язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Адлия вазирининг 22.06.2020 й. 144-мҳ-сон "Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.06.2020 й. 1584-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.06.2020 й.

N 1584-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.06.2020 й.

N 144-мҳ


БУЙРУҒИ



"Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли

бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича

ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Адлия вазирининг 2006 йил 19 июндаги 95-мҳ-сон "Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1584, 2006 йил 19 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 239-модда) иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                           Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА




"Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли

бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича

ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Буйруқда:


а) номи ва 1-банди "Давлат нотариал идоралари" деган сўзлардан кейин "ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги "давлат нотариал идораларни" деган сўзлар "давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши "давлат нотариал идоралари" деган сўзлардан кейин "ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Қоидаларда:


а) номи "Давлат нотариал идоралари" деган сўзлардан кейин "ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "бланклар" деган сўзлар "бланкалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан уч кишидан (бошқарма бошлиғининг нотариат ишлари бўйича масъул ўринбосари, бош ҳисобчи ва нотариат ишлари бўйича масъул ходим) иборат таркибда тузилган махсус комиссия гербли бланкаларни қабул қилаётганида ўрамлар сонини, ўрам ёрлиғининг бутунлигини, агар бузилган бўлса ўрам ёрлиғида кўрсатилган бланкалар рақамлари ва сони тўғрилигини, бланкалар сони юкхат билан тўғри келиш келмаслигини текшириши ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузиши зарур.

Махсус комиссия давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар (бундан буён матнда нотариал идоралар деб юритилади) томонидан тўлдирилиши чоғида бузилган бланкаларни далолатнома асосида қабул қилиб олади ва икки нусхада тузилган далолатнома бўйича ҳар йили бир марта ёқиш йўли билан йўқ қилади ҳамда мазкур далолатноманинг бир нусхасини йиллик ҳисобот билан Адлия вазирлигига тақдим қилади.";


г) 3-банддаги ва 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "бланклар" деган сўз "бланкалар" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) 5-банддаги "дафтарлари юритилади" деган сўзлар "дафтарлари давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар учун алоҳида-алоҳида юритилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "бланкларнинг" деган сўз "бланкаларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


ж) 11-банддаги "нотариал идораларига раҳбарлик қилувчи" деган сўзлар "нотариат ишлари бўйича масъул" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Давлат нотариал идораси нотариуси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда ундаги гербли бланкалар далолатнома орқали адлия бошқармасига топширилади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг лицензияси бекор қилинганда ёки амал қилиши тугатилганда ундаги гербли бланкалар далолатнома орқали адлия бошқармасига топширилади.";


и) 1 ва 2-иловалар мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Давлат нотариал идоралари

ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи

нотариуслар томонидан бериладиган

гербли бланкаларни ҳисобга олиш,

сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича

ҳисобот бериш қоидаларига

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни

нотариал тасдиқлашда фойдаланиладиган

гербли бланкаларни кирим қилиш

ДАФТАРИ

Юкхат рақами

ва санаси


Бланка номи


Бланка серияси

ва рақами


Кирим

қилинган сана


Сони


Имзо














Автомототранспорт воситалар билан

боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда

фойдаланиладиган гербли бланкаларни кирим қилиш

ДАФТАРИ

Юкхат рақами

ва санаси


Бланка номи


Бланка серияси

ва рақами


Кирим

қилинган сана


Сони


Имзо














       





Давлат нотариал идоралари

ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи

нотариуслар томонидан бериладиган

гербли бланкаларни ҳисобга олиш,

сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича

ҳисобот бериш қоидаларига

2-ИЛОВА



Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни

нотариал тасдиқлашда фойдаланиладиган

гербли бланкаларни тарқатиш

ДАФТАРИ

Нотариал

идора номи


Нотариуснинг

Ф.И.О.


Бланка номи


Бланка

серияси ва

рақами


Тарқатилган

сана


Сони


Имзо

















Автомототранспорт воситалар билан

боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда

фойдаланиладиган гербли бланкаларни тарқатиш

ДАФТАРИ


Нотариал

идора номи


Нотариуснинг

Ф.И.О.


Бланка номи


Бланка

серияси ва

рақами


Тарқатилган

сана


Сони


Имзо

















".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 июнь, 25-сон, 283-модда