Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Мудофаа вазирининг 30.05.2020 й. 377-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.06.2020 й. 2658-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.06.2020 й.

N 2658-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРИНИНГ

30.05.2020 й.

N 377


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг

олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча

ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ва 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарори)"ги ва 2019 йил 30 октябрдаги 898-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт клублари фаолиятини ҳамда спорт мусобақаларини ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2015 йил 2 февралдаги 72-сон буйруғи (рўйхат рақами 2658, 2015 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 106-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Мудофаа вазири                                                                Б. Курбанов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг

олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.".


2. 3-банддаги "2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан" деган сўзлар "2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 4-банддаги "шартнома талабларини" деган сўзлар "дастлабки контракт талабларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 8-банднинг олтинчи хатбошисидаги "ёзма иш (диктант)" деган сўзлар "номзодларнинг умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш учун ёзма имтиҳон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 11-бандда:

тўққизинчи, ўн учинчи ва ўн бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўнинчи - ўн еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбошидаги "касб-ҳунар" деган сўзлар "бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 35-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича ёзма имтиҳон (бундан буён матнда ёзма имтиҳон деб юритилади).".


7. 36 ва 42-бандлар ҳамда 8-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


8. Қуйидаги мазмундаги 43-1-банд билан тўлдирилсин:

"43-1. Ёзма имтиҳон ушбу имтиҳонни ўтказишга масъул бўлган кичик комиссия томонидан қабул йилининг 25 июнига қадар мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.".


9. 44-46-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Номзодларни танлаш тадбирларини ўтказишнинг шаффофлиги ҳамда холислигини таъминлаш мақсадида психофизиологик ўрганиш, компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш ва ёзма имтиҳон ўтказиш жараёни видеокузатув тизимида қайд қилинади.

45. Психофизиологик ўрганиш, компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш ва ёзма имтиҳон тадбирларида номзод томонидан тўпланган баллар қабул комиссияси томонидан умумлаштирилади. Номзоднинг тўплаган баллидан келиб чиқиб, уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилинади.

Бунда, ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларида тўпланиши мумкин бўлган максимал баллнинг 50 фоизи ёки ундан юқори балл тўплаган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйилади.

46. Қабул комиссияси томонидан қабул йилининг 30 июнига қадар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларининг якунлари бўйича мазкур Низомнинг 10а-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва якуний натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.".


10. Қуйидаги мазмундаги 46-1-46-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"46-1. Психофизиологик ўрганиш, компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш ва ёзма имтиҳон натижаларидан норози бўлган номзодларнинг шикоятлари қабул комиссияси раисининг буйруғи билан ҳарбий-профессионал танлаш бўйича комиссиялар ишида қатнашмаган мутахассислардан шакллантириладиган апелляция комиссиясида кўриб чиқилади.

46-2. Шикоятлар апелляция комиссиясига натижалар эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида тақдим этилиши мумкин. Апелляция комиссияси тақдим этилган шикоятларни улар тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида мурожаат қилган номзод хоҳишига кўра, унинг иштирокида кўриб чиқади.

46-3. Апелляция комиссияси томонидан шикоятларни кўриб чиқишда ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларининг тўғри ўтказилганлиги, саволларнинг тўғри тузилганлиги, жавобларнинг холис текширилганлиги ва тўғри баҳоланганлиги ўрганилади ва унинг натижаси бўйича апелляция комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

номзоднинг шикоятини қаноатлантириш тўғрисида;

натижаларни ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.

Овозлар нисбати тенг бўлганда апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Тегишли қарор дарҳол номзодга етказилади.

Апелляция комиссияси қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.".


11. 47 ва 52-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда" деган сўзлар "Олий ҳарбий таълим муассасаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 6-иловада:


а) 8-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) фуқаро ёшлар учун:

11 маротаба ва ундан кўп тортилганда - "аъло";

9-10 маротаба тортилганда - "яхши";

7-8 маротаба тортилганда - "қониқарли";

1-6 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда - "қониқарсиз" деб баҳоланади;";


б) 10-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) фуқаро ёшлар учун:

14,4 сония ичида бажарган тақдирда - "аъло";

14,5-14,8 сонияда бажарган тақдирда - "яхши";

14,9-15,4 сонияда бажарган тақдирда - "қониқарли";

15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади;";


в) 12-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) фуқаро ёшлар учун:

13,20 дақиқа ичида бажарган тақдирда - "аъло";

13,20 дақиқадан кўп, бироқ 14,0 дақиқагача бажарган тақдирда - "яхши";

14,0 дақиқадан кўп, бироқ 14,30 дақиқагача бажарган тақдирда - "қониқарли";

14,30 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади;".


13. 9-илованинг 7-бандидаги "касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "бошланғич профессионал, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 10-илова мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


15. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 10а-илова билан тўлдирилсин.






Қўшимча ва ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлигининг олий

ҳарбий таълим муассасаларига

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА



Умумтаълим фанларини билиш даражасини

аниқлаш бўйича ёзма имтиҳон ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича ёзма имтиҳон (бундан буён матнда ёзма имтиҳон деб юритилади) номзодларни умумтаълим фанларини ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш мақсадида номзодларнинг умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш учун ёзма имтиҳон ўтказиш бўйича кичик комиссия (бундан буён матнда кичик комиссия деб юритилади) томонидан мазкур Методикага мувофиқ ўтказилади.

2. Қабул йилининг 1 июнь кунига қадар олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) томонидан ёзма имтиҳон саволлари шакллантирилади ва тегишли қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади. Ёзма имтиҳон саволлари номзодларнинг умумтаълим фанларини ўзлаштирганлик даражасини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим.

3. Ёзма имтиҳон саволларини шакллантиришда умумтаълим фанларининг дастурларидан фойдаланилади.

4. Ёзма имтиҳон саволлари қуйидаги фанлар бўйича тайёрланади:

математика;

физика;

она тили (адабиёт);

тарих;

география.

5. Саволлар тўплами муҳрланган ҳолда қабул комиссияси масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволларнинг ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.

6. Ёзма имтиҳонга алоқадор бўлган барча маълумотлар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари бошланишидан олдин қабул комиссиялари томонидан олий ҳарбий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

7. Ёзма имтиҳон ўтказиш жараёни бўйича қуйидагилар кичик комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ёзма имтиҳон ўтказиш жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш;

ёзма имтиҳон ўтказиш учун бино ва хоналарни тайёрлаш;

ёзма имтиҳон ўтказиш билан боғлиқ барча зарур шароитларни яратиш;

номзодларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, шунингдек ёзма имтиҳон натижалари тўғрисида уларга тўлиқ маълумотларни тақдим этиш.


2-боб. Ёзма имтиҳон ўтказиш


8. Номзод ёзма имтиҳонга ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.

Ёзма имтиҳон ўтказиладиган хонага луғат, китоб, уяли телефон, компьютер ва бошқа телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

9. Номзодларга ёзма жавоб беришлари учун тегишли умумтаълим фанлари доирасида тузилган 5 та савол берилади.

Бунда, номзод 5 та саволдан иборат бўлган билетлардан бирини танлайди.

Саволларга ёзма жавоб бериш учун номзодларга 60 дақиқа вақт берилади.

10. Ёзма имтиҳон алоҳида жиҳозланган ва нормал кўриш учун етарли даражада ёруғ бўлган хонада ўтказилади.

Битта хонада бир вақтнинг ўзида ёзма имтиҳон топширувчиларнинг сони 30 нафардан ошмаслиги лозим.

11. Имтиҳон жараёнида номзодларнинг хонадан чиқишларига йўл қўйилмайди, ёзма имтиҳоннинг барча саволларига жавоб ёзиб бўлган ва ўз ёзма ишини кичик комиссиянинг тегишли аъзосига топширган номзодлар бундан мустасно.

Ўзбошимчалик билан аудиторияни тарк этган номзодлар ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва имтиҳондан четлаштирилади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда имтиҳон материалларини қолдириб, кузатув остида аудиториядан чиқишга рухсат берилади.

12. Номзодларга ёзма имтиҳонни қайта топширишга рухсат берилмайди.


3-боб. Ёзма имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш


13. Ёзма имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш кичик комиссия аъзолари томонидан коллегиал принцип асосида амалга оширилади.

Бунда, 5 та савол бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл, нотўғри жавоб учун эса 0 балл қўйилади. Бунда максимал 5 балл тўпланиши мумкин.

14. Ёзма имтиҳонга узрли сабабларсиз қатнашмаган номзодларга балл қўйилмайди.


4-боб. Якуний қоида


15. Ёзма имтиҳон топширган номзодларнинг ёзма ишлари натижалари бўйича қайднома расмийлаштирилади ва унга номзодлар томонидан берилган тўғри жавоблар сони ва улар учун қўйилган баллар кўрсатилади. Қайднома кичик комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва шу куннинг ўзида қабул комиссияси масъул котибига топширилади.".






Қўшимча ва ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлигининг олий

ҳарбий таълим муассасаларига

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

10а-ИЛОВА



Ҳарбий-профессионал танлашнинг якуний натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

Олий ҳарбий таълим муассасаси номи


.

Сана: 20___ йил "___" ____________.

Т/р

Ф.И.О.


Психофизиологик

ўрганиш бўйича

қўйилган балл


Компьютер техникасини

ва ахборот-коммуникация

технологияларини эгаллаб

олганлик даражасини текшириш

бўйича қўйилган балл


Умумтаълим

фанларини билиш

даражасини аниқлаш

бўйича ёзма имтиҳонда

қўйилган балл


Умумий

балл


Қабул

комиссияси

қарори


1.








2.








3.








...








Қабул комиссияси раиси





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)


(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)



(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси масъул котиби





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)".

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 6 июль, 26-сон, 303-модда













































Время: 0.2057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск