язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2020 й. 421-сон "Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2020 й.

N 421




КЕМА ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ,

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармонига ва "Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарорига мувофиқ кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

а) кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги - I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги - кичик ҳажмли кемалар бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари - ўзига тегишли I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ҳамда кичик ҳажмли кемалар бўйича;

б) I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ва (ёки) кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият бўйича берилган лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин;

в)  аввал берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари 2020 йил 31 декабрга қадар ҳақиқий ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари:

а) икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

кема ҳайдовчиси гувоҳномаларининг бланкаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Давлат белгиси" давлат унитар корхонасида тайёрлашни ташкил этсин;

б)  амалдаги кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини кема ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш натижалари бўйича алмаштирсин;

в) кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, транспорт вазири Э.М. Ганиев, фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони С.Э. Хусанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 июль