ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2020 й. 408-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида" 2018 йил 22 майдаги 383-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2020 й.

N 408



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЯГОНА ҒАЗНА ҲИСОБВАРАҒИДАГИ

МАБЛАҒЛАРНИ   БОШҚАРИШНИ   ТАРТИБГА   СОЛИШ

ТЎҒРИСИДА" 2018 ЙИЛ 22 МАЙДАГИ 383-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон

Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни

ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни самарали бошқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида" 2018 йил 22 майдаги 383-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия - иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 июндаги

408-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги

маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида"

2018 йил 22 майдаги 383-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорда:


а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Пул-кредит сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ҳамда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган ставкада депозит шартномаси асосида тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозитига жойлаштириши мумкин";


б) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотлари ўзининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш йўли билан жойлаштирадилар".


2. Қарорга иловада:


а) 1-3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (кейинги ўринларда - Молия вазирлигининг Ғазначилиги) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни (кейинги ўринларда - вақтинча бўш маблағлар) ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотларининг вақтинча бўш маблағларини (кейинги ўринларда - бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар) тижорат банкларининг бош офислари (кейинги ўринларда - тижорат банклари) депозитларига жойлаштириш тартибини ва уларни жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.

Вақтинча бўш маблағлар ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича жойлаштирилади.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ажратиладиган бюджет ссудаларига;

техник кўмаклашиш маблағларига;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг касса узилишини қоплаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағлар жалб қилиш ҳолатларига.

3. Пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсати соҳасидаги ҳаракатлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилиги келгуси чорак учун ойлар бўйича тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилиши режалаштирилаётган вақтинча бўш маблағлар ҳажми тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (кейинги ўринларда - Марказий банк) келишиш учун тақдим этади.

Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан тақдим этиладиган маълумотдан келиб чиқиб, Марказий банк жойлаштириладиган вақтинча бўш пул маблағларнинг энг кўп миқдорини аниқлайди ҳамда бу ҳақда Молия вазирлиги Ғазначилигини хабардор қилади. Зарурат бўлганда, ушбу кўрсаткичлар ойлик ва чораклик асосда аниқлаштирилади.

Молия вазирлиги Ғазначилиги Марказий банк билан биргаликда битта тижорат банки томонидан депозитга жалб этилиши мумкин бўлган вақтинча бўш пул маблағларнинг энг юқори чегарасини белгилашга ҳақли.

Тижорат банки томонидан депозитга жалб этилиши мумкин бўлган вақтинча бўш маблағларнинг энг юқори чегарасини белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланади";


б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи, вақтинча бўш маблағлар ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар депозитларига жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банкларини аниқлаш бўйича танлов Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида (кейинги ўринларда - ахборот тизими) эълон жойлаштириш йўли билан ўтказилади.

Вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳажми ва муддатлари, фоиз ставкасининг энг кам миқдори, лотлар сони ва жойлаштириш вақти махсус комиссия томонидан белгиланади.

Махсус комиссия таркиби ҳамда унинг ваколатлари Молия вазирлиги томонидан белгиланади";


в) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд қўшилсин:

"7-1. Танловларда қатнашиш истаги бўлган тижорат банклари Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш учун Молия вазирлиги Ғазначилигига мурожаатнома йўллайди.

Мурожаатноманинг шакли Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан белгиланади";


г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш йўли билан жойлаштирилади.

Бунда танловларда иштирок этиш учун бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларнинг энг кўп миқдори, жойлаштириш муддатлари ва энг кам фоиз ставкаси давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотлари томонидан белгиланади";


д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига 24 ойгача бўлган муддатга жойлаштирилади.

Бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига 12 ойгача муддатга жойлаштирилади";


е) 15-16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Тижорат банкларининг депозитларига маблағлар:

вақтинча бўш маблағлар бўйича Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;

бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар бўйича давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар ҳамда бюджет ташкилотлари томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи ва Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтган тижорат банки билан тузиладиган депозит шартномаси асосида жойлаштирилади.

16. Шартнома ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

Шартнома танлов ғолиби билан:

вақтинча бўш маблағлар бўйича Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;

бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар бўйича давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар ҳамда бюджет ташкилотлари томонидан имзоланади ва Молия вазирлиги Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга киради.

Бунда шартнома ваколатли шахснинг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда электрон шартнома шаклида тузилади";


ж) 18-19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

70 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармасига;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига.

Бунда вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига олинган даромадлар фақат Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда фойдаланилади.

19. Бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар икки иш куни мобайнида тўлиқ ҳажмда уларнинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ўтказилади";


з) Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Вақтинча бўш маблағларни ҳамда бюджетдан

ташқари вақтинча бўш маблағларни тижорат

банклари депозитларига жойлаштириш

СХЕМАСИ


Субъектлар

Бажарилиши лозим бўлган ишлар


Муддати

Молия вазирлиги Ғазначилиги,

давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар, бюджет ташкилотлари

Депозитларга жойлаштирилиши лозим бўлган маблағлар ҳажмини аниқлаш


заруратга қараб





Вақтинча бўш маблағларни ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш


заруратга қараб







Молия вазирлиги Ғазначилиги

1. Давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалардан, бюджет ташкилотларидан буюртманомаларни қабул қилиш


2. Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар ҳажмини аниқлаш


заруратга қараб





Тижорат банкларини белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш ва танловда иштирок этиш нияти бўлган тижорат банкларини аниқлаш


заруратга қараб





Ахборот тизимига эълони жойлаштириш


танлов бошланишидан кечи билан бир кун олдин







Ахборот тизими

Эълон ва таклифларни жойлаштиришга имконият яратиш


заруратга қараб







Тижорат банклари

Вақтинча бўш маблағлар ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни депозитга жойлаштириш шартлари бўйича таклифларни ахборот тизимига жойлаштириш


эълонда кўрсатилган муддатларда







Ахборот тизими

Ғолибни аниқлаш


эълонда кўрсатилган муддатларда





Шартномани шакллантириш


танлов бўлиб ўтгандан сўнг







Молия вазирлиги Ғазначилиги, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар, бюджет ташкилотлари, танловда ғолиб бўлган тижорат банки

Шартномани тузиш


ғолиб аниқлангандан кейинги кундан кечикмасдан







Молия вазирлиги Ғазначилиги, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар, бюджет ташкилотлари

Маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш


шартнома Ғазначиликда рўйхатдан ўтгандан сўнг кейинги кундан кечикмасдан







Тижорат банки

Депозитга жойлаштирилган вақтинча бўш маблағларни ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни қайтариш


шартномада белгиланган муддатда







Молия вазирлиги Ғазначилиги

Тегишли ғазна ҳисобварақларига маблағларни ўтказиш


амалиёт куни давомида


  

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 июнь






























Время: 0.0297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск