язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2020 й. 418-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Коронавирус пандемиясига қарши курашиш дастури" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2020 й.

N 418




ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"КОРОНАВИРУС  ПАНДЕМИЯСИГА  ҚАРШИ

КУРАШИШ ДАСТУРИ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 апрелдаги ПҚ-4691-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2020 йил 27 майда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ва Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ) вакиллари ўртасида "Коронавирус пандемиясига қарши курашиш дастури" лойиҳаси (кейинги ўринларда - лойиҳа) доирасида Ўзбекистон Республикасига 15 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан 500,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини тақдим этиш бўйича қарз музокаралари ўтказилганлиги ҳамда қарз битимига оид музокаралар баёни имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Лойиҳа доирасида ОТБ маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасини тўлдириш ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.


3. Осиё тараққиёт банки томонидан "Коронавирус пандемиясига қарши курашиш дастури" лойиҳаси доирасида ажратиладиган қарз маблағларини қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, шунингдек, ОТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

ОТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағларини қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан ОТБ билан қарз битимини имзолаш ваколати берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасида имзоланган қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия - иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 1 июлдаги

418-сон қарорига

ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки томонидан

"Коронавирус пандемиясига қарши курашиш

дастури" лойиҳаси доирасида ажратиладиган қарз

маблағларини қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи

бўйича тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз суммаси

- 500 млн. АҚШ долл.

Қарз муддати

- 15 йил

Имтиёзли давр

- 3 йил

Фоиз ставкаси

- 6 ойлик LIBOR + 0,5 %

Воситачилик ҳақи

- 0,15 % йиллик

        

млн. АҚШ доллари

Тўлов даври


Қарз суммаси


Тўлов суммаси


Тўланиши лозим

бўлган умумий

сумма


асосий қарз


фоизлар*


воситачилик

ҳақи**


03.07.2020


500,00




0

15.10.2020


500,00


4,77


4,77

15.04.2021


500,00


8,34


8,34

15.10.2021


500,00


8,39


8,39

15.04.2022


500,00


8,34


8,34

15.10.2022


500,00


8,39


8,39

15.04.2023


500,00


8,34


8,34

15.10.2023


479,17

20,83

8,39


29,22

15.04.2024


458,33

20,83

8,04


28,87

15.10.2024


437,50

20,83

7,69


28,52

15.04.2025


416,67

20,83

7,30


28,13

15.10.2025


395,83

20,83

6,99


27,82

15.04.2026


375,00

20,83

6,60


27,44

15.10.2026


354,17

20,83

6,29


27,12

15.04.2027


333,33

20,83

5,91


26,74

15.10.2027


312,50

20,83

5,59


26,43

15.04.2028


291,67

20,83

5,24


26,08

15.10.2028


270,83

20,83

4,89


25,73

15.04.2029


250,00

20,83

4,52


25,35

15.10.2029


229,17

20,83

4,19


25,03

15.04.2030


208,33

20,83

3,82


24,66

15.10.2030


187,50

20,83

3,49


24,33

15.04.2031


166,67

20,83

3,13


23,96

15.10.2031


145,83

20,83

2,80


23,63

15.04.2032


125,00

20,83

2,45


23,28

15.10.2032


104,17

20,83

2,10


22,93

15.04.2033


83,33

20,83

1,74


22,57

15.10.2033


62,50

20,83

1,40


22,23

15.04.2034


41,67

20,83

1,04


21,88

15.10.2034


20,83

20,83

0,70


21,53

15.04.2035


0,00

20,83

0,35


21,18

Жами



500,00

151,22

0,00

651,22

                     

*) қайтариш тўловларининг фоиз ставкалари ҳисоби Bloomberg нашрининг маълумотларига асосланган ҳолда, келгуси 15 йилда LIBOR ставкасининг энг юқори кўрсаткичи- 2035 йилда 2,3 фоизни, 2019 йилда - 2,8 фоизни ташкил этганлигини ҳисобга олиб, 2,8 фоиз деб қабул қилинади ҳамда доимий 0,5 фоиз ставкаси қўшилганда, ушбу қарз тўловининг йиллик фоиз ставкаси 3,3 фоизни ташкил қилади.

**) воситачилик ҳақи Қарз битими имзолангандан сўнг 60 кундан кейин ҳисобланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 июль