язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Машинасозлик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.06.2020 й. ПҚ-4765-сон "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2020 й.

N ПҚ-4765



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАСОЗЛИГИ

СОҲАСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини бошқариш тизимини янада мақбуллаштириш ва такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Белгилансинки, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ корхоналари учун имтиёзлар ва преференциялар (қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бундан мустасно) бериш бўйича илгари қабул қилинган қонун ҳужжатлари ўз кучини Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли ҳужжатлари билан белгиланган муддат тугагунга қадар сақлаб қолади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 6 июль, 26-сон, 292-модда