язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Адлия вазирининг 30.06.2020 й. 157-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.06.2020 й. 2166-7-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.06.2020 й.

N 2166-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.06.2020 й.

N 157-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 майдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 декабрдаги 304-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2166, 2010 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 499-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадан "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) 31-моддасига" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Олий малака комиссияси давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, нотариус қасамёдини қабул қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг (бундан кейинги ўринларда малака комиссиялари деб юритилади) қарорлари устидан берилган апелляцияларни кўриб чиқиш, шунингдек малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.".


3. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказишда ҳамда нотариус қасамёдини қабул қилишда Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3114, 2019 йил 4 январь) тартибга солинмаган қисми бўйича мазкур Низом қоидалари қўлланилади.".


4. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олий малака комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси вакиллари, нотариуслар ҳамда адлия органларининг бошқа ходимлари, шунингдек адвокатлар киради. Олий малака комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.".


5. 9-банднинг иккинчи хатбошисидан "шахсий" деган сўз чиқариб ташлансин.


6. 10-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловда" деган сўзлар "давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 14-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"малака комиссияси қарорини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;";

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошидаги "фаолиятини тугатиш ва қайта тузиш тўғрисида" деган сўзлар "таркибини ўзгартириш ёки қайта тасдиқлаш бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Нотариус малака комиссиясининг қароридан норози бўлган тақдирда, у йиғилиш баённомаси нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида Олий малака комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Адлия бошқармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари малака комиссиясининг қарори қонунчилик талаблари бузилган ҳолда қабул қилинганлиги ҳақида етарли асосларга эга бўлган ҳолларда Олий малака комиссиясига апелляция киритиши мумкин.".


9. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Апелляция Олий малака комиссиясига нотариус томонидан бевосита ёки адлия бошқармаси ёхуд Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси орқали юборилади.

Апелляция адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси орқали берилганда, адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси уч кунлик муддат ичида апелляцияни у билан боғлиқ барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда Олий малака комиссиясига юборади.".


10. 19-банддаги "манфаатдор шахсга" деган сўзлар "нотариусга" деган сўз билан алмаштирилсин.


11. 20-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


12. 22-банддаги "ҳамда манфаатдор шахсга" деган сўзлар "нотариусга ҳамда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 23 ва 28-бандлардаги "манфаатдор шахс" деган сўзлар "нотариус" деган сўз билан алмаштирилсин.


14. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Олий малака комиссиясининг қарорига биноан маълумотномалар тегишли адлия бошқармалари, малака комиссияларига ҳамда Нотариал палатага маълумот учун юборилади.".


15. 27-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 июль, 27-сон, 313-модда