язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Лицензиялаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2020 й. 403-сон "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2020 й.

N 403



ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР

БЕРИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4401-сон ва "Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, стратегик турдаги фойдали қазилмаларга эга бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни бериш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

тадбиркорлик субъектларига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар беришни электрон online-аукцион савдолари асосида амалга ошириш тартиби;

стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари ва муддатлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни расмийлаштириш ва бериш, ушбу ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда давлат ҳисобига олиш тартиби;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш асослари ва тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларнинг тегишли турларини олиш учун буюртмалар ушбу қарорга қатъий риоя этган ҳолда кўриб чиқилишини;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни олиш тартиби соддалаштирилганлиги тўғрисида кенг жамоатчилик хабардор қилиб борилишини таъминлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д.А. Кучкаров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 июндаги

403-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қаттиқ фойдали қазилмалар ва конларни геологик ўрганиш мақсадида дастурий истиқболли танланган майдонларни ва фойдали қазилмаларнинг стратегик муҳим турлари саноатини ўзлаштириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш мезонларини тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 31 майдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 22-сон, 432-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Қаттиқ фойдали қазилмалар ва конларни геологик ўрганиш мақсадида дастурий истиқболли танланган майдонларни ва фойдали қазилмаларнинг стратегик муҳим турлари саноатини ўзлаштириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш мезонларини тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 31 майдаги 328-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 28 мартдаги 246-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь