ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2020 й. 427-сон "Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш (2 босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2020 й.

N 427




ҚУВАЙТ АРАБ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ

ЖАМҒАРМАСИ ИШТИРОКИДА "НАМУНАВИЙ

ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА ЯККА ТАРТИБДАГИ

УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН

ҚИШЛОҚ МАССИВЛАРИДА МУҲАНДИСЛИК

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

(2 БОСҚИЧ)" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини самарали амалга ошириш ҳамда молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019 йил 27 ноябрда Ўзбекистон Республикаси билан Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - ҚАИТЖ) ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида "Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш (2 босқич)" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда, 24 йилда сўндириш муддати билан энг юқори фоиз ставкаси йиллик 2 фоиздан ошмайдиган 9,0 миллион Қувайт динори (эквиваленти 30,0 миллион АҚШ доллари) миқдорида Қарз битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармасининг қарз маблағлари юзасидан асосий қарзни, фоизлар ҳамда бошқа тўловларни сўндиришнинг режа жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ лойиҳанинг умумий амалга оширилиши ва ҚАИТЖ қарз маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгар бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойларни Осиё тараққиёт банки иштирокида қуриш дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 мартдаги ПҚ-2812-сон қарорига мувофиқ қайта тузилган Лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш гуруҳига ҚАИТЖ иштирокидаги лойиҳани амалга оширишни мониторинг ва назорат қилиш функциялари юкланади;

ҚАИТЖнинг жалб этилаётган қарзини, шу жумладан унга оид фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг лойиҳани амалга ошириш доирасида лойиҳа-қидирув ишланмаларини молиялаштириш ҳамда бошқа харажатларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сон қарорига мувофиқ "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ учун назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ҳисобидан қопланади;

ҚАИТЖдан келиб тушган қарз маблағларининг (кўчирилган кундаги) сўмдаги эквиваленти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан уч банк иш куни давомида "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг депозит ҳисобварағига ўтказиб берилади;

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг ҳисобварағига келиб тушган маблағлар лойиҳани амалга ошириш доирасида ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникациялари қурилишини молиялаштириш учун банкнинг тегишли ҳудудий филиалларида очилган "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ ҳудудий филиалларининг депозит ҳисобварағига ўтказиб берилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ҚАИТЖ ўртасидаги қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ бош директори Қ.З. Хошимбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 июлдаги

427-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармасининг

қарз маблағлари юзасидан асосий қарзни, фоизлар

ҳамда бошқа тўловларни сўндиришнинг

РЕЖА ЖАДВАЛИ

Қарз суммаси:


30 000,0 минг АҚШ доллари

Максимал фоиз ставкаси:


йиллик 2 %

Қарзни қайтариш муддати:


24 йил, жумладан, 4 йиллик имтиёзли давр


минг АҚШ доллари

Тўлов санаси


Қарз қиймати


Асосий

қарзнинг

тўлов қиймати


Фоиз тўловининг

қиймати


Жами тўлов


2020 й. 15 февраль


30 000,00




2020 й. 15 август


30 000,00


300,00

300,00

2021 й. 15 февраль


30 000,00


300,00

300,00

2021 й. 15 август


30 000,00


300,00

300,00

2022 й. 15 февраль


30 000,00


300,00

300,00

2022 й. 15 август


30 000,00


300,00

300,00

2023 й. 15 февраль


30 000,00


300,00

300,00

2023 й. 15 август


30 000,00


300,00

300,00

2024 й. 15 февраль


29 250,00

750,00

300,00

1 050,00

2024 й. 15 август


28 500,00

750,00

292,50

1 042,50

2025 й. 15 февраль


27 750,00

750,00

285,00

1 035,00

2025 й. 15 август


27 000,00

750,00

277,50

1 027,50

2026 й. 15 февраль


26 250,00

750,00

270,00

1 020,00

2026 й. 15 август


25 500,00

750,00

262,50

1 012,50

2027 й. 15 февраль


24 750,00

750,00

255,00

1 005,00

2027 й. 15 август


24 000,00

750,00

247,50

997,50

2028 й. 15 февраль


23 250,00

750,00

240,00

990,00

2028 й. 15 август


22 500,00

750,00

232,50

982,50

2029 й. 15 февраль


21 750,00

750,00

225,00

975,00

2029 й. 15 август


21 000,00

750,00

217,50

967,50

2030 й. 15 февраль


20 250,00

750,00

210,00

960,00

2030 й. 15 август


19 500,00

750,00

202,50

952,50

2031 й. 15 февраль


18 750,00

750,00

195,00

945,00

2031 й. 15 август


18 000,00

750,00

187,50

937,50

2032 й. 15 февраль


17 250,00

750,00

180,00

930,00

2032 й. 15 август


16 500,00

750,00

172,50

922,50

2033 й. 15 февраль


15 750,00

750,00

165,00

915,00

2033 й. 15 август


15 000,00

750,00

157,50

907,50

2034 й. 15 февраль


14 250,00

750,00

150,00

900,00

2034 й. 15 август


13 500,00

750,00

142,50

892,50

2035 й. 15 февраль


12 750,00

750,00

135,00

885,00

2035 й. 15 август


12 000,00

750,00

127,50

877,50

2036 й. 15 февраль


11 250,00

750,00

120,00

870,00

2036 й. 15 август


10 500,00

750,00

112,50

862,50

2037 й. 15 февраль


9 750,00

750,00

105,00

855,00

2037 й. 15 август


9 000,00

750,00

97,50

847,50

2038 й. 15 февраль


8 250,00

750,00

90,00

840,00

2038 й. 15 август


7 500,00

750,00

82,50

832,50

2039 й. 15 февраль


6 750,00

750,00

75,00

825,00

2039 й. 15 август


6 000,00

750,00

67,50

817,50

2040 й. 15 февраль


5 250,00

750,00

60,00

810,00

2040 й. 15 август


4 500,00

750,00

52,50

802,50

2041 й. 15 февраль


3 750,00

750,00

45,00

795,00

2041 й. 15 август


3 000,00

750,00

37,50

787,50

2042 й. 15 февраль


2 250,00

750,00

30,00

780,00

2042 й. 15 август


1 500,00

750,00

22,50

772,50

2043 й. 15 февраль


750,00

750,00

15,00

765,00

2043 й. 15 август


0,00

750,00

7,50

757,50

Жами



30 000,00

8 250,00

38 250,00

            

Изоҳ. ҚАИТЖ қарз битими бўйича асосий қарзни, фоизларни ва бошқа тўловларни тўлаш қиймати қарз бўйича ҳақиқий ҳужжат санасига асосан аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 июль














































Время: 0.2230
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск