киритиш тартиби ҳақида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Мазкур Вақтинчалик низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 107-сон "Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартибини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектларини ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ягона электрон платформасини (бундан буён матнда электрон платформа деб юритилади) юритиш ва унга кўчмас мулк объектлари, шунингдек айрим мол-мулк турларининг ижарага берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тажриба даврида жисмоний шахслар томонидан дам олиш уйлари, дала ҳовли, якка тартибда қурилган уй-жойлар ва яшаш учун мўлжалланган бошқа турар жойлар (бундан буён матнда кўчмас мулк объектлари деб юритилади), шунингдек айрим мол-мулк турлари (бундан буён матнда айрим мол-мулклар деб юритилади) солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида ижарага берилади.


2. Жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк объектлари солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида ижарага берилган тақдирда, Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 3077, 2018 йил 11 октябрь) асосан кўчмас мулк ижара шартномасини тузиш ва уни солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш талаб этилмайди.


3. Жисмоний шахсларнинг даромад манбаи сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйиладиган айрим мол-мулкларга қуйидагилар киради:

сув транспорти (моторли ва моторсиз, шу жумладан шишириладиган);

сув мотоцикллари (скутерлар ва бошқалар);

қорда юрадиган техника воситалари (қор автоулови);

квадрацикллар;

парапланлар ва дельтапланлар;

супа, сўри, топчанлар ва шунга ўхшаш дам олиш учун мўлжалланган.


4. Жисмоний шахслар томонидан гувоҳнома асосида ижарага берилган солиқ солиш объектлари ҳақидаги маълумотлар электрон платформага мобил илова ёки веб-сайт орқали киритилиши лозим.


5. Мазкур Низом талаблари тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган меҳмонхона хизмати билан шуғулланадиган юридик шахсларга, оилавий меҳмон уйи хизматлари кўрсатадиган юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек ушбу Низомда кўрсатилмаган мол-мулкларни ижарага бериш билан шуғулланадиган жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ СОЛИҚ

ОРГАНЛАРИДА ҲИСОБГА ҚЎЙИЛГАНЛИГИ

ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМА БЕРИШ


6. Жисмоний шахс ёки унинг ишончли вакили ижарага бериладиган солиқ солиш объектини ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун солиқ органига қуйидаги ҳужжатларни электрон платформа орқали юборади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда кўчмас мулк объектини ҳисобга қўйиш ҳақида ёки 2-иловасига мувофиқ шаклда айрим мол-мулкни ҳисобга қўйиш ҳақида ариза;

жисмоний шахснинг шахсини ёки унинг ишончли вакили ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.


7. Икки ва ундан ортиқ солиқ солиш объектларини ҳисобга қўйиш истагини билдирган жисмоний шахслар ушбу солиқ солиш объектлари тўғрисидаги маълумотларни солиқ солиш объектларини ҳисобга қўйиш ҳақидаги аризаларида қўшимча равишда кўрсатишлари мумкин.


8. Жисмоний шахслардан мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


9. Ижарага бериладиган солиқ солиш объектини ҳисобга қўйиш билан боғлиқ мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ижарага берувчи ёки унинг ишончли вакили хоҳишига кўра Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳри, Дўстлик, Сижжак ва Новобод маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида ташкил этиладиган солиқ таянч пунктларига (бундан буён матнда Солиқ таянч пункти деб юритилади) қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.


10. Кўчмас мулк объектлари ва айрим мол-мулкларни ҳисобга қўйиш жисмоний шахс томонидан ариза электрон платформа орқали электрон тарзда тақдим этилганда реал вақт режимида, Солиқ таянч пунктларига қоғоз шаклида тақдим этилганда эса, ўша вақтнинг ўзида амалга оширилади.


11. Ижарага бериладиган солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома жисмоний шахс томонидан ариза электрон тарзда тақдим этилганда электрон платформа орқали ёки қоғоз шаклида тақдим этилганда Солиқ таянч пунктлари томонидан ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда бепул берилади.


12. Икки ва ундан ортиқ солиқ солиш объектларига эга бўлган жисмоний шахсларга битта умумий солиқ солиш объектини ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. Гувоҳноманинг орқа томонида QR-код орқали ҳар бир қўшимча солиқ солиш объектлари алоҳида кўрсатилади. Бунда супа, сўри, топчанлар ва шунга ўхшаш дам олиш учун мўлжалланган жойларга гувоҳнома беришда солиқ солиш объектининг номи билан бирга унинг сони ҳам кўрсатилади.


13. Гувоҳноманинг ҳақиқийлиги QR-кодни махсус мобил илова орқали текшириб кўриш билан аниқланади.



3-БОБ. ЯГОНА ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАНИ ЮРИТИШ

ВА УНГА ИЖАРАГА БЕРИЛАДИГАН ОБЪЕКТЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ КИРИТИШ


14. Электрон платформада солиқ органлари томонидан жисмоний шахсларнинг ижарага берилган кўчмас мулк объектлари ва айрим мол-мулкларнинг ҳисоби юритилади.

Бунда, электрон платформа барча фойдаланувчилар (ижарага берувчилар, ижарага олувчилар ва солиқ органлари) учун ягона тизим доирасида ўзаро уйғунликда, ундан фойдаланувчилар гуруҳларга ажратилган ва бир-бирига таъсир кўрсатмаган ҳолда мустақил ишлаш имкониятига эга бўлади.


15. Электрон платформада кўчмас мулк объектлари ва айрим мол-мулкларни ижарага олиш истагини билдирган шахслар ижарага берувчи жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектлари тўғрисидаги маълумотлари асосида танлашлари, уларни онлайн банд қилишлари ва тўловларни амалга оширишлари мумкин.


16. Кўчмас мулк объектлари ва айрим мол-мулкларни ижарага бериш солиқ органларида ҳисобга олинадиган махсус чекларни тақдим этиш орқали амалга оширилади.


17. Жисмоний шахслар кўчмас мулк объектларини ижарага берилган вақтда ҳамда айрим мол-мулкларни ижарага берилган кун якунига қадар ижарага олувчилар сони ва махсус чеклар орқали қабул қилинган ижара тўлови миқдори тўғрисидаги маълумотларни мобил илова ёки веб-сайт орқали электрон платформага киритадилар.

Бунда, икки ва ундан ортиқ солиқ солиш объектлари ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан маълумотлар электрон платформага ҳар бир солиқ солиш объекти бўйича алоҳида киритилиши лозим.


18. Жисмоний шахслар томонидан ижарага берилган солиқ солиш объектлари учун тақдим этиладиган махсус чеклар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 22-моддасига мувофиқ товарларни (хизматларни) реализация қилишда харидорга бериладиган чеклар ёки уларни ўрнини босувчи бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади.



4-БОБ. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲИСОБГА

ҚЎЙИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМАНИ

БЕКОР ҚИЛИШ


19. Солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тажриба даври тугаганидан кейин тугатилади.


20. Жисмоний шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари кўчмас мулк объектлари ва айрим мол-мулклар бошқа шахс эгалигига ўтганда ёки бузилганда (яроқсиз ҳолатга келганда) солиқ солиш объектининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳақида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан электрон платформа орқали солиқ органларига ёки қоғоз шаклда Солиқ таянч пунктига мурожаат қилишлари мумкин.

Бунда, икки ва ундан ортиқ солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилганлигини бекор қилиш истагини билдирган жисмоний шахслар аризага тегишли солиқ солиш объектлари тўғрисидаги қўшимча маълумотларни киритади.


21. Солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш жисмоний шахс томонидан ариза солиқ органига электрон платформа орқали тақдим этилганда реал вақт режимида, Солиқ таянч пунктларида қоғоз шаклида тақдим этилганда эса ўша вақтнинг ўзида амалга оширилади.


22. Солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилинганлиги ҳақида мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда QR-коди мавжуд бўлган билдиришнома электрон тарзда электрон платформа орқали ёки қоғоз шаклида Солиқ таянч пункти орқали ижарага берувчи жисмоний шахсга ёхуд унинг ишончли вакилига тақдим этилади.

Бунда, ҳисобга қўйилганлиги бекор қилинган солиқ солиш объекти QR-коди текширилганда "Бундай объект мавжуд эмас" ёзуви электрон шаклда ҳавола қилинади.


23. Солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилинганлиги ҳақидаги билдиришноманинг ҳақиқийлиги QR-кодни махсус мобил илова орқали текшириб кўриш орқали аниқланади. Билдиришноманинг QR-коди текширилганда ҳисобга қўйилган солиқ солиш объектлари ҳақидаги маълумотлар электрон шаклда ҳавола қилинади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


25. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Солиқ солиш объекти (кўчмас мулк объекти)нинг

ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги

гувоҳнома олиш учун

А Р И З А

I. Ижарага берувчи  жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1.

Ф.И.О.


2.

Паспорт серияси ва рақами


3.

Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР)


4.

Яшаш жойи


5.

Телефон рақами


6.

Электрон почта манзили

(агар мавжуд бўлса)


II. Ижарага бериладиган кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1.

Кўчмас мулкнинг тури


2.

Жойлашган манзили


3.

Кўчмас мулкнинг кадастр рақами


III. Ижарага бериладиган кўчмас мулкнинг техник тавсифлари*:

1.

Ётоқхона сони



9.

Сауна


2.

Ёзги ошхона


10.

Музлатгич


3.

Қишки бассейн


11.

Топчан


4.

Ёзги бассейн


12.

Бильярд


5.

Гараж


13.

Телевизор


6.

Душ, ванна


14.

Стол тенниси


7.

Санузел (уй ичида)


15.

Интернет


8.

Иссиқ сув


16.

. . .


   

*) Кўчмас мулкнинг мавжуд имкониятлари ихтиёрий равишда киритилади. Бунда кўчмас мулкнинг имкониятлари тегишлилиги бўйича сони кўрсатилади, мавжуд бўлса "+" ёки мавжуд бўлмаса "" белгилари қўйилади.






Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Солиқ солиш объекти (айрим мол-мулк тури)нинг

ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги

гувоҳнома олиш учун

А Р И З А

I. Ижарага берувчи  жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1.

Ф.И.О.


2.

Паспорт серияси ва рақами


3.

Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР)


4.

Яшаш жойи


5.

Телефон рақами


6.

Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)


II. Ижарага бериладиган айрим мол-мулк тури тўғрисида маълумот:

1.

Мол-мулкнинг тури


2.

Русуми (маркаси) (агар мавжуд бўлса)


3.

Сони (супа, сўри, топчан ва шунга ўхшаш дам олиш учун жойлар)


4.

Фаолиятни амалга ошириш манзили


5.

Техник паспорт рақами ва санаси (агар мавжуд бўлса)


6.

Давлат (мотор, кузов) рақами (агар мавжуд бўлса)


III. Ижарага бериладиган мол-мулк турининг техник тавсифлари*:

1.

Мотор қуввати (от кучи)


2.

Мотор сиғими (м. куб)


3.

Энг юқори тезлик (км/соат)


4.

100 км/соат тезлик вақти (сония)


5.

Ёнилғи сарфи (100 км/литр)


6.

Кўп ўриндиқли (оилавий)


7.

Спорт учун (машғулотларга)


8.

Туристлар учун (дам олишга)


9.

Болалар учун


10.

. . .



*) Мол-мулк турининг мавжуд имкониятлари ихтиёрий равишда киритилади. Бунда мол-мулк турининг имкониятлари тегишлилиги бўйича рақами кўрсатилади, мавжуд бўлса "+" ёки мавжуд бўлмаса ""белгилари қўйилади.






Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА



Гувоҳноманинг

олди томони

Солиқ солиш объектининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида

Г У В О Ҳ Н О М А

га

(ижарага берувчи жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


                                    

берилди, ижарага берилган кўчмас мулк объекти ёки айрим мол-мулк турини солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида 20___ йил "___" ________да ID-_____________ рақамли ёзув билан рўйхатга киритилди.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):

Солиқ солиш объектининг номи

Кадастр ёки техник паспорт рақами

(агар мавжуд бўлса):

Фаолиятини амалга ошириш манзили:

Гувоҳнома

томонидан берилди.


(рўйхатдан ўтказувчи органнинг тўлиқ номи)



Амал қилиш санаси:

___.___.20___ йил

      

Изоҳ: Мазкур гувоҳнома фақат Бўстонлиқ туманида амал қилади.






Гувоҳноманинг

орқа томони

1.

Солиқ солиш объектининг номи


Кадастр ёки техник паспорт рақами

(агар мавжуд бўлса)


Фаолиятини амалга ошириш манзили


2.

Солиқ солиш объектининг номи


Кадастр ёки техник паспорт рақами

(агар мавжуд бўлса)


Фаолиятини амалга ошириш манзили


3.

Солиқ солиш объектининг номи


Кадастр ёки техник паспорт рақами

(агар мавжуд бўлса)


Фаолиятини амалга ошириш манзили


4.

. . .

. . .

. . .


Э С Л А Т М А !


Ҳурматли солиқ тўловчи!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 107-сон "Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартибини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига асосан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида 2021 йил 1 майга қадар жисмоний шахслар томонидан дам олиш уйлари, дала ҳовли, якка тартибда қурилган уй-жойлар ва яшаш учун мўлжалланган бошқа турар жойлар, шунингдек, айрим мол-мулк турлари солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида ижарага берилади.

Жисмоний шахслар кўчмас мулк объектларини ижарага берилиши билан бир вақтда ва айрим мол-мулкларни ижарага берилган кун якунига қадар ижарага олувчилар сони ва хизмат кўрсатиш учун махсус чеклар орқали қабул қилинган ижара тўлови миқдори тўғрисидаги маълумотларни мобил илова ёки веб-сайт орқали Давлат солиқ қўмитасининг ягона электрон платформасига киритишлари лозим.






Вақтинчалик низомга

4-ИЛОВА



Солиқ солиш объектининг ҳисобга қўйилганлиги

тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш учун

А Р И З А

I. Ижарага берувчи  жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1.

Ф.И.О.


2.

Паспорт серияси ва рақами


3.

Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР)


4.

Берилган гувоҳноманинг ID-рақами ва санаси


5.

Яшаш манзили


6.

Телефон рақами


7.

Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)


II. Ижарага берилган солиқ солиш объекти тўғрисида маълумот:

1.

Солиқ солиш объектининг номи ёки тури


2.

Жойлашган ёки фаолият амалга ошириш манзили


3.

Супа, сўри, топчан ва шунга ўхшаш дам олиш учун жойлари (ўтовлар, чодирлар ва соябонлар) сони


4.

Кўчмас мулкнинг кадастр рақами ёки техник паспорт рақами ва санаси (агар мавжуд бўлса)





Вақтинчалик низомга

5-ИЛОВА



Солиқ солиш объектининг ҳисобга қўйилганлиги

тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилинганлиги ҳақида

Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

Берилди


(ижарага берувчи жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

Ижарага берувчи жисмоний шахснинг яшаш манзили:

Ижарага берувчи жисмоний шахснинг идентификация рақами (СТИР):

Гувоҳнома рўйхатга олинган сана:

20 ___ йил "____" ___________

Рўйхатга олинган ID-рақами:

Гувоҳнома бекор қилинган сана:

20 ___ йил "____" ___________

Гувоҳномани бекор қилинганлиги бўйича реестр тартиб рақами:

Ижарага берилган солиқ солиш объектининг жойлашган манзили:



Изоҳ: Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни махсус мобил илова орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳаволага (кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжати ва айрим мол-мулкнинг техник паспорти электрон шаклига ҳавола) кириб кўришингиз мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 15 июнь, 23-сон, 257-модда