Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.06.2020 й. 3245-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 25.05.2020 й. 2020-19-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 18 июнда 3245-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давла солиқ қўмитасининг

2020 йил 25 майдаги

2020-19-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида

операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган

савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган

(сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ

органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни (бундан буён матнда биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар деб юритилади) солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар биржа савдоларини ташкил этувчи жойлашган жойдаги солиқ органида солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган ҳолда ҳисобга қўйилади.


2. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бепул амалга оширилади.



2-БОБ. БИРЖА САВДОЛАРИДА ҚАТНАШУВЧИ

НОРЕЗИДЕНТ ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ

ҲИСОБГА ҚЎЙИШ


3. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар биржа савдоларида қатнашишдан олдин солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

б) ўзи таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига таржима қилинган асл нусхаси ёхуд нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси (солиқ тўловчининг хос рақами кўрсатилган ҳолда);

в) ваколатли шахснинг фуқаролик паспорти нусхаси;

г) ваколатли шахснинг норезидент юридик шахс номидан Ўзбекистон Республикасида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончноманинг ёки бошқа ҳужжатнинг (улар мавжуд бўлган тақдирда) давлат тилига таржима қилинган асл нусхаси ёхуд нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси.

Бунда, биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар томонидан ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ҳужжатлар солиқ органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.


4. Солиқ органлари томонидан биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни ҳисобга қўйишда мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


5. Солиқ органлари биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар асосида ҳисобга қўйиш учун ариза берилган кундан эътиборан уч иш куни ичида ҳисобга қўйиши шарт.


6. Ҳисобга қўйиш учун тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаганда солиқ органлари томонидан бу ҳақда ариза берувчига ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида хабардор қилинади.


7. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.


8. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсга солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади.


9. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларнинг ҳисоб маълумотлари ўзгарганда, норезидент юридик шахснинг ваколатли шахси томонидан бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн календарь кундан кечиктирмай биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахс томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этилади.


10. Тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахснинг ҳисоб маълумотларига уч иш куни ичида тегишли ўзгартиришлар киритилади.



3-БОБ. БИРЖА САВДОЛАРИДА ҚАТНАШУВЧИ

НОРЕЗИДЕНТ ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ


11. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар товар-хомашё биржалари ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда ўз фаолиятини тўлиқ тугатиб, банк ҳисобварақларини ёпгандан сўнг, ўн беш календарь кундан кечиктирмай солиқ органига ҳисобдан чиқариш тўғрисида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этади.

Бунда, биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ариза солиқ органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.


12. Солиқ органлари томонидан биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни ҳисобдан чиқариш қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилади:

Солиқ кодексида белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Давлат солиқ қўмитасига электрон шаклда юборилган ахборот асосида биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари ёпилганлиги тасдиқланганда.


13. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни ҳисобдан чиқариш солиқ органлари томонидан ариза берилган кундан эътиборан уч иш куни ичида амалга оширилади.


14. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар ҳисобдан чиқарилгандан сўнг солиқ органлари томонидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда маълумотнома тақдим этилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида

операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган

савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган

(сотадиган) норезидент юридик шахсларни солиқ

органларида ҳисобга қўйиш тўғрисида

АРИЗА


Норезидент юридик шахс сифатида ҳисобга олишингизни сўрайман ҳамда қуйидаги маълумотларни тақдим этаман:


Норезидент юридик шахс ҳақида умумий маълумотлар


Тўлиқ номи

































































Қисқача номи (мавжуд бўлса)































Рўйхатдан ўтган рақами


Рўйхатдан ўтган мамлакатдаги СТИР





























Резидент давлатдаги юридик манзили

Почта индекси










Давлат

номи








































Ҳудуд (штат, шаҳар, ўлка, туман)
























Кўча






























Уй рақами





Телефон рақами (код билан)


































Хонадон рақами





Электрон почта манзили
















Ташкилий-ҳуқуқий шакли

























Резидент давлатдаги асосий фаолият тури


































Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади

Ариза топширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

1. Юридик шахс раҳбари

Ушбу ариза илова қилинган ҳужжатлар нусхаси билан

qqq варақда топширилди.

           

2. Юридик шахс вакили




                 

Фамилияси
















Исми
















Отасининг исми















Ариза қабул қилинган сана     qq  qq  qqqq















(имзо)


(сана)





Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат

Номи















Аризани қабул қилган ходим

Рақами


































(Ф.И.О.)


(имзо)





Низомга

2-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ



Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида

операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган

савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган

(сотадиган) норезидент юридик шахс солиқ органида

ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация

рақами берилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА



НОРЕЗИДЕНТ ЮРИДИК ШАХСНИНГ ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИ





























Тўлиқ номи:



























Қисқача номи:



























СТИР берилган сана:

_________________

Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Ф.И.О. _______________________________

(имзо)




Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё

биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва

(ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг

акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент

юридик шахс томонидан солиқ органига аввал тақдим

қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида

АРИЗА

Қуйидаги маълумотларни ўзгартиришингизни сўрайман*:

q Норезидент юридик шахс тўғрисидаги


q Норезидент юридик шсхснинг асосий фаолият тури тўғрисидаги

q Норезидент юридик шахснинг манзили

тўғрисидаги

q Норезидент юридик шахс вакили

тўғрисидаги

Норезидент юридик шахс ҳақида умумий маълумотлар

Тўлиқ номи

      

































































Қисқача номи (мавжуд бўлса)

          

































Рўйхатдан ўтган рақами

Рўйхатдан ўтган мамлакатдаги СТИР





























Резидент давлатдаги юридик манзили

Почта индекси










Ҳудуд
















































                  

Туман (шаҳар)
























Маҳалла






























Кўча































Уй рақами





Телефон рақами (код билан)


































          

Хонадон рақами





Электрон почта манзили

















Ҳудуд (штат, шаҳар, ўлка, туман)
























Кўча






























Уй рақами





Телефон рақами (код билан)


































Резидент давлатдаги асосий фаолият тури

































Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади

Ариза топширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

1. Юридик шахс раҳбари

Ушбу ариза илова қилинган ҳужжатлар нусхаси билан

qqq варақда топширилди.

           

2. Юридик шахс вакили




                 

Фамилияси
















Исми
















Отасининг исми















Ариза қабул қилинган сана     qq  qq  qqqq















(имзо)


(сана)





Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат

Номи















Аризани қабул қилган ходим

Рақами


































(Ф.И.О.)


(имзо)

Изоҳ


*) Ўзгариш мавжуд бўлса "+" белгиси қўйилади.






Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида

операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган

савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган

(сотадиган) норезидент юридик шахсни солиқ органидан

ҳисобдан чиқариш тўғрисида

АРИЗА

Биржа савдоларида фаолият тугатилганлиги муносабати билан ҳисобдан чиқаришингизни сўрайман:

Юридик шахснинг тўлиқ номи

           

















































































Қисқача номи (мавжуд бўлса)

       









































СТИР

  









































Ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади

Ариза топширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

1. Юридик шахс раҳбари

Ушбу ариза илова қилинган ҳужжатлар нусхаси билан

qqq варақда топширилди.

           

2. Юридик шахс вакили




                 

Фамилияси
















Исми
















Отасининг исми















Ариза қабул қилинган сана     qq  qq  qqqq















(имзо)


(сана)





Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат

Номи















Аризани қабул қилган ходим

Рақами


































(Ф.И.О.)


(имзо)




Низомга

5-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

______________ ТУМАН (ШАҲАР)

ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ

Манзили ________________________________

________________________________________

тел. _______________, факс _______________

20__ йил "____" ___________

__________________-сон



Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида

операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган

савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган

(сотадиган) норезидент юридик шахс солиқ органида

ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т Н О М А


шуни маълум қиладики,

(туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси)


(норезидент юридик шахснинг тўлиқ номи)

СТИР









  норезидент юридик шахс вакили

томонидан тақдим этилган ариза асосида Ўзбекистон Республикасининг

          

Солиқ кодексига асосан

  да солиқ органидан ҳисобдан чиқарилди.


(кун, ой, йил)


Давлат солиқ инспекцияси

бошлиғи (ўринбосари)

__________________________________

(Ф.И.О.)


___________________

(имзо)




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 22 июнь, 24-сон, 269-модда



























Время: 0.2349
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск