язык интерфейса

Марказий банк Бошқарувининг 25.05.2020 й. 12/2-сон "Ломбард фаолиятини лицензиялаш тapтиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.06.2020 й. 1291-11-сон билан рўйхатга олинган)

Марказий банк Бошқарувининг 25.05.2020 й. 12/2-сон "Ломбард фаолиятини лицензиялаш тapтиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.06.2020 й. 1291-11-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.06.2020 й.

N 1291-11




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.05.2020 й.

N 12/2


ҚАРОРИ



Ломбард фаолиятини лицензиялаш тapтиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги ва "Давлат божи тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 1291, 2003 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари. давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 23-сон) билан тасдиқланган Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                        М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ломбардлар фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш, лицензиянинг амал қилишини тухтатиб туриш, тугатиш, лицензияни қайта расмийлаштириш ҳамда бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарори билан расмийлаштирилади.


2. 9-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9-1. Ломбард бошқарув органининг раҳбари лавозимига тавсия эталадиган номзодга қўйилган талаблар:

иқтисодий олий маълумот;

банк-молия соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига, шунингдек бенуқсон ишчанлик обрўсига эга бўлиши керак.

Бунда, иқтисодиёт соҳасидаги ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар бенуқсон ишчанлик обрўсига эга эмас деб топилади.".


3. 14-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён эталсин:

"Лицензияловчи орган томонидан лицензия берилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

"Йиғим миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 22 июнь, 24-сон, 267-модда