язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2020 й. 394-сон "Ўзбекистон Республикасида "Яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2020 й.

N 394




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

"ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ" УЛУШИНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, иқтисодиётда хуфиёна айланмани янада қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги устувор йўналишларни назарда тутувчи "Яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин:

иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартиришга қаратилган таркибий ўзгаришларни амалга ошириш;

иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва маркировкалаш;

иқтисодиётда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ошириш;

банк хизматларининг оммабоплигини ошириш;

"яширин иқтисодиёт" субъектларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш;

ташқи савдода "яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш бўйича самарали тизимни жорий этиш;

"яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 июндаги

394-сон қарорига

ИЛОВА



"Яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш

чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Ижро учун маъсул вазирлик ва идоралар

I. ИҚТИСОДИЁТДА ХУФИЁНА АЙЛАНМАНИ ҚИСҚАРТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасини "яширин иқтисодиёт"ни қисқартириш нуқтаи назаридан такомиллаштириш.


1. Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг мавжуд таркибий бўлинма таркибида тасдиқланган штат бирлиги доирасида қуйидаги бўлимларни ташкил этишни назарда тутувчи асослантирилган таклифлар тайёрлаш:

жисмоний шахсларнинг даромадларини деклaрация асосида солиққа тортиш бўлими;

электрон савдони солиққа тортиш бўлими;

"яширин иқтисодиёт"ни қисқартириш ва халқаро иқтисодий интеграция бўлими.


2. Таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2020 йил

1 октябрь


Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

2.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш ва қайтариш тизимини такомиллаштириш.


1. Қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ва қайтариш ҳуқуқи қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг гувоҳномаси мавжудлиги ва ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш шарти билан тақдим этишни назарда тутган ҳолда, қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

1 сентябрь

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

3.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тузилмасини "яширин иқтисодиёт"ни қисқартириш нуқтаи назаридан такомиллаштириш.


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси таркибида тасдиқланган штат бирликлари доирасида:

яширин ва ноқонуний фаолиятни баҳолаш мақсадида энг яхши амалиётларни жорий этиш учун бўлинмаларни ташкил этиш;

иқтисодий фаолият турлари бўйича ҳақиқий иш вақтини статистик ҳисобга олиш ва яширин ишсизликни баҳолашни жорий этиш;

ходимларнинг ушбу соҳадаги касбий малакасини ошириш мақсадида курсларни ташкил этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тузилмасига ўзгартириш киритиш юзасидан ички норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2020 йил

1 сентябрь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)

4.

"Яширин иқтисодиёт"га қарши курашиш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


1. Халқаро ташкилотлар (Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва бошқалар) экспертларини жалб қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётида "яширин иқтисодиёт"ни баҳолаш ва ҳисоблаш бўйича тавсиявий услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

2021 йил

1 март


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Марказий банк (М.Нормуратов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳалари кесимида яширин иқтисодиёт кўламини аниқлаш методологиясини қабул қилиш.


3. "Яширин иқтисодиёт"ни шакллантирувчи ва унинг кўламини кенгайтирувчи асосий омилларни аниқлаш.


4. Ҳудудларда ишлаб чиқарувчилар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказиш.


5. Амалга оширилган таҳлил ва ўрганишлар натижаси бўйича иқтисодиётда "яширин иқтисодиёт" улушини баҳолаш.

2021 йил

1 апрель

6. Баҳолаш якунлари бўйича 2021-2023 йилларда "яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш ва унга қарши курашишнинг таъсирчан чораларини назарда тутувчи комплекс дастурни ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

1 май

II. ИҚТИСОДИЁТ СОҲАЛАРИ ВА ТАРМОҚЛАРИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА МАРКИРОВКАЛАШ

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони билан тасдиқланган нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш графиги ижросини таъминлаш.

1. Республиканинг барча тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими билан босқичма-босқич қамраб олиш.

2020 йил давомида


Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари рўйхатини тасдиқлаб, кейинги назорат учун Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб бориш.

2020 йил

1 июль, кейинчалик ҳар йили 20 январга қадар

3. Алкоголь, тамаки, дори воситалари, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ савдоси билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларни тўлиқ онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса ўрнатиш ишларини якунлаш чораларини кўриш.

2020 йил

15 июль

4. 2019 йил якунлари билан тақдим этилган молиявий ҳисоботларда йиллик обороти 5,0 миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектларини аниқлаштириб, хўжалик юритувчи субъектларга онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса ўрнатиш чораларини кўриш.


5. 2020 йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган хўжалик юритувчи субъектларни ушбу тизимга ўтказиш.

2020 йил

1 сентябрь

6. Қолган тадбиркорлик субъектларига онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланиш афзалликлари ва қулайликлари бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб бориш орқали уларни ихтиёрий равишда тизимда иштирокини ташкил қилиш.

2020 йил

25 декабрь

йил давомида


6.

Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 23 ноябрдаги 944-сон қарорига мувофиқ алкоголь ва тамаки маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш бўйича тажриба лойиҳасини якунига етказиш.

1. Идентификация воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиладиган маҳсулотлар рўйхатини босқичма-босқич кенгайтириш, бунда:

2020 йил давомида


Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов)

биринчи босқичда - тажриба тариқасида тамаки ва алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш тизимини татбиқ этиш;

иккинчи босқичда - биринчи босқичдаги тажриба лойиҳалари натижаларига кўра дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш тизими билан қамраб олиш.

2020 йил

15 сентябрь


2020 йил

1 декабрь

2. Тажриба лойиҳасининг натижалари юзасидан якуний ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

31 декабрь

7.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ноқонуний фаолиятини қисқартириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ноқонуний фаолиятини қисқартириш механизмларини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш.

2020 йил

1 сентябрь

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Интернет-савдо (электрон тижорат) соҳасидаги субъектларни аниқлаш тартибини такомиллаштириш, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашни ҳисобга олган ҳолда, солиққа тортиш механизмини ишлаб чиқиш.

Интернет-савдо (электрон тижорат) соҳасидаги субъектларни аниқлаш тартибини такомиллаштириш, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашни ҳисобга олган ҳолда, солиққа тортиш механизмини ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2020 йил

1 сентябрь

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

9.

Ўзбекистон Республикасида ягона электрон билет тизимини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикасида ягона электрон билет тизимини жорий этиш ва назорат механизмини назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Махкамасига киритиш.

Бунда концерт-томоша фаолиятига маълумотларни реал вақт режимида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиб бориладиган электрон билет тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш.

2020 йил

1 октябрь

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

10.

Барча кадастр ҳужжатларини рақамлаштириш, миллий геоахборот тизимини жорий этиш ҳамда "Давергеодезкадастр" қўмитаси ва Қурилиш вазирлигининг маълумотлар базаларини интеграциялаштириш.

Ўзбекистон Республикасида барча кадастр ҳужжатларини рақамлаштириш, миллий геоахборот тизимини жорий этиш, ҳамда "Давергеодезкадастр" қўмитаси ва Қурилиш вазирлигининг маълумотлар базаларини интеграциялаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

1 август

"Давергеодезкадастр" қўмитаси (А.Абдуллаев), Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

11.

Солиқ текширувларининг самарадорлиги ва сифатини назорат қилувчи "Case management system" (CMS) тизимини жорий этиш ҳамда давлат солиқ хизмати ходимларини ўқитиш.

"Case management system" (CMS) тизимини жорий этиш ҳамда Жаҳон банкининг техник кўмаги ёрдамида давлат солиқ хизмати ходимларини ўқитиш бўйича ички идоравий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш.

2020 йил

1 декабрь

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

III. ИҚТИСОДИЁТДА НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАР ҲАЖМИНИ ОШИРИШ

12.

"Humo" ва "Uzcard" тўлов тизимларини интеграциялаштириш.

Мавжуд тўлов тизимлари инфратузилмасидан (тўлов терминаллари, банкоматлар, инфокиосклар) иккала тизим фойдаланувчилари учун муқобил фойдаланиш имкониятини яратиш.

2020 йил давомида

Марказий банк (М.Нурмуратов)


13.

"QR" код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг оммабоплигини ошириш ва кўламини кенгайтириш.

1. Савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларига "QR" кодларни шакллантириб бориш ҳамда 2020 йил якуни бўйича махсус кодлар сонини 3 200 тадан 50 000 га етказиш.


2. "QR" код тизими орқали тўловлар амалга оширилишини жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиб бориш.

2020 йил давомида

Марказий банк (М.Нурмуратов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

14.

Тўлов тизими субъектлари бўлган тўлов агентлари томонидан ўз депозит маблағлари доирасида мижозларнинг банк карталарини нақд пул билан тўлдириш имконини берувчи механизмни жорий қилиш.

Агентлик шартномаси асосида тўлов агентлари томонидан мижозларга очилган виртуал карталарни базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдоригача тўлдириш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан ошган тақдирда, мижозни ички назорат қоидаларига мувофиқ идентификациялаш амалиётини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 октябрь

Марказий банк (М.Нурмуратов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

15.

Республика бўйича тезкор тўлов тизимларидан фойдаланиш оммабоплигини ошириш чораларини кўриш.

1. Мамлакатда B2B (хўжалик субъектларидан хўжалик субъектларига) тўловларини узлуксиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизимига ўтказиш.


2. Мазкур тизимнинг самарали ишлашини йўлга қўйиш ҳамда ундан хўжалик субъектлари томонидан фойдаланиш кўламини кенгайтириб бориш.

2020 йил давомида

Марказий банк (М.Нурмуратов), тижорат банклари


16.

Мол-мулк (кўчмас мулк ва транспорт воситалари) олди-сотдисини амалга оширишда замонавий банк хизматларидан фойдаланиш.

Мол-мулк (кўчмас мулк ва транспорт воситалари) бўйича томонлар ўртасидаги олди-сотди шартномаларни нотариал идоралар орқали расмийлаштиришда ўзаро ҳисоб-китобларни замонавий банк хизматларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тизимини жорий қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

1 август

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

Марказий банк (М.Нурмуратов)


IV. БАНК ХИЗМАТЛАРИНИНГ ОММАБОПЛИГИНИ ОШИРИШ

17.

Аҳоли учун истеъмол кредитларини ажратиш тартибини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш.

1. "Истеъмол кредити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тайёрлаш:

хорижда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган ёки реализация қилинадиган товарларни ҳамда иккиламчи бозордан автомобиллар, шу жумладан жисмоний шахслардан сотиб олиш учун кредит ташкилотлари томонидан молиявий истеъмол кредитларини ажратишга рухсат бериш;

аҳолининг даромадлар манбаларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш.


2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

31 сентябрь

Марказий банк (М.Нурмуратов)

18.

Молиявий хизматлар кўрсатувчи муқобил ташкилотларни ривожлантириш.

1. Жаҳон банкининг таклифлари асосида микромолиялашнинг янги турлари ва иштирокчиларини инобатга олган ҳолда, "Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

1 ноябрь

Марказий банк (М.Нурмуратов)


19.

Банк хизматлари қамрови ва оммабоплигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Жаҳон банки билан биргаликда молиявий оммабопликни ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

1 ноябрь

Марказий банк (М.Нормуратов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

V. "ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ" СУБЪЕКТЛАРИНИ АНИҚЛАШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ТАШҚИ САВДОДА "ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ" УЛУШИНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА САМАРАЛИ ТИЗИМНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ҲАМДА БУ БОРАДА КЕНГ ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

20.

"Яширин иқтисодиёт" субъектларини аниқлаш механизмини такомиллаштириш.

"Яширин иқтисодиёт" субъектларини аниқлаш механизмини такомиллаштириш, шу жумладан жамоатчилик назорати механизмларини жорий қилиш ва уларни амалга оширувчи шахсларни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига келишилган таклиф киритиш.

2020 йил 1 октябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Ташқи савдода "яширин иқтисодиёт"нинг ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва қисқартириш бўйича амалий таклифлар ҳамда самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Ташқи савдода яширин иқтисодиётнинг ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва уни самарали қисқартириш бўйича амалий таклифлар ҳамда чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил 1 август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

22.

Республикада ноқонуний фаолият юритаётган йўловчи ва юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларни расмийлаштириш учун соддалаштирилган лицензия бериш тизимини яратиш.

"UzTrans" ягона интерактив ахборот тизимида ташувчилар фаолиятини мониторинг ва назорат қилишнинг замонавий усулларини қўллашни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига:

юк ташишни амалга оширишнинг бошланиши тўғрисида хабардор қилиш ва юкларни халқаро ташишни амалга оширувчи транспорт воситаларини "онлайн" рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш орқали автомобиль транспортида юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга ошириш;

жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифларни киритиш.

2020 йил 1 август

Транспорт вазирлиги (Э.Ганиев), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

23.

Республикада "яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда уларнинг натижасида иқтисодиётга етказилаётган зарарлар тўғрисида кенг тарғибот ишларини амалга ошириш.

1. Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан "яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириб бориш.


2. Оммавий ахборот воситалари орқали "яширин иқтисодиёт" натижасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларига етказилаётган зарар тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш.

2020 йил давомида

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 июнь