язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.07.2020 й. ПҚ-4772-сон "Жаҳон банки иштирокида "Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2020 й.

N ПҚ-4772



ЖАҲОН БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС COVID-19

ИНФЕКЦИЯСИГА   ҚАРШИ   ШОШИЛИНЧ

ЧОРАЛАР КЎРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолини давлат ижтимоий ҳимоя тадбирлари билан тўлиқ қамраб олиш ҳамда соғлиқни сақлаш ва санитария-эпидемиология хизматининг коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Жаҳон банки томонидан "Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасини (кейинги ўринларда  Лойиҳа) амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан жами 95 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари ажратилиши маъқулланганлиги;

Лойиҳанинг мақсадлари Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтириш ҳисобланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда халқаро молия институтларининг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан олиб кириладиган товарлар (хизматлар) божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ҳамда улар ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши;

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасининг улуши жами 11,75 млн АҚШ долларини, жумладан 6,88 млн АҚШ доллари миқдоридаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда 4,87 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция даври мобайнидаги Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан амалга ошириладиган тўловларни ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Халқаро тараққиёт уюшмасининг (кейинги ўринларда  ХТУ) кредитидан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти томонидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги ХТУ кредитидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ижро этувчи вазирликлар ҳисобланади;

"Шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳига қўшимча 1 штат бирлиги ажратилади ҳамда хизмат кўрсатувчи "Асака" АТБда Лойиҳа учун алоҳида ҳисоб рақамлари очилади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "O`zmedimpeks" давлат унитар корхонаси Лойиҳа доирасида тузилган шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади;

ХТУ кредити бўйича қарзни тўлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, комиссион ва бошқа харажатлар бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қопланади.


3. Қуйидагилар:

"Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасининг параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Жаҳон банки томонидан ажратиладиган қарзни сўндириш ҳамда қарз бўйича фоиз ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан ХТУ билан кредит битимини имзолаш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тиббиёт муассасаларида мавжуд тиббий буюм, тиббий техника ва жиҳозлар хатлови асосида бир ой муддатда Лойиҳа доирасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сотиб олинадиган тиббий буюм, тиббий техника ва жиҳозлар рўйхатини тасдиқласин;

ХТУ кредити орқали етказиб берилган товарларни сотиб олиш ва етказиб бериш хизматлари учун харажатларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун тасдиқланган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширсин.


6. Масъул ижро этувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишлича қуйидагилар учун шахсий жавобгарлик юклатилсин:

Лойиҳа доирасида харид қилинадиган ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилиш учун тиббиёт муассасаларини тайёрлаш;

Лойиҳа тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

Лойиҳа доирасида ижтимоий нафақаларнинг мақсадли ва манзилли тайинланиши ҳамда ўз вақтида тўланишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Лойиҳа доирасидаги маблағлар ҳисобидан ишсизлик бўйича нафақаларнинг манзилли ажратилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг виза талабномаларига биноан Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассислар учун белгиланган тартибда кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Мусаев:

икки ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари, "O`zmedimpeks" ДУК раҳбар ва ходимлари таркибини қайта кўриб чиқсин ва уларни профессионал билим даражасига эга бўлган, малакали ходимлардан иборат таркибда шакллантириш чорасини кўрсин;

соғлиқни сақлаш соҳасида чет эл кредитлари ва инвестиция лойиҳалари доирасида амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириб борсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С.У. Умурзаков ва Б.А. Мусаевлар зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 июлдаги

ПҚ-4772-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига

қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасининг

ПАРАМЕТРЛАРИ


минг долл.

Т/р

Компонентнинг номи

(масъул ижро этувчи вазирликлар)


Жами


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати*


106 757,1

шу жумладан компонентлар бўйича:



2.

Коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши чоралар кўриш учун Миллий соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш

(Соғлиқни сақлаш вазирлиги)


37 750,0

2.1.

Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун тиббий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналарини ва жиҳозларни шошилинч харид қилиш


37 500,0

2.2

Аҳоли билан ўзаро муносабатлар ва хатар ҳақида хабардор қилиш бўйича фаолиятни кучайтириш


250,0

3

Уй хўжаликлари ва жисмоний шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаш

(Молия вазирлиги)


56 900,0

3.1

Кам таъминланган оилаларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтириш


51 900,0

3.2

Ишсизлик бўйича нафақалар


5 000,0

4.

Лойиҳани бошқариш, мониторинг қилиш ва баҳолаш

(Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги)


350,0

5.

Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзлари шаклидаги улуши ҳамда инвестиция даври мобайнидаги Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан амалга ошириладиган тўловлар

(Молия вазирлиги)


11 757,1

              

*) Якуний харажатлар кўрсаткичлари товар ва хизматларни етказиб бериш бўйича тендер натижаларига кўра аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 июлдаги

ПҚ-4772-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекистонда коронавирус COVID-19

инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш"

лойиҳасини амалга ошириш доирасида Жаҳон банки

томонидан ажратиладиган қарзни сўндириш ҳамда

қарз бўйича фоиз ва комиссияларни тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ*

Қарз миқдори

- 95,0 млн АҚШ доллари

Қарз муддати

- 30 йил

Имтиёзли давр

- 5 йил

Қарз бўйича фоиз ставкаси**

- 1,25% + ўзгарувчан базис

Қарз бўйича хизмат кўрсатиш комиссияси***

- 0,75%+ ўзгарувчан базис

Қарз бўйича мажбуриятлар комиссияси

- 0,50%

     

АҚШ доллари

Тўлов

йили


Тўлов

муддати


Ечиб

олинган

сумма


Қарзнинг

ечиб

олинмаган

қисми


Асосий

қарз

бўйича

тўловлар

суммаси


Асосий

қарзнинг

қолдиқ

миқдори


Мажбурият-

лар бўйича

комиссия

учун

тўловлар

суммаси


Хизмат

кўрсатиш

бўйича

комиссия

учун

тўловлар

суммаси


Фоизлар

бўйича

тўловлар

суммаси


Жами

тўловлар

суммаси


2020

15.06.2020


56 900 000,00

38 100 000,00


56 900 000,00

15 875,00

61 167,50

64 012,50

141 055,00


15.12.2020


20 000 000,00

18 100 000,00


76 900 000,00

45 250,00

496 005,00

519 075,00

1 060 330,00

2021

15.06.2021


10 000 000,00

8 100 000,00


86 900 000,00

20 250,00

560 505,00

586 575,00

1 167 330,00


15.12.2021


8 100 000,00



95 000 000,00

-

612 750,00

641 250,00

1 254 000,00

2022

15.06.2022





95 000 000,00

-

612 750,00

641 250,00

1 254 000,00


15.12.2022





95 000 000,00

-

612 750,00

641 250,00

1 254 000,00

2023

15.06.2023





95 000 000,00

-

612 750,00

641 250,00

1 254 000,00


15.12.2023





95 000 000,00

-

612 750,00

641 250,00

1 254 000,00

2024

15.06.2024





95 000 000,00

-

612 750,00

641 250,00

1 254 000,00


15.12.2024





95 000 000,00

-

612 750,00

641 250,00

1 254 000,00

2025

15.06.2025




1 567 500,00

93 432 500,00

-

602 639,63

630 669,38

2 800 809,00


15.12.2025




1 567 500,00

91 865 000,00

-

592 529,25

620 088,75

2 780 118,00

2026

15.06.2026




1 567 500,00

90 297 500,00

-

582 418,88

609 508,13

2 759 427,00


15.12.2026




1 567 500,00

88 730 000,00

-

572 308,50

598 927,50

2 738 736,00

2027

15.06.2027




1 567 500,00

87 162 500,00

-

562 198,13

588 346,88

2 718 045,00


15.12.2027




1 567 500,00

85 595 000,00

-

552 087,75

577 766,25

2 697 354,00

2028

15.06.2028




1 567 500,00

84 027 500,00

-

541 977,38

567 185,63

2 676 663,00


15.12.2028




1 567 500,00

82 460 000,00

-

531 867,00

556 605,00

2 655 972,00

2029

15.06.2029




1 567 500,00

80 892 500,00

-

521 756,63

546 024,38

2 635 281,00


15.12.2029




1 567 500,00

79 325 000,00

-

511 646,25

535 443,75

2 614 590,00

2030

15.06.2030




1 567 500,00

77 757 500,00

-

501 535,88

524 863,13

2 593 899,00


15.12.2030




1 567 500,00

76 190 000,00

-

491 425,50

514 282,50

2 573 208,00

2031

15.06.2031




1 567 500,00

74 622 500,00

-

481 315,13

503 701,88

2 552 517,00


15.12.2031




1 567 500,00

73 055 000,00

-

471 204,75

493 121,25

2 531 826,00

2032

15.06.2032




1 567 500,00

71 487 500,00

-

461 094,38

482 540,63

2 511 135,00


15.12.2032




1 567 500,00

69 920 000,00

-

450 984,00

471 960,00

2 490 444,00

2033

15.06.2033




1 567 500,00

68 352 500,00

-

440 873,63

461 379,38

2 469 753,00


15.12.2033




1 567 500,00

66 785 000,00

-

430 763,25

450 798,75

2 449 062,00

2034

15.06.2034




1 567 500,00

65 217 500,00

-

420 652,88

440 218,13

2 428 371,00


15.12.2034




1 567 500,00

63 650 000,00

-

410 542,50

429 637,50

2 407 680,00

2035

15.06.2035




1 567 500,00

62 082 500,00

-

400 432,13

419 056,88

2 386 989,00


15.12.2035




1 567 500,00

60 515 000,00

-

390 321,75

408 476,25

2 366 298,00

2036

15.06.2036




1 567 500,00

58 947 500,00

-

380 211,38

397 895,63

2 345 607,00


15.12.2036




1 567 500,00

57 380 000,00

-

370 101,00

387 315,00

2 324 916,00

2037

15.06.2037




1 567 500,00

55 812 500,00

-

359 990,63

376 734,38

2 304 225,00


15.12.2037




1 567 500,00

54 245 000,00

-

349 880,25

366 153,75

2 283 534,00

2038

15.06.2038




1 567 500,00

52 677 500,00

-

339 769,88

355 573,13

2 262 843,00


15.12.2038




1 567 500,00

51 110 000,00

-

329 659,50

344 992,50

2 242 152,00

2039

15.06.2039




1 567 500,00

49 542 500,00

-

319 549,13

334 411,88

2 221 461,00


15.12.2039




1 567 500,00

47 975 000,00

-

309 438,75

323 831,25

2 200 770,00

2040

15.06.2040




1 567 500,00

46 407 500,00

-

299 328,38

313 250,63

2 180 079,00


15.12.2040




1 567 500,00

44 840 000,00

-

289 218,00

302 670,00

2 159 388,00

2041

15.06.2041




1 567 500,00

43 272 500,00

-

279 107,63

292 089,38

2 138 697,00


15.12.2041




1 567 500,00

41 705 000,00

-

268 997,25

281 508,75

2 118 006,00

2042

15.06.2042




1 567 500,00

40 137 500,00

-

258 886,88

270 928,13

2 097 315,00


15.12.2042




1 567 500,00

38 570 000,00

-

248 776,50

260 347,50

2 076 624,00

2043

15.06.2043




1 567 500,00

37 002 500,00

-

238 666,13

249 766,88

2 055 933,00


15.12.2043




1 567 500,00

35 435 000,00

-

228 555,75

239 186,25

2 035 242,00

2044

15.06.2044




1 567 500,00

33 867 500,00

-

218 445,38

228 605,63

2 014 551,00


15.12.2044




1 567 500,00

32 300 000,00

-

208 335,00

218 025,00

1 993 860,00

2045

15.06.2045




3 230 000,00

29 070 000,00

-

187 501,50

196 222,50

3 613 724,00


15.12.2045




3 230 000,00

25 840 000,00

-

166 668,00

174 420,00

3 571 088,00

2046

15.06.2046




3 230 000,00

22 610 000,00

-

145 834,50

152 617,50

3 528 452,00


15.12.2046




3 230 000,00

19 380 000,00

-

125 001,00

130 815,00

3 485 816,00

2047

15.06.2047




3 230 000,00

16 150 000,00

-

104 167,50

109 012,50

3 443 180,00


15.12.2047




3 230 000,00

12 920 000,00

-

83 334,00

87 210,00

3 400 544,00

2048

15.06.2048




3 230 000,00

9 690 000,00

-

62 500,50

65 407,50

3 357 908,00


15.12.2048




3 230 000,00

6 460 000,00

-

41 667,00

43 605,00

3 315 272,00

2049

15.06.2049




3 230 000,00

3 230 000,00

-

20 833,50

21 802,50

3 272 636,00


15.12.2049




3 230 000,00

-


-

-

3 230 000,00

Жами



95 000 000,00



95 000 000,00


81 375,00

22 563 927,50

23 613 412,50

141 258 715,00

                

Изоҳ

*) Тўловлар суммаси қарз маблағларининг ҳақиқатдаги ўзлаштириш кунига боғлиқ равишда аниқлаштирилади.

**) Ҳисоб-китоб учун ўзгарувчан базис 10 пунктда олиниб, фоиз ставкаси 1,35 фоизга тенг деб қабул қилинган.

***) Ҳисоб-китоб учун ўзгарувчан базис 54 пунктда олиниб, хизмат кўрсатиш учун комиссия 1,29 фоизга тенг деб қабул қилинган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 6 июль, 26-сон, 297-модда