язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2020 й. ПҚ-4776-сон "Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2020 й.

N ПҚ-4776



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ ЖАДАЛ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, яйлов ва пичанзорлардан самарали фойдаланиш ҳисобига аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш даражасини яхшилаш ҳамда даромадини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикасида умумий қиймати 490 млрд сўмлик 236 та чорвачилик соҳасидаги лойиҳалар шакллантирилганлиги, бугунги кунда 119,6 млрд сўмлик 94 та лойиҳа амалга оширилганлиги ҳамда Қўнғирот, Бўзатов, Мўйноқ ва Тахтакўпир туманларида 5,5 минг бош қорамолга мўлжалланган оилавий чорвачилик кооперациялари ташкил қилиш бўйича ишлар бошланганлиги;

Нукус шаҳрида чорвачилик соҳасидаги 20 га яқин етакчи хорижий компания вакиллари иштирокида "Халқаро агросаноат ярмаркаси" ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги "Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4512-сон қарорида белгиланган имтиёзлар (чорва молларини саноат усулида боқиш учун суғориладиган ерлар ҳамда уларни ҳайдаб боқиш учун пичанзор ва яйловлар, чорвачилик комплекслари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ишлаб чиқариш мақсадида бино ва иншоотлар қуриш учун, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси бўлмаган тақдирда, унумдорлиги паст суғориладиган ер участкаларини танлов ва аукцион ўтказмасдан, Комиссиянинг тавсиясига асосан ажратиш, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам бериш) Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларига татбиқ этилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни жадал ривожлантириш бўйича комиссия тавсиясига асосан чорвачилик учун ажратилган ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган Қорақалпоғистон Республикасидаги чорвачилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, истисно тариқасида, жамғарманинг кафиллигидан фойдаланишга рухсат берилади.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 6 июль, 26-сон, 298-модда