Умная подшивка

2020 й. / НМ, 27 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ҲАММАСИ УЧУН ТЎЛАНГАН!


Замонавий газ ҳисоблагичларни алмаштириш, ўрнатиш, қиёсловдан ўтказиш, таъмирлаш газ таъминоти ташкилотининг ҳисобидан амалга оширилади.


Ўзбекистонда замонавий газни ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ишлари бошланган. 2022 йилгача мамлакатда Табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини (ГНҲАТ) жорий этиш мўлжалланган бўлиб, у уй-жой фондини "ақлли" ҳисоблагичлар билан жиҳозлашни назарда тутади. Бу орқали табиий газ йўқотилиши қисқаради, уни ишончли ҳисобга олиш, назорат ва истеъмол қилиш таъминланади.

Тўғри, ҳозирги вақтда бу ишлар анча мураккаб шароитда олиб борилмоқда. Карантин ҳали бекор қилингани йўқ, вируснинг тарқалиши давом этаётир. Фуқаролар эҳтиёт чораларини кўришлари, ўз саломатликларини хавфга қўймасликлари керак. Шундай бир пайтда замонавий ускуналарни мажбурий тартибда ўрнатиш кампанияси бошланган. Ҳозирги кунда хонадонга газ ҳисоблагичларини ўрнатувчилар бостириб кириши ҳаммага ҳам ёқавермаса керак? Ижтимоий тармоқларда бу хусусдаги эҳтиросли чиқишлар кўпайиб кетган.

Ҳисоблагичларни ўрнатиш, қиёсловдан ўтказиш, таъмирлаш истеъмолчилар учун бепул амалга оширилаётгани ҳам бу эҳтиросларни пасайтира олаётгани йўқ. Чунки газ таъминоти ташкилоти ушбу ускуналарнинг мулкдори ҳисобланади. Замонавий ускуналарнинг габарити ҳам кўп квартирали уйда яшовчиларнинг ҳайратини оширди. Улар аввалги ўлчагичлардан анча-мунча катталиги билан ажралиб туради. Пойтахтдаги кўп квартирали уйларнинг ярмидан кўпи 1991 йилгача қурилган. Намунадаги кўп қаватли уйлардаги ихчам хонадонга 22 х 16 см ўлчамидаги ўлчагич қанчалик мос тушаркин? Шинамгина уйингизни бу ускуна безаб турмаслиги ойдек равшан.

Кўпчилик "ақлли" электр ҳисоблагичларни ўрнатиш бўйича бошланган яқиндаги ҳайбаракаллачилик ҳаракатларини ҳали унутганича йўқ. Бу ҳаракатлар қонун ҳужжатларини бузган ҳолда, шошма-шошарлик, энг муҳими, истеъмолчиларнинг иштирокисиз амалга оширилган эди. Шу талатўпда айрим жойларда ҳисоблагичлар нотўғри ўрнатилди. Унинг оқибати ўлароқ электр энергияси сарфи нотўғри ҳисобланди, асоссиз тўловлар ҳисобланди. Ҳозир истеъмолчилар газ ўлчагичлар билан ҳам аҳвол шу тарзда такрорланмасмикин, деган хавотирдалар.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизмати замонавий газ ҳисоблагичларини ўрнатиш зарурати ва механизми, уларнинг афзалликларини тушунтирмоқда, фуқароларнинг мурожаатларига муносабат билдирмоқда. "Норма маслаҳатчи" ўқувчилари, шунингдек ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида "ақлли" ускуналарни ўрнатишга доир юзага келаётган одатдаги саволларни умумлаштиришга ҳаракат қилдик.



Ҳисоблагични шахтага ўрнатиш, ундан воз кечиш ёки

бошқа ишлаб чиқарувчининг ихчам ускунасини

танлаш мумкинми?


- Кўп квартирали уйларда янги газ ҳисоблагичлари яшовчиларнинг иштирокида ўрнатилиши керак. Халқ бу ҳақда қандай хабардор қилинади?

- Газни ҳисобга

...
Время: 0.0028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск