язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Таълим тўғрисида/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2020 й. 422-сон "Умумий ўрта таълим муассасаларида "Тарбия" фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2020 й.

N 422




УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

"ТАРБИЯ" ФАНИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ

АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг ёши ва психофизиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг онгига умуминсоний қадриятлар ва юксак маънавиятни янада чуқур сингдириш, уларни ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, умумий ўрта таълим муассасаларидаги маънавий-тарбиявий ишларни янгича асосда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Умумий ўрта таълим муассасаларида "Одобнома", "Ватан туйғуси", "Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари" ҳамда "Дунё динлари тарихи" фанларини бирлаштирган ҳолда ягона "Тарбия" фани 1-9-синфларда - 2020/2021 ўқув йилидан, 10-11-синфларда эса - 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фанларга ажратилган умумий соатлар доирасида босқичма-босқич амалиётга жорий этилсин.


2. Қуйидагилар:

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун "Тарбия" фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг яратилишини мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ;

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун "Тарбия" фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш бўйича тузувчилар гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ;

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун "Тарбия" фани концепцияси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

"Тарбия" фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини ва ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2020 йил 10 июлга қадар 2020/2021 ўқув йилига умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-9-синфлари учун ҳамда 1 декабрга қадар 2021/2022 ўқув йилига 10-11-синфлар учун мўлжалланган "Тарбия" фани бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга буюртмаларни шакллантирсин;

2020 йил 15 июлга қадар 1-9-синфлар ҳамда 2021 йил 1 майга қадар 10-11-синфлар учун мўлжалланган "Тарбия" фани бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш бўйича истисно тариқасида декларация қилинган нархлар асосида давлат ва хусусий нашриёт-матбаа ташкилотлари билан шартномалар тузсин;

"Тарбия" фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этишни ташкил этсин ва уларнинг жойларга етказилишини таъминласин;

2020 йил июль ойидан бошлаб янги ўқув йили бошлангунга қадар "Тарбия" фани бўйича тайёрланган ўқув дастурлари ва дарсликлар асосида умумтаълим мактабларидаги "Бошланғич таълим", "Миллий ғоя ва ҳуқуқ", "Тарих" ва "Диншунослик" мутахассислигига эга фан ўқитувчилари учун халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида "Тарбия" фанидан онлайн шаклда мақсадли малака ошириш курсларини ташкил этсин;

малака ошириш курслари давомида "Тарбия" фанидан тайёрланган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни тажриба-синовдан ўтказсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

"Тарбия" фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш (дарсликларни нашрга тайёрлаш, чоп этиш ва етказиб бериш, тузувчиларга ҳақ тўлаш) билан боғлиқ харажатлар дарслик ва ўқув-методик мажмуаларнинг умумий нархига киритилади;

"Тарбия" фанидан дарсликлар ва ўқув мажмуаларини харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари:

умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синф, Меҳрибонлик уйлари, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчиларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларини ҳамда ўқитувчилар учун "Тарбия" фанидан дарсликлар, мультимедиа иловалари ва ўқув-методик мажмуалар нашр этилиши, шунингдек, ижара асосида дарсликлар билан бирламчи таъминлаш - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджета маблағлари ҳисобидан;

ўқувчиларни ижара асосида дарсликлар билан таъминлаш - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Халқ таълими вазирлиги:

2020-2023 йилларда республика олий таълим муассасаларининг "Бошланғич таълим", "Тарих" (мамлакатлар ва минтақалар бўйича), "Тарих ўқитиш методикаси", "Филология ва тилларни ўқитиш: Ўзбек тили", "Ўзбек тили ва адабиёти", "Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими", "Педагогика ва психология", "Диншунослик" ва Исломшунослик (Ислом тарихи ва манбашунослиги)", "Психология (Дин социопсихологияси)" таълим йўналишлари битирувчиларига умумий ўрта таълим мактабларида "Тарбия" фанини ўқитиш ҳуқуқи берилиши юзасидан зарур чораларни кўрсин ва мазкур таълим йўналишлари ўқув режаларига 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда умумий ўрта таълим мактабларида "Тарбия" фанини ўқитиш учун кадрлар тайёрланадиган янги таълим йўналиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифларни киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 июлдаги

422-сон қарорига

1-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари

учун "Тарбия" фанидан дарсликлар ва ўқув-методик

мажмуаларнинг яратилишини мувофиқлаштирувчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. Ш.Шерматов

-

халқ таълими вазири, гуруҳ раҳбари


2. Д.Кенжаев

-

халқ таълими вазири ўринбосари, гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. Лавозимига кўра

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари ўринбосари


4. М.Комилов

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари


5. А.Тагаев

-

Халқ таълими вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи


6. Ш.Сатторов

-

Республика таълим маркази директори


7. Л.Гайнутдинова

-

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази директори


8. Ҳ.Тўйчиева

-

Халқаро ислом академияси ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири


9. О.Эрназаров

-

Халқаро ислом академияси илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш шўъбаси бошлиғи


10. И.Камолов

-

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби тарих, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси


11. З.Рашидова

-

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси


12. Ш.Тошмирзаева

-

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси


13. Б.Хасанова

-

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 48-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси


14. З.Жабборова

-

Республика таълим маркази методисти, гуруҳ котиби


          





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 июлдаги

422-сон қарорига

2-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари

учун "Тарбия" фанидан дарсликлар ва ўқув-методик

мажмуаларни яратиш бўйича тузувчилар гуруҳи

ТАРКИБИ

1. Д.Кенжаев

-

халқ таълими вазири ўринбосари, гуруҳ раҳбари


2. М.Қуронов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. О.Махмудов

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот котиби


4. З.Исломов

-

Халқаро ислом академияси профессори


5. Д.Раҳимжонов

-

Халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси


6. Д.Рўзиева

-

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори


7. З.Замонов

-

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети кичик илмий ходими


8. Ш.Сатторов

-

Республика таълим маркази директори


9. Н.Исматова

-

Халқаро ислом академияси ҳузуридаги "Зиё-зукко таълим маскани" директори


10. С.Мадалиева

-

Халқаро ислом академияси ҳузуридаги "Зиё-зукко таълим маскани" психологи


11. С.Зокирова

-

Халқаро ислом академияси ҳузуридаги "Зиё-зукко таълим маскани" ўқитувчиси


12. С.Шермухамедова

-

Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази катта ўқитувчиси


13. С.Аккулова

-

Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази катта ўқитувчиси


14. Ю.Рысюкова

-

"О`qituvchi" давлат унитар корхонаси илмий-методик нашриёт маркази директорининг инновация ва ривожлантириш бўйича ўринбосари


15. С.Хафизов

-

"О`qituvchi" давлат унитар корхонаси илмий-методик нашриёт маркази бўлим бошлиғи


16. К.Жалилов

-

"О`qituvchi" давлат унитар корхонаси илмий-методик нашриёт маркази бўлим бошлиғи


17. О.Усманова

-

"О`qituvchi" давлат унитар корхонаси илмий-методик нашриёт маркази етакчи мутахассиси


18. Н.Холмуҳамедова

-

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 49-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси


19. Л.Мўминова

-

Тошкент шаҳар Олмазор тумани 29-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 июль