язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Транспорт/ Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.07.2020 й. 421-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 июлдаги

421-сон қарорига

ИЛОВА



Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва

уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси

гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ваколатига эга бўлган барча давлат таълим ташкилотлари ҳамда нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда - таълим ташкилотлари) учун мажбурий ҳисобланади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


лоция - хавфсиз сузиш шартлари нуқтаи назаридан, қирғоқ ва сув ости рельефи навигацион хусусиятларининг батафсил баёнини қамраб олган сув объектларини ўрганувчи кемачилик соҳаси;


кема - жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ички сув йўлларида кемачилик мақсадида фойдаланиладиган, асосий двигателининг қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлган ўзиюрар сузиш воситалари, юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлган ўзиюрмас кемалар;


кичик ҳажмли кема - асосий двигателининг қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, моторларнинг қуввати ва сонидан қатъи назар осма моторли кемалар, елканли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари (катамаранлар), ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар;


катер - хоналарга эга бўлган, турғун двигатель (двигателлар) ёки осма мотор (моторлар) билан жиҳозланган кичик ҳажмли кема;


гидроцикл - сув юзасида сирпаниш йўли билан ҳаракатланишга мўлжалланган ички ёнув (кўчмас) двигателига эга бўлган алоҳида тезюрар сув транспорти воситаси;


елканли кема - шамол кучининг елканларга таъсири натижасида ҳаракатга келувчи кема;


кема ҳайдовчиси - кема ёки кичик ҳажмли кемани бошқарувчи шахс;


кемани бошқариш - ички сув йўлларида сузишни амалга оширувчи кемаларни бошқариш билан боғлиқ бўлган фаолият;


кема ҳайдовчиси гувоҳномаси - кема ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;


ўқув режаси - блоклар ва ўқув фанларининг номларини, уларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлар ҳажмини ҳамда ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш шаклларини белгилаб берувчи асосий ҳужжат;


ўқув дастури - ўқув фанининг таълим мазмунини, унинг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишининг мақсадга мувофиқ усулларини ташкил этишни назарда тутадиган, ахборот манбаи бўлган, ўқув фанининг асосий мазмуни ва методик тузилишини аниқлаб берувчи асосий ҳужжат.


3. Барча кемалар тури, вазифаси ва бошқариш хусусиятларига кўра - I, II, III гуруҳ кемаларга ва кичик ҳажмли кемалар турига бўлинади.

Кемалар гуруҳи асосий двигателининг қуввати бўйича қуйидагича белгиланади:

I гуруҳ - 55 кВтдан 400 кВтгача;

II гуруҳ - 400 кВтдан 800 кВтгача;

III гуруҳ - 800 кВтдан 1600 кВтгача.

Кичик ҳажмли кемалар тури қуйидагича белгиланади:

катер;

гидроцикл;

моторли қайиқ;

елканли (моторли) кема.


4. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган кемаларни бошқариш ҳуқуқи махсус ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ тайёргарликдан ўтиб, имтиҳонларни муваффақиятли топширган ва тегишли кема ҳайдовчиси гувоҳномасига эга бўлган шахсларга берилади.


5. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (кейинги ўринларда - Чегара қўшинлари) ҳарбий қисми;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган ушбу таълим хизматлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган нодавлат таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


6. Таълим ташкилотлари ўқув жараёнини сифатли ва самарали ташкил этиш учун зарур ўқув-моддий база билан таъминланган ҳамда тегишли тайёргарликка эга бўлган ўқитувчилар ва инструкторлар (Чегара қўшинларида - кема командири ва дарё флотилияси мутахассислари) таркибига эга бўлиши шарт.


7. Таълим ташкилотларининг ўқув-моддий базаси қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши лозим:

замонавий ўқув-техника воситалари ва кўргазмали ўқув қуроллари билан жиҳозланган ўқув хоналари (аудиториялар) билан таъминланган бўлиши;

кемаларни амалда бошқаришни ўргатиш учун жиҳозланган сув ҳавзасига эга бўлиши;

амалий машғулотларни ўтказиш учун техник яроқли ўқув кемаси билан таъминланган бўлиши керак.


8. Ўқув хоналари (аудиториялар) ва уларнинг жиҳозланишига қўйиладиган умумий талаблар:

ҳар бирининг майдони 40 м. кв. дан кам бўлмаган ҳамда зарур мебеллар билан жиҳозланган камида иккита аудитория мавжуд бўлиши;

ҳар бир аудитория замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, ўқув-техник воситалар (макетлар, стендлар ва б.) ҳамда ўқув фанларини самарали ўзлаштиришга, мустақил таълим олишига кўмаклашувчи видео материаллар, билимларни назоратдан ўтказиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган дастурий ўқув материаллари билан таъминланган бўлиши;

ўқув аудиторияларининг санитария ва гигиена ҳолати, ёритилганлиги ва мавсумга мослиги санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига жавоб бериши лозим.


9. Амалий машғулотлар ўтказиладиган сув ҳавзасига қўйиладиган асосий талаблар:

сув йўлининг габаритлари (чуқурлиги, эни, кема юрадиган йўлнинг қайрилиш радиуси) ўқув кемалари эркин ва хавфсиз сузишига мувофиқ бўлиши;

қирғоқ ва сузувчи навигация белгилари билан жиҳозланган бўлиши;

кемаларнинг қирғоққа (причалга) хавфсиз келиши, одамларни чиқариш ва тушириш учун мўлжалланган махсус мосламаларга (причал қирғоқ йўли қисмига) эга бўлиши шарт.


10. Ўқув кемаларига қўйиладиган асосий талаблар:

амалий машғулотларга мос равишда қайта жиҳозланган бўлиши;

белгиланган тартибда рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказилган бўлиши;

белгиланган қутқарув анжомлари, ёнғинга қарши ва сув чиқариш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.


11. Ўқитувчилар ва инструкторлар таркибига қўйиладиган асосий талаблар:

назарий машғулотларни олиб борувчи ўқитувчилар сув транспорти соҳаси бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга, шунингдек, кемачилик фаолияти йўналиши бўйича уч йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши;

амалий машғулотларни олиб борувчи инструкторлар сузишнинг маҳаллий шароити хусусиятларидан келиб чиқиб лоцияни пухта эгаллаган, кемачилик соҳасида уч йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши;

кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлиши лозим.



3-БОБ. КЕМА ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ,

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТАРТИБИ


12. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномасини бериш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


13. Таълим ташкилотларига юк ташишда банд бўлган кема ҳайдовчилигига 18 ёшга тўлган, йўловчи ташишда банд бўлган кема ҳайдовчилигига 21 ёшга тўлган шахслар қабул қилинади.


14. I, II, III гуруҳ ва кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш бўйича тайёргарликдан ўтишга номзодларни таълим ташкилотига қабул қилиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

номзоднинг ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ аризаси;

юридик шахс томонидан ўқишга юборилган номзодлар учун юридик шахснинг йўлланмаси;

соғлиғи ва тегишли турдаги кемаларни бошқаришга лаёқатлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;

фуқаролик кийимдаги 3х4 см ҳажмдаги 3 дона фотосурат (Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларидан ташқари);

маълумоти (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;

ўқиш учун тўлов топшириқномаси нусхаси ёки квитанцияси.


15. Кема ҳайдовчисини бошқа гуруҳга мансуб кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқаришга қайта тайёрлаш учун мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома нусхаси ҳам тақдим этилади.


16. Малака ошириш ўқув курсида ўқиш учун кема ҳайдовчилари ариза ҳамда кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома нусхасини тақдим этади.

Юридик шахс томонидан малака оширишга юборилган кема ҳайдовчиси учун қўшимча равишда юридик шахснинг йўлланмаси тақдим этилади.


17. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шартнома асосида амалга оширилади.

Шартнома тўловлари қуйидаги миқдорда белгиланади:

кема ҳайдовчиларини тайёрлаш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари;

кема ҳайдовчисини бошқа гуруҳга мансуб кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқаришга қайта тайёрлаш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

кема ҳайдовчиларининг малакасини ошириш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари.

Ўқиш учун тўловлар тегишли таълим ташкилотининг банкдаги ҳисобварағига ўтказилади (тўланади).

Мазкур банднинг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлимлари ва Чегара қўшинларининг кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга нисбатан татбиқ этилмайди.


18. Таълим ташкилотларида кема ҳайдовчиларини ўқитиш ўқувчиларнинг жамланишига қараб ўтказилади. Ҳар бир гуруҳда ўқувчилар сони 10 кишидан кам ва 25 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим.


19. Ўқув гуруҳи жамлангандан сўнг кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун номзодларни таълим ташкилотларига қабул қилиш таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади.


20. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари мувофиқ назарий ва амалий машғулотлар асосида амалга оширилади.

I, II ва III гуруҳ кемалар ёки кичик ҳажмли кемалар (гидроцикл, катер, моторли қайиқ ва елканли (моторли) қайиқ) ҳайдовчиларини ўқитиш жараёни алоҳида белгиланган ўқув дастурлари асосида олиб борилади.


21. Ўқув дастурларига мувофиқ ўқиш давомийлиги қуйидагича белгиланади:


а) I, II ва III гуруҳ кемалар бўйича:

кема ҳайдовчиларини тайёрлаш - 108 соат (18 иш куни);

кема ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш - 36 соат (6 иш куни);

кема ҳайдовчиларининг малакасини ошириш - 24 соат (4 иш куни);


б) кичик ҳажмли кемалар бўйича:

кема ҳайдовчиларини тайёрлаш - 72 соат (12 иш куни);

кема ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш - 48 соат (8 иш куни);

кема ҳайдовчиларининг малакасини ошириш - 36 соат (6 иш куни).


22. Назарий машғулотлар жиҳозланган хоналар (аудиториялар) ва лабораторияларда ўтказилади. Назарий машғулотларни ўтказиш жараёнида ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ методик ўқув қўлланма, ўқув-техник жиҳозлар ва кўргазмали ўқув қуролларидан фойдаланилади.


23. Ўқув режаси ва дастурларида назарда тутилган барча назарий машғулот турлари тасдиқланган дарс жадвали асосида, кемаларни амалда бошқариш эса - кемаларни бошқаришга ўргатиш навбат жадвали асосида ўтказилади.


24. Амалий ўқув машғулотларининг дастлабки босқичи ёпиқ сув ҳавзаларида, кемалар ва бошқа сузиш воситалари бўлмаган ҳамда чўмилиш тақиқланган ҳудудларда олиб борилади, якуний босқич эса кемалар қатнайдиган ҳақиқий шароитда ўтказилади.

Сув ҳавзаларида ўтказилган амалий машғулотлар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ кемалар бошқарувини қайд этиш дафтарига ёзиб борилади.


25. Амалий машғулотларни ўтиш даврида бир ўриндиқли кемалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


26. Ўқув якуни бўйича ўқувчиларнинг билимлари ва амалий кўникмалари синовдан ўтказилади ҳамда таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


27. Синовларни муваффақиятли топширган ўқувчиларга ушбу Низомга 4-иловада келтирилган намунага мувофиқ тегишли равишда кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисида гувоҳномалар ҳамда малака ошириш курсини тугатганлиги тўғрисида сертификат берилади.

Мазкур гувоҳномалар ва сертификат кемаларни бошқариш ҳуқуқини бермайди.


28. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилгандан сўнг кема ҳайдовчиси гувоҳномасини олиш учун ўқувчилар ушбу Низомга 5-иловада келтирилган намунага мувофиқ Кема ҳайдовчисининг шахсий варақасидаги тегишли устунларни ва аризани тўлдириб, уни ўз имзоси билан тасдиқлайди.


29. Таълим ташкилоти томонидан уч иш куни мобайнида кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини тугатган ҳар бир ўқувчи бўйича Кема ҳайдовчисининг шахсий варақаси, икки дона фотосурати ва кема ҳайдовчиси курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларида ташкил этилган аттестация комиссиясига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари таркибидаги кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини тугатган ҳарбий хизматчиларнинг ҳужжатлари Чегара қўшинларида ташкил этилган аттестация комиссиясига тақдим этилади.


30. Ўқув гуруҳларининг ҳужжатлари, кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (сертификат) берилган кундан бошлаб ўн йил давомида таълим ташкилотида сақланади.

Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқотилган тақдирда, таълим ташкилоти томонидан кема ҳайдовчисининг аризаси ва шахсий варақасига асосан унинг дубликати берилади.



4-БОБ. ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ, ЎҚУВЧИЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


31. Таълим ташкилоти:

назарий ва амалий машғулотлар жадвалларини белгилаш;

ўқув курси учун тўлов амалга оширилишини ўз вақтида талаб этиш;

олдиндан ўқувчиларни огоҳлантирган ҳолда машғулотларни ўтказиш санаси ва вақтини ўзгартириш ҳуқуқига эга.

Таълим ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


32. Таълим ташкилоти:

ўқув режаси ва дастурларида назарда тутилган таълим беришни сифатли ташкил этиши;

машғулотларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига жавоб берадиган, зарур жиҳозлар билан таъминланган хоналар (синфлар) ва лабораторияларда ўтказиши;

ўқувчиларни ўқув-методик қўлланма (материаллар) ва адабиётлар билан таъминлаши;

амалий машғулотларни ўтказишдан аввал йўриқнома (инструктаж) ўтказиши;

амалий машғулотларни ўтказишда техник соз бўлган кемадан фойдаланиши;

билимларни синовдан ўтказиш ва кема ҳайдовчиси курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериши шарт.

Таълим ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.


33. Ўқувчилар:

таълим ташкилоти томонидан таълим олиш мақсадида тақдим этилган ўқув-методик қўлланмалар (материаллар), адабиётлар ва жиҳозлар ҳамда кемалардан фойдаланиш;

таълим ташкилотидан тегишли соҳа бўйича керакли маълумотларни олиш;

кема ҳайдовчиси курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш;

кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиш учун малака имтиҳонларини топшириш ҳуқуқига эга.

Ўқувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


34. Ўқувчилар:

ўқиш жадвалига мувофиқ машғулотларда ўз вақтида қатнашиши;

ўқишда бўлмагани сабаби тўғрисида узрли сабабларни тасдиқловчи ҳужжат билан таълим ташкилоти раҳбариятини хабардор қилиши;

таълим ташкилотининг мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши;

кема бошқариш бўйича амалий машғулотларда тасдиқланган дастур ва навбат (график) жадвалига мувофиқ қатнашиши;

ўқиш учун тўловни ўз вақтида амалга ошириши;

таълим ташкилотининг мулкига етказилган зарарни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қоплаши шарт.

Ўқувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.



5-БОБ. КЕМА ҲАЙДОВЧИСИ ГУВОҲНОМАЛАРИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


35. Кема ҳайдовчиси гувоҳномалари:

I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармалари;

кичик ҳажмли кемалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлимлари ва Чегара қўшинларига тегишли I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ҳамда кичик ҳажмли кемалар бўйича - Чегара қўшинлари ҳарбий қисми (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) томонидан берилади.


36. Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини олиш учун талабгорлар тегишли ваколатли органларда ташкил этилган аттестация комиссиясига назарий ва амалий имтиҳонлар топширадилар.


37. Аттестация комиссияси таркиби 5 кишидан кам бўлмаган таркибда масъул ходим, касаба уюшмалари ташкилоти вакилларидан тузилади ва комиссия раиси, аъзолари ва комиссия котибидан иборат бўлади.

Аттестация комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси бошлиғининг буйруғи, Чегара қўшинлари ҳарбий қисми командирининг буйруғи билан шакллантирилади.


38. Қуйидагилар Аттестация комиссиясининг вазифалари ҳисобланади:

комиссия ишини ташкил этиш;

комиссия аъзоларининг вазифаларини тақсимлаш;

комиссия фаолияти бўйича жисмоний шахсларни, шунингдек, юридик шахслар вакилларини қабул қилиш;

тушаётган мурожаатлардан келиб чиқиб комиссия йиғилишини ўтказиш даврийлигини белгилаш.

Аттестация комиссияси комиссия йиғилишида ўз аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.


39. Аттестация комиссиясига раис раҳбарлик қилади ва қуйидагилар унинг вазифалари ҳисобланади:

комиссия ишини ташкил этиш;

комиссия фаолияти бўйича жисмоний шахсларни, шунингдек, юридик шахслар вакилларини қабул қилиш;

тушаётган мурожаатлардан келиб чиқиб комиссия йиғилишини ўтказиш даврийлигини белгилаш;

комиссия аъзоларининг ишини назорат қилиш.


40. Аттестация комиссияси котиби:

комиссияда кўриб чиқиладиган кундалик масалалар бўйича йиғилиш кун тартибини шакллантиради ва белгилайди; 

комиссия аъзоларини ўтказиладиган йиғилиш (ўтказиш санаси, вақти ва жойи) тўғрисида огоҳлантиради;

тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини назорат қилади;

талаб даражасида тўлдирилмаган ариза ва ҳужжатлар қайтарилишини таъминлайди;

комиссиянинг йиғилиш баённомаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш ҳамда улардан кўчирмалар беришни амалга оширади;

комиссия томонидан кўриб чиқиш жараёнидаги ҳужжатлар ва аризалар сақланишини таъминлайди;

тушаётган ариза ва ҳужжатларнинг электрон маълумотлар базасини юритишни таъминлайди;

талабгорларни имтиҳон ўтказиш куни ва жойи тўғрисида хабардор қилади.


41. Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини олиш учун талабгорлар тегишли ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

тегишли гуруҳ ва турдаги кема ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

соғлиғи ва кемаларни бошқаришга лаёқатлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;

кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги банк муассасасининг тўлов қоғози;

фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.


42. Тегишли ваколатли орган томонидан кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш учун талабгорларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмалари имтиҳондан ўтказилади.


43. Талабгорларнинг назарий билимлари тест синовлари ва суҳбат шаклида (билет асосида) ўтказиладиган назарий имтиҳонлар орқали баҳоланади.

Назарий имтиҳонлар учун тест саволлари ва билетлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Чегара қўшинлари томонидан шакллантирилади.

Назарий имтиҳонлар учун жами 300 тадан кам бўлмаган тест топшириқлари ва 100 тадан кам бўлмаган назарий саволлар тайёрланади.

Тест синовлари учун ҳар бир вариант 15 та топшириқдан, суҳбат учун ҳар бир билет 3 та саволдан иборат бўлиши шарт.


44. Тест синовлари "Кема назарияси ва асослари", "Кемаларни бошқариш", "Кема ва кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш қоидалари", "Кичик ҳажмли кемалар ҳайдовчиларининг жавобгарлиги" ва "Ўзбекистон Республикаси ички кема йўлларида сузиш қоидалари" йўналишлари бўйича ўтказилади.

Тест синовларини топшириш учун 30 дақиқа ажратилади.


45. Тест синовлари пайтида кўпи билан иккита хатога йўл қўйган талабгорлар имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳисобланади.


46. Билет асосида суҳбатга тайёргарлик кўриш учун 10 дақиқагача ажратилади.


47. Тест синовлари ва суҳбатдан муваффақиятли ўтган талабгорларга амалий кўникмаларни топширишга рухсат этилади.

Тест синовидан ўта олмаган талабгорлар учун такрорий имтиҳонлар олдинги имтиҳонлардан сўнг камида етти кун ўтгандан кейин ўтказилади.

Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий деб ҳисобланади.

Узрли сабабларга кўра тест синовлари ва назарий имтиҳонларни ўз вақтида топширмаган талабгорлар узрли сабабни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда бир йил ичида тест синовлари ва назарий имтиҳонларни топширишлари мумкин.


48. Кемани бошқариш бўйича талабгорларнинг амалий кўникмаларини имтиҳондан ўтказиш махсус жиҳозланган сув ҳавзаларида амалга оширилади.

Кемани бошқариш бўйича амалий кўникмаларни имтиҳондан ўтказиш сузишнинг маҳаллий шароитини пухта эгаллаган ҳамда кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлган аттестация комиссияси аъзоси томонидан амалга оширилади.


49. Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини олишга талабгорлар амалий имтиҳонни топшира олмаса, қайта назарий имтиҳонларга юборилади.


50. Назарий ва амалий имтиҳонлар натижалари кема ҳайдовчисининг шахсий варақасига киритилади ҳамда ушбу Низомга 6-иловада келтирилган намунага мувофиқ Аттестация комиссияси йиғилиши баённомасида "топширди" ва "топширмади" ёзувлари билан расмийлаштирилади.

Баённома Аттестация комиссиясининг барча аъзолари (узрли сабабларга кўра қатнашмаган ҳолатлар бундан мустасно) томонидан имзоланади ва аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


51. Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган талабгорларга Аттестация комиссияси баённомаси асосида ушбу Низомга 7-иловада келтирилган намунадаги шаклда тегишли гуруҳ ва турдаги кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи кема ҳайдовчиси гувоҳномалари берилади.


52. Берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 8-иловада келтирилган намунага мувофиқ юритилган Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини қайд этиш журналига киритилади.

Мазкур журнал доимий сақланадиган ҳужжат ҳисобланади, у рақамланган, тикилган, масъул шахс имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.


53. Кема ҳайдовчиси гувоҳномалари тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига, Транспорт вазирлигининг банкдаги ҳисобварағига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўловлар амалга оширилгандан сўнг аттестация комиссияси котиби томонидан берилади.

Кема ҳайдовчиси гувоҳномаси фақат унинг эгасига берилади. Ушбу шахс паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини қайд этиш журналига имзо қўяди.

Кема ҳайдовчиси гувоҳномалари ваколатнома (ишончнома) билан берилмайди.


54. Кема ҳайдовчиси гувоҳномалари берилган кундан бошлаб ўн йил муддатга амал қилади.


55. Юридик шахсларга тегишли кема ёки кичик ҳажмли кема ҳайдовчилари (якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда қисқа муддатли ижара (прокат) асосида кема ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқараётган жисмоний шахслар бундан мустасно) икки йилда бир марта белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида малака оширишлари шарт.


56. Кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини қайтариб олишлари учун кемани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган вақтидан қатъи назар, маъмурий жазо ижро этилганидан кейин назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунига қадар малака оширишлари шарт.

Кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор маъмурий ишлар бўйича судлар томонидан қабул қилинади.



6-БОБ. КЕМА ҲАЙДОВЧИСИ ГУВОҲНОМАЛАРИНИ

АЛМАШТИРИШ ВА ЙЎҚОЛГАНИ ЎРНИГА

ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


57. Амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари улар эгаларининг белгиланган тартибдаги аризаси ва 3х4 см ҳажмдаги 2 дона фотосурат белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома ҳамда кема эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилганидан сўнг алмаштирилади.

Кема ҳайдовчиси гувоҳномалари кема ҳайдовчисининг шахсий варақаси асосида аввал берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари топширилгандан сўнг алмаштирилади.


58. Йўқолган кема ҳайдовчиси гувоҳномаларининг дубликатлари назарий ва амалий имтиҳонлар топширилгандан ҳамда кемани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг берилади ва "Дубликат" белгиси қўйилади.

Ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа шу каби сабабларга кўра йўқолган ҳамда дахлдор ваколатли идораларнинг ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно.

Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларининг дубликатлари берилганлиги ҳақидаги маълумотлар Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини қайд этиш журналига киритилади.


59. Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини алмаштириш ва дубликатини бериш учун қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида тўлов амалга оширилади.


60. Кема ҳайдовчиси гувоҳномалари ўрнига уларнинг дубликатлари берилгандан кейин кема ҳайдовчиси гувоҳномалари топилган тақдирда, улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва уларни берган ваколатли органга топширилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.



7-БОБ. МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


61. Талабгорларнинг тест синовлари натижалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари буйруқлари билан Апелляция комиссияси ташкил этилади.


62. Аттестация комиссияси қароридан норози бўлган ёки тест синовларидан ўта олмаган талабгорлар Аттестация комиссияси йиғилиши баённомаси берилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида Апелляция комиссиясига шикоят қилишга ҳақли.


63. Мурожаат қилинган кун Апелляция комиссиясига мурожаат тушган кун ҳисобланади.

Мурожаатда унинг санаси кўрсатилиб, Аттестация комиссияси йиғилиши баённомасидан нусха илова қилиниши лозим.


64. Апелляция комиссияси котиби тушган мурожаатни кирувчи хатлар журналида қайд этади, шунингдек, комиссия йиғилишигача 15 кундан кечиктирмай мурожаат қилган талабгорга мурожаат кўриб чиқиладиган кун тўғрисида хабар беради.


65. Апелляция комиссиясига тушган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган муддатлардан кечиктирилмаган ҳолда кўриб чиқилиши шарт.

Мурожаат қилган талабгор ўз мурожаати кўриб чиқилишида Апелляция комиссияси йиғилишида иштирок этишга ҳақли.


66. Апелляция комиссияси котиби Апелляция комиссияси йиғилишида барча тушган мурожаатлар, шу жумладан, қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар тўғрисида ҳам маълумот беради.

Агар мурожаат қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ва (ёки) уни бериш муддати бузилган бўлса, Апелляция комиссияси мурожаат муаллифини мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


67. Апелляция комиссияси мурожаатнинг матнини кўриб чиқиб қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:

Аттестация комиссияси қарорини ўзгаришсиз, мурожаатни эса қаноатлантирмасдан қолдириш;

Аттестация комиссияси қарорини бекор қилиш ва мурожаат муаллифи (талабгор)га тест синовларини қайта топширишга рухсат бериш;

Аттестация комиссияси қарорини бекор қилиш ва берилган якуний балларни ўзгартириш.


68. Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


69. Апелляция комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 67-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган қарор қабул қилинган тақдирда, Аттестация комиссияси мурожаатчи биринчи навбатда ўтказиладиган имтиҳонда иштирок этишига рухсат бериши шарт.


70. Апелляция комиссияси котиби Апелляция комиссияси йиғилишининг баённомасини тузишда қуйидаги маълумотларни киритади:

йиғилиш ўтказилган сана, вақти ва жойи;

Апелляция комиссияси аъзолари ва йиғилишда иштирок этган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

мурожаат муаллифининг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш манзили, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлар;

кўриб чиқилаётган мурожаатнинг мазмуни;

Апелляция комиссияси қабул қилган қарор.

Баённома Апелляция комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади.


71. Мурожаат бўйича Апелляция комиссияси йиғилишининг баённомасидан кўчирма комиссия йиғилишидан кейин 5 иш куни давомида комиссия котиби томонидан мурожаат муаллифига ва нусхаси Аттестация комиссиясига юборилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


72. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва

уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси

гувоҳномаларини бериш тартиби

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич


Номзод

Таълим ташкилотларига I, II, III гуруҳ ва кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш бўйича тайёргарликдан ўтиш учун белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.


Мурожаат қилинганда









2-босқич


Таълим ташкилоти

1. Ўқув гуруҳларини шакллантиради.


2. Номзодлар билан шартномалар тузади.


3. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ўқишга қабул қилиш тўғрисида таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғини чиқаради.


Зарур муддат давомида


3 иш куни


3 иш куни









3-босқич


Таълим ташкилоти

Ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ:

I, II ва III гуруҳ кемалар ҳайдовчилигига:


тайёрлайди;

қайта тайёрлайди;

малакасини оширади;


кичик ҳажмли кемалар ҳайдовчилигига:


тайёрлайди;

қайта тайёрлайди;

малакасини оширади.






18 иш куни

6 иш куни

4 иш куни

12 иш куни

8 иш куни

6 иш куни









4-босқич


Ўқувчи

Якуний синовларни топширади:

назарий билимлар бўйича;

амалий кўникмалар бўйича.


1 иш куни

1 иш куни









5-босқич


Таълим ташкилоти

1. Ўқиш якуни бўйича таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғини чиқаради.


2. Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисида гувоҳнома ҳамда малака ошириш курсини тугатганлиги тўғрисида сертификат беради.


1 иш куни









6-босқич


Ўқувчи

Кема ҳайдовчисининг шахсий варақасидаги тегишли устунларни ва аризани тўлдириб, уни ўз имзоси билан тасдиқлайди.


Гувоҳнома олган куни









7-босқич


Таълим ташкилоти

Ҳар бир ўқувчи бўйича белгиланган ҳужжатларни тегишли ваколатли органларда ташкил этилган Аттестация комиссиясига юборади.


3 иш куни









8-босқич


Талабгор

Кема ҳайдовчиси гувоҳномасини олиш учун тегишли ваколатли органда ташкил этилган Аттестация комиссиясига белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.


3 иш куни









9-босқич


Талабгор

Назарий ва амалий имтиҳонлар топширади:

тест синовлари;

суҳбат (билет асосида);

кемани бошқариш бўйича амалий имтиҳон.


2 иш куни









10-босқич


Ваколатли органнинг Аттестация комиссияси

Назарий ва амалий имтиҳонлар натижалари бўйича:

кема ҳайдовчисининг шахсий варақасига тегишли қайдларни киритади;

Аттестация комиссияси йиғилиши баённомасини расмийлаштиради;

имтиҳонларни топширган талабгорларга тегишли гуруҳ ва турдаги кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини беради.


1 иш куни







Низомга

2-ИЛОВА




Таълим ташкилоти раҳбарига



(ариза берувчининг)



(Ф.И.О.)


Кема ёки кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш,

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

бўйича ўқув курсига қабул қилиш юзасидан

қув йўналиши бўйича ёзилади)

Ариза


Сиздан мени кема бошқарувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсига қабул қилишингизни сўрайман.


Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:

1.


(фамилияси, исми ва отасининг исми)

      

2.


(турар жойи бўйича манзили ва телефон рақами)

  

3. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумот (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат серияси, рақами, берилган санаси, ким томондан берилган)

   

(бошқа ҳужжатлар кўрсатилсин)

4. Туғилган йили ва санаси

5. Туғилган жойи

Илова:

1. Соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;


2. 3 х 4 см ҳажмдаги 3 дона фотосурат.



20__йил "___" ______




(ариза берувчининг имзоси)




Низомга

3-ИЛОВА



Сув ҳавзаларида ўтказиладиган машғулотларда

кемалар бошқарувини қайд этиш

ДАФТАРИ



(таълим ташкилотининг номи)


     

Т/р

Кема ҳайдовчисининг фамилияси, исми, отасининг исми

Кема ҳайдовчиси-

нинг шахсий варақаси рақами

Назарий ва амалий машғулот ўтказиш санаси,

вақти ва давомийлиги

Амалий машғулот ўтказиш жойи,

сув ҳавзасининг номи ва тури

Амалий машғулот ўтказилган кеманинг тури ва тавсифи

Назарий ва амалий машғулот ўтказилган мавзу номи

Назарий ва амалий машғулотлар натижаси ҳақида ёзув

Машғулот ўтказган шахснинг Ф.И.О

1

2

3

4

5

6

7

8

9












Низомга

4-ИЛОВА



Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта

тайёрлаш курсини тугатганлик тўғрисида

ГУВОҲНОМА НАМУНАСИ


Гувоҳноманинг ташқи томони


Гувоҳноманинг ички томони





Кема ҳайдовчиларининг малакасини ошириш

курсини тугатганлиги тўғрисида

СЕРТИФИКАТ НАМУНАСИ







Низомга

5-ИЛОВА


Сурат ўрни

3x4 см





Кема ҳайдовчисининг шахсий варақаси

(йўқолганда тикланмайди)

________-сон

Аттестация комиссияси раисига

(муассаса номи)

дан

(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили)


(яшаш манзили)

Ариза

Мени

(кема гуруҳи ёки кичик ҳажмли кемалар тури: катер, моторли қайиқ, елканли қайиқ, гидроцикл;

сузиш ҳудуди: маҳаллий сув йўллари - МСЙ, ички сув йўллари - ИСЙ, сув йўллари - СЙ)

кемани бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун имтиҳон топширишга рухсат беришингизни сўрайман.

Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1.



қув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг номи, ким томондан берилган, рақами ва берилган санаси)

2.



(кема ёки кичик ҳажмли кемани бошқаришга яроқлилик тўғрисида тиббий маълумотноманинг рақами, берилган санаси, берган тиббиёт муассасанинг номи)

3.



(бошқа ҳужжатлар, кўрсатилсин)

Тақдим этилди:


(паспорт, серияси, рақами, берилган санаси, ким томондан берилган)

(Комиссия котиби томонидан имтиҳон ўтказиш куни тўлдирилади)

20___й. "_____" ____________________




(ариза берувчининг имзоси)

Имтиҳонга рухсат берилганлиги тўғрисида белги

(комиссия раиси томонидан тўлдирилади: рад этиш асоси, сана, имзо)

(орқа томони)


ИМТИҲОНЛАР НАТИЖАЛАРИ

Фанлар номи ва сузиш ҳудуди

Билимига берилган баҳо (топширди, топширмади)

Имтиҳон олинган сана

Имтиҳон олган шахснинг имзоси

Изоҳ

Кемани бошқариш ва сузиш қоидалари




МСЙ - Маҳаллий сув йўллари







ИСЙ - Ички сузиш сув йўллари







ИЙ - Ички йўллар

(Ички сузиш сув йўллари рўйхатига киритилмаган)







Аттестация комиссияси йиғилишининг 20__ йил "___"______даги ____-сон

           

баённомасига мувофиқ

га


(кема ҳайдовчисининг фамилияси, исми, отасининг исми)


серияси "_____" рақами


(кемалар тури, елкан майдони)

сузиш ҳудудида сузиш ҳуқуқи берилди.

Аттестация комиссияси раиси



(раис имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

20____ й. "_____" ___________


М.Ў.

Аттестация комиссияси аъзолари



(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)



(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

Кемани амалий бошқариш кўникмалари:

текширилган



(кема тури (турлари))


20____ й. "_____" ________



(инспектор имзоси)


(фамилияси, исми, отасининг исми)




Низомга

6-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

Аттестация комиссияси раиси





(Ф.И.О.)

       





(сана)

Аттестация комиссияси йиғилиши баённомаси

_____ - сон

20____ й. "_____" _____________________

(имтиҳон олаётган органнинг номи)

Раис


Котиб



Комиссия аъзолари

Бошланиши


соат



дақиқада.


Тугаши


соат


дақиқада.

т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган йили

Имтиҳон натижаси

Рухсат этилди

Сузиш ҳудуди

Кема тури

Назарий

Амалий

тест

(вариант рақами)

суҳбат

(билет рақами)
















М.Ў.

Комиссия аъзоси _________________


Комиссия аъзоси _________________

Комиссия аъзоси _________________


Котиб ______________________




Низомга

7-ИЛОВА



1-шакл



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан бериладиган

Кема ҳайдовчиси гувоҳномасининг намунаси ва тавсифи


Гувоҳноманинг ташқи томони

Гувоҳноманинг ички томони


   

Кема ҳайдовчиси гувоҳномаси (кейинги ўринларда - гувоҳнома) 148х105 миллиметр ўлчамдаги китобча кўринишига эга бўлади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) тўқ ҳаво рангда бўлади.

Гувоҳноманинг биринчи бетида:

юқори қисми марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади;

Давлат герби тасвирининг пастида икки сатрда "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI", "РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН" сўзлари ёзилади;

марказида кема чамбараги сурати туширилади;

қуйи қисмида икки сатрда "KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI", "УДОСТОВЕРЕНИЕ СУДОВОДИТЕЛЯ" сўзлари ёзилади.

Гувоҳноманинг ички томонида (иккинчи ва учинчи бетлари):

асосий фони ҳаво ранг;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш натижасида турли ранглар ҳосил қилинади;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар бўлади;

иккинчи ва учинчи бетларнинг марказида "кема чамбараги (штурвали)" ва "кема адмиралтеец лангари" акс эттирилади;

матн қора рангда ўзбек ва рус тилларида чоп этилади.

Гувоҳноманинг иккинчи бетида (ички чап томонида):

юқори қисмида беш сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI", иккинчи ва учинчи сатрларда "МИНИСТЕРСТВО ТРАНСПОРТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН", биринчи-учинчи сатрлардан пастроқда икки сатрда "KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI", "УДОСТОВЕРЕНИЕ СУДОВОДИТЕЛЯ" сўзлари ёзилади;

матндан пастда кетма-кет гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, аттестация комиссияси раисининг имзоси ҳамда гувоҳнома берилган сана қайд этилади;

қуйи қисмининг ўнг томонида гувоҳнома эгасининг 30х40 миллиметр катталикдаги рангли фотосурати жойлаштирилади. Фотосурат чап томонининг пастки бурчагига гувоҳнома берган органнинг муҳри босилади.

Гувоҳноманинг учинчи бетида (ички ўнг томонида):

аттестация комиссиясининг номи, қабул қилинган қарор рақами, санаси, бошқариш учун рухсат этилган кема гуруҳи ҳамда гувоҳнома кема бошқариш даврида эгасининг ёнида бўлиши шартлиги кўрсатилади;

қуйи қисмида гувоҳномани қайд этиш учун DT ҳарфлари ва ўзгарадиган олтита рақам қўлланилади. Олти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларда яшил рангда ёруғлик сочади.

Гувоҳнома махсус қоғозда офсет ва юқори усулда босиб чиқарилади.






2-шакл



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

томонидан бериладиган кичик ҳажмли кема ҳайдовчиси

гувоҳномаси намунаси ва тавсифи


Гувоҳноманинг олд томони


Гувоҳноманинг орқа томони

           

      

Кичик ҳажмли кема ҳайдовчиси гувоҳномаси (кейинги ўринларда - гувоҳнома) 105х75 миллиметр ўлчамда вертикал кўринишга эга бўлади.

Гувоҳноманинг олд ва орқа томонларида:

асосий фони ҳаво ранг;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш натижасида турли ранглар ҳосил қилинади;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар бўлади;

иккинчи ва учинчи бетларнинг марказида "кема чамбараги (штурвали)" ва "кема адмиралтеец лангари" акс эттирилади;

матн қора рангда ўзбек ва рус тилларида чоп этилади.

Гувоҳноманинг олд томонида:

юқори марказ қисмида икки сатрда "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI", "РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН" сўзлари ёзилади;

пастроқда уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "KICHIK HAJMLI KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI", иккинчи ва учинчи сатрларда "УДОСТОВЕРЕНИЕ ВОДИТЕЛЯ МАЛОМЕРНОГО СУДНА" сўзлари ёзилади;

қуйироқда кетма-кет гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, гувоҳнома ким томонидан берилганлиги, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, аттестация комиссияси раиси ва котибининг имзоси, гувоҳнома берилган сана қайд этилади;

энг қуйи қисмининг ўнг томонида гувоҳнома эгасининг 30х40 миллиметр катталикдаги рангли фотосурати жойлаштирилади. Фотосурат чап томонининг пастки бурчагига гувоҳнома берган органнинг муҳри босилади.

Гувоҳноманинг орқа томонида:

икки устундан иборат жадвал жойлашган. Биринчи устинида - бошқаришга рухсат берилган кемаларнинг турлари, иккинчи устунида - рухсат берувчи белгилар қайд этилади;

қуйи қисмида гувоҳномани қайд этиш учун FVV ҳарфлари ва ўзгарадиган олтита рақам қўлланилади. Олти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларда яшил рангда ёруғлик сочади.

Гувоҳнома махсус қоғозда офсет ва юқори усулда босиб чиқарилади.






3-шакл



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара

қўшинлари томонидан бериладиган Кема ҳайдовчиси

гувоҳномаси намунаси ва тавсифи

Гувоҳноманинг ташқи томони

Гувоҳноманинг ички томони

Кема ҳайдовчиси гувоҳномаси (кейинги ўринларда - гувоҳнома) 148х105 миллиметр ўлчамдаги китобча кўринишига эга бўлади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) тўқ ҳаво рангда бўлади.

Гувоҳноманинг биринчи бетида:

юқори қисми марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади;

Давлат герби тасвирининг пастида икки сатрда "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI", "РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН" сўзлари ёзилади;

марказида кема чамбараги сурати туширилади;

қуйи қисмида икки сатрда "KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI", "УДОСТОВЕРЕНИЕ СУДОВОДИТЕЛЯ" сўзлари ёзилади.

Гувоҳноманинг ички томонида (иккинчи ва учинчи бетлари):

асосий фони ҳаво ранг;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш натижасида турли ранглар ҳосил қилинади;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар бўлади;

иккинчи ва учинчи бетларнинг марказида "кема чамбараги (штурвали)" ва "кема адмиралтеец лангари" акс эттирилади;

матн қора рангда ўзбек ва рус тилларида чоп этилади.

Гувоҳноманинг иккинчи бетида (ички чап томонида):

юқори қисмида олти сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи, иккинчи сатрларда "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT XAVFSIZLIK XIZMATI CHEGARA QO'SHINLARI", учинчи ва тўртинчи сатрларда "ПОГРАНИЧНЫЕ ВОЙСКА СЛУЖБЫ ГОСУДАРСТВЕННОЙ БЕЗОПАСНОСТИ" сўзлари, тўртинчи сатрдан пастроқда икки сатрда "KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI", "УДОСТОВЕРЕНИЕ СУДОВОДИТЕЛЯ" сўзлари ёзилади;

матндан пастда кетма-кет гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, аттестация комиссияси раисининг имзоси ҳамда гувоҳнома берилган сана қайд этилади;

қуйи қисмининг ўнг томонида гувоҳнома эгасининг 30х40 миллиметр катталикдаги рангли фотосурати жойлаштирилади. Фотосурат чап томонининг пастки бурчагига гувоҳнома берган органнинг муҳри босилади.

Гувоҳноманинг учинчи бетида (ички ўнг томонида):

аттестация комиссиясининг номи, қабул қилинган қарор рақами, санаси, бошқариш учун рухсат этилган кема гуруҳи ҳамда гувоҳнома кема бошқариш даврида эгасининг ёнида бўлиши шартлиги кўрсатилади;

қуйи қисмида гувоҳномани қайд этиш учун CHQ ҳарфлари ва ўзгарадиган олтита рақам қўлланилади. Олти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларда яшил рангда ёруғлик сочади.

Гувоҳнома махсус қоғозда офсет ва юқори усулда босиб чиқарилади.



4-шакл



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати

Чегара қўшинлари томонидан бериладиган Кичик ҳажмли

кема ҳайдовчиси гувоҳномаси намунаси ва тавсифи

Гувоҳноманинг олд томони


Гувоҳноманинг орқа томони

           

Кичик ҳажмли кема ҳайдовчиси гувоҳномаси (кейинги ўринларда - гувоҳнома) 105х75 миллиметр ўлчамда вертикал кўринишга эга бўлади.

Гувоҳноманинг олд ва орқа томонларида:

асосий фони ҳаво ранг;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш натижасида турли ранглар ҳосил қилинади;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар бўлади;

иккинчи ва учинчи бетларнинг марказида "кема чамбараги (штурвали)" ва "кема адмиралтеец лангари" акс эттирилади;

матн қора рангда ўзбек ва рус тилларида чоп этилади.

Гувоҳноманинг олд томонида:

юқори марказ қисмида икки сатрда "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI", "РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН" сўзлари ёзилади;

пастроқда уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "KICHIK HAJMLI KEMA HAYDOVCHISI GUVOHNOMASI", иккинчи ва учинчи сатрларда "УДОСТОВЕРЕНИЕ ВОДИТЕЛЯ МАЛОМЕРНОГО СУДНА" сўзлари ёзилади;

қуйироқда кетма-кет гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, гувоҳнома ким томонидан берилганлиги, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, аттестация комиссияси раиси ва котибининг имзоси, гувоҳнома берилган сана қайд этилади;

энг қуйи қисмининг ўнг томонида гувоҳнома эгасининг 30х40 миллиметр катталикдаги рангли фотосурати жойлаштирилади. Фотосурат чап томонининг пастки бурчагига гувоҳнома берган органнинг муҳри босилади.

Гувоҳноманинг орқа томонида:

икки устундан иборат жадвал жойлашган. Биринчи устинида - бошқаришга рухсат берилган кемаларнинг турлари, иккинчи устунида - рухсат берувчи белгилар қайд этилади;

қуйи қисмида гувоҳномани қайд этиш учун CHQ ҳарфлари ва ўзгарадиган олтита рақам қўлланилади. Олти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларда яшил рангда ёруғлик сочади.

Гувоҳнома махсус қоғозда офсет ва юқори усулда босиб чиқарилади.






Низомга

8-ИЛОВА



Кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини

қайд этиш журнали


Журналнинг ташқи тарафи, титул варағи:

Ички тарафи, чап томони:

Т/р

Кема ҳайдовчисининг

Ф.И.О.

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган)

Кема гуруҳи ёки тури

Кема ҳайдовчиси курсини тамомлагани тўғрисидаги

гувоҳнома рақами ва берилган вақти

Ўқув курси муддати

1

2

3

4

5

6






Ички тарафи, ўнг томони:

Тест синовлари натижалари бўйича Аттестация комиссияси баённомасининг рақами ва тузилган вақти

Кема ҳайдовчиси гувоҳномасининг рақами ва берилган вақти

Гувоҳномани олган шахснинг имзоси

7

8

9




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 июль