ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кафолатлар ва компенсация тўловлари. Хизмат сафарлари /Молия вазирлигининг 27-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 23-2020 қ/қ-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг 1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида"ги 19.06.2020 й. Қарори (АВ томонидан 08.07.2020 й. 1268-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
08.07.2020 й.
N 1268-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 19.06.2020 й. N 27 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 19.06.2020 й. N 23-2020 қ/қ |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат
сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг
1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон "Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 йил 24 июлдаги 83, 7/12-сон қарори (рўйхат рақами 1268, 2003 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идорларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 11-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг 1-иловаси изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Тадбиркорлик субъектлари учун муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.".
2. Мазкур қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Т. Ишметов |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири |
Н. Хусанов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 8 июль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 13 июль, 27-сон, 322-модда