ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро битимларини тузиш ва ижро этишнинг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 22.06.2020 й. ПҚ-4756-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 июндаги

ПҚ-4756-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг халқаро

шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик

бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган

бадалларни тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни (кейинги ўринларда - бадаллар) тўлаш тартибини белгилайди.


2. Давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражаларда халқаро шартномаларга қўшилиш бўйича қарорлар қабул қилиш "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.


3. Бадаллар мазкур қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни тўловчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатида (кейинги ўринларда - Рўйхат) кўрсатилган халқаро ташкилотларга ушбу низом талабларига мувофиқ тўланади.


4. Бадаллар ва улар бўйича қарздорликлар бевосита Рўйхатда кўрсатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тўланади.

Халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар ҳисобини юритиш ҳамда мониторинг қилиб бориш Молия вазирлигининг ахборот тизимида (кейинги ўринларда - ахборот тизими) амалга оширилади.

5. Бадаллар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Рўйхатда кўрсатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда - тўловчилар) бюджетдан ташқари жамғармалари ва ўз маблағлари ҳисобидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича тўланади.



2-БОБ. БАДАЛЛАРНИ ТЎЛАШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН

БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


6. Рўйхатнинг 1-бўлимида кўрсатилган тўловчилар йиллик асосда тўлов ҳужжатларини (инвойс) ёки халқаро ташкилотнинг кейинги йил учун режалаштирилган бадал суммаси тўғрисидаги расмий хабарномасини олиш юзасидан тегишли чоралар кўради ҳамда бунинг асосида кейинги йил учун режалаштирилган бадаллар суммаси тўғрисидаги маълумотни 1 июнгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади ҳамда ахборот тизимига киритади.

Тўлов ҳужжатлари (инвойс) ёки халқаро ташкилотнинг расмий хабарномаси мавжуд бўлмаган тақдирда, олдинги йилларда ҳақиқатда тўланган бадаллар суммасидан келиб чиққан ҳолда, кейинги йил учун бадалларнинг прогноз миқдорлари тўғрисида маълумот тақдим этилади.

Келгуси йил бадалларини тўлаш мақсадида тўлов суммасини миллий валютада ҳисоблаш учун тўловчилар кейинги йил учун хорижий валютанинг ўртача йиллик прогноз курсини, шунингдек, тўловларни амалга ошириш учун зарур бўлган харажатларни (маблағларни ўтказиш учун воситачилик ҳақи ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда, хорижий валютадаги маблағларни миллий валютага қайта ҳисоблайди.

Бунда кейинги йил учун ўртача йиллик прогноз курси тўловчилар томонидан хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан курсининг ўзгариш тенденциясини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб аниқланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўловчилар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида бадаллар миқдорининг келгуси йилда ошиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, бадалларни тўлаш учун зарур бўлган маблағларни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг прогноз параметрларида назарда тутади.


8. Агар ўтган йилда режалаштирилган бадал миқдори билан жорий йилда ҳақиқатда тўланиши лозим бўлган миқдор ўртасида фарқ (дефицит) юзага келса, етишмаган қисм Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида халқаро ташкилотларга бадалларни тўлаш учун назарда тутилган иқтисод қилинган бюджет маблағлари, улар мавжуд бўлмаган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Жорий йилда тўланиши лозим бўлган бадал миқдорининг етишмаган қисмининг кейинги йилга ўтказилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот фаолияти доирасидаги ҳуқуқларини чекламаса, жиддий сиёсий-иқтисодий оқибатларни келтириб чиқармаса, мамлакат нуфузига путур етказмаса ҳамда қарздорлик, шу жумладан бадалларни тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик учун жарима санкциялари ҳисобланиши ҳисобидан шаклланишини келтириб чиқармаса йўл қўйилади.



3-БОБ. БАДАЛЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


9. Бадаллар тўловчилар томонидан тўлов ҳужжатларига (инвойс) ёки жорий йил учун бадал миқдорини тасдиқловчи халқаро ташкилотнинг (ёки тегишли халқаро шартномани маъмурлаштириш учун масъул бўлган ташкилотнинг (органнинг)) хабарномаларига мувофиқ тўланади ҳамда тўланган маблағлар тўғрисидаги маълумот ва тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар ахборот тизимига 3 (уч) иш куни ичида киритилади.

10. Рўйхатнинг 1-бўлимида кўрсатилган тўловчилар 10 мартгача бўлган муддатда бадалларни инобатга олган ҳолда харажатлар сметасини тасдиқлаб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.


11. Бадаллар ва улар бўйича қарздорликни тўлаш учун назарда тутилган пул маблағларининг конвертацияси тўловчининг ўрнатилган тартибда тақдим этилган буюртманомаси асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан 5 иш куни мобайнида амалга оширилади.


12. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган тўловчилар бадаллар ва улар бўйича қарздорликни тўлаш учун мўлжалланган пул маблағларини қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказади.


12-1. Бадаллар тўловчилар тегишли тўловлар амалга оширилгандан сўнг 1 (бир) ой муддатда тўловлар халқаро ташкилот томонидан қабул қилинганлиги тасдиғини олиш чораларини кўради ва олинган тасдиқ хабарномаларини 3 (уч) иш куни ичида ахборот тизимига юклайди.

13. Агар бадалларни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмагани Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот фаолияти доирасидаги ҳуқуқлари чекланишига, жиддий сиёсий-иқтисодий оқибатларга олиб келган, мамлакат нуфузига путур етказган бўлса, шунингдек, қарздорлик, шу жумладан бадалларни тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик учун жарима санкциялари ҳисобланиши ҳисобидан шаклланишига олиб келган тақдирда, шахсий жавобгарлик тегишлилиги бўйича:

Рўйхатнинг 1-бўлимида кўрсатилган тўловчиларга бюджет маблағлари ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда ажратилишини таъминлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

Рўйхатда кўрсатилган тўловчиларга, ғазна ижроси билан қамраб олинмаган тўловчилардан ташқари, ажратилган маблағларни конвертация қилиб, ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги;

ғазна ижроси билан қамраб олинмаган тўловчилар топшириқномаси бўйича тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўланишини таъминлаш бўйича - тижорат банклари;

бадалларни тўлаш ва улар бўйича қарздорлик юзага келмаслиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини кафолатли таъминлаш бўйича - тўловчилар раҳбарлари зиммасига юкланади.


13-1. Бадаллар тўловчилар тегишли тўловлар амалга оширилгандан сўнг 1 (бир) ой муддат ичида тўловлар халқаро ташкилот томонидан қабул қилинганлиги тасдиғини олиш чораларини кўради ва олинган тасдиқ хабарномаларини 3 (уч) иш куни ичида ахборот тизимига юклайди.

14. Бадалларни ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдиган тўловчилар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига халқаро ташкилот номи, тўлов миқдори ва санасини кўрсатган ҳолда маълумот тақдим этади.



4-БОБ. ҲИСОБДОРЛИК ВА БАДАЛЛАРНИ ТЎЛАШНИНГ

МАҚСАДГА МУВОФИҚЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

ХУЛОСАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Марказий банки ахборот тизимдаги маълумотлар асосида халқаро шартномалар ва ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар тўланишини доимий мониторинг қилиб боради.

16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жорий йилнинг 1 декабрь ҳолати бўйича бадалларни тўламаган тўловчиларни аниқлаш юзасидан маълумотни шакллантиради ҳамда 10 декабргача бўлган муддатда жорий йил учун бадалларни тўламаган тўловчиларга бадал тўловини зудлик билан тўлаш зарурлиги тўғрисида хабарнома юборади.


17. Тўловчилар мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган хабарномани олгандан кейин 10 кун муддатда бадалларни тўлаши ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигига бадал тўлангани ҳақида ахборот бериши шарт.

Агар бирон-бир сабабга кўра тегишли халқаро шартномани ёки халқаро ташкилот фаолиятини молиялаштиришда Ўзбекистон Республикасининг келгусида иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда, тўловчи мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган хабарномани олгандан кейин 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келгуси хатти-ҳаракатлар бўйича асосли таклифлар билан хулоса киритади ҳамда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилади.


18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ киритилган таклиф бўйича қарор қабул қилади ёки масалани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва (ёки) Президентига ахборот беради.



5-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БАДАЛЛАРНИ

ТЎЛАШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР ОЛДИДАГИ

ҚАРЗДОРЛИГИНИНГ СЎНДИРИЛИШИ


19. Ўзбекистон Республикасининг бадалларни тўлаш бўйича қарздорлиги (кейинги ўринларда - қарздорлик) бюджет маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори асосида сўндирилади, мазкур Низомнинг 20 ва 21-бандларида назарга тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


20. Қарздорликни бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда шахсий маблағлар ҳисобидан сўндириш тўловчи томонидан мустақил амалга оширилади.


21. Агар аввалги йиллар бўйича ёки дастлабки ҳисобланган бадал миқдори билан ҳақиқатда тўланиши лозим бўлган бадал миқдори ўртасидаги фарқ натижасида юзага келган қарздорликни тўлаб бериш учун ваколатли органларнинг жорий йилдаги бюджет параметрларида маблағлар етарли бўлганда ушбу қарздорликлар тўлаб берилади.

21-1. Аъзолик бадали тўловлари бўйича қарздорлик мавжуд бўлган ҳолларда, ушбу қарздорлик юзасидан маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатлар улар олинган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида бадал тўловчилар томонидан ахборот тизимига юкланиши лозим.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Иштирок этиш учун бадаллар тўлаш назарда тутилган халқаро ташкилотга Ўзбекистон Республикаси қўшилганда ёки халқаро шартнома тузилганда, тегишли масъул орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Рўйхатга қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.


22-1. Рўйхатда кўрсатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимига барча маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ва доимий янгилаб борилиши учун масъул ҳисобланади.

23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

тўловчи ташкилот томонидан бадалларни тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати

1-босқич

Рўйхатнинг

1-бўлимида кўрсатилган тўловчи


1. Тўлов ҳужжатларини (инвойс) ёки халқаро ташкилотнинг кейинги йил учун режалаштирилган бадал миқдори тўғрисидаги расмий хабарномасини олиш юзасидан тегишли чоралар кўради.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кейинги йил учун режалаштирилган бадаллар миқдори тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

Тўлов ҳужжатлари (инвойс) ёки халқаро ташкилотнинг расмий хабарномаси мавжуд бўлмаган тақдирда, олдинги йилларда ҳақиқатда тўланган бадаллар суммасидан келиб чиққан ҳолда, кейинги йил учун бадалларнинг прогноз миқдорлари тўғрисида маълумот тақдим этилади.



1 июнгача бўлган муддатда


Тегишли халқаро шартномани ёки халқаро ташкилот фаолиятини молиялаштиришда, Ўзбекистон Республикасининг келгусида иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига келгуси хатти-ҳаракатлар бўйича асосли таклифлар билан хулоса киритади ҳамда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилади.


Зарур ҳолларда



2-босқич

Молия вазирлиги


1. Бадалларни тўлашнинг умумлаштирилган миқдорини шакллантиради (АҚШ доллари эквивалентида).


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг прогноз параметрларида бадаллар миқдори келгуси йилда ошиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, бадалларни тўлаш учун зарур бўлган маблағларни назарда тутади.


Давлат бюджети параметрларини шакллантириш доирасида



3-босқич

Рўйхатнинг

1-бўлимида кўрсатилган тўловчи


Бадалларни тўлаш бўйича харажатлар сметасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Молия вазирлигига тақдим этади.


Ҳар йили 10 мартгача



4-босқич

Молия вазирлиги


Тўловчи томонидан тақдим этилган харажатлар сметасини белгиланган тартибда рўйхатга олади.


Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда



5-босқич

Тўловчи


Бадаллар ва улар бўйича қарздорликни тўлаш учун назарда тутилган пул маблағларининг конвертацияси бўйича ўрнатилган тартибда шакллантирилган буюртманомани Молия вазирлиги Ғазначилигига тақдим этади.


Халқаро ташкилотнинг молиявий қоидаларида белгиланган муддатлар ҳисобга олинган ҳолда, бюджет маблағлари ажратилгандан сўнг





6-босқич

Молия вазирлиги Ғазначилиги


Тўловчи томонидан ўрнатилган тартибда тақдим этилган буюртманома асосида маблағлар конвертациясини амалга оширади.


Буюртманома тақдим этилгандан сўнг 5 иш куни мобайнида





7-босқич

Тўловчи


Хорижий валютадаги маблағларни халқаро ташкилот ҳисобига ўтказиш учун Молия вазирлиги Ғазначилигига ўрнатилган тартибда тўлов топшириқномасини тақдим этади.


Халқаро ташкилотнинг молиявий қоидаларида белгиланган муддатлар ҳисобга олинган ҳолда, конвертация қилингандан сўнг



8-босқич

Молия вазирлиги Ғазначилиги


Хорижий валютадаги маблағларни халқаро ташкилот ҳисобига ўтказади.


3 иш куни ичида


  

  


                   

*) Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган тўловчилар бадаллар ва улар бўйича қарздорликни тўлаш учун мўлжалланган пул маблағларини қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 июнь, 25-сон, 277-модда




















































Время: 0.0150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск