язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 25.05.2020 й. 12/3-сон "Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ 27.06.2020 й. 2093-12-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.06.2020 й.

N 2093-12




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.05.2020 й.

N 12/3


ҚАРОРИ



Микрокредит ташкилотлари фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги, "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги ва "Давлат божи тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сон қарори (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                       М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотлари фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Микрокредит ташкилотига лицензия берилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.".


2. 10-банддаги "ва давлат божининг ставкалари" деган сўзлар "миқдори" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 6 июль, 26-сон, 300-модда