язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 25.05.2020 й. 12/9-сон "Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 30.06.2020 й. 943-6-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.06.2020 й.

N 943-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.05.2020 й.

N 12/9


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида корпоратив бошқарув

тўғрисидаги низомни, шунингдек унга ўзгартириш

ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий хужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 2000 йил 24 июнда 472-сон билан тасдиқланган Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 943, 2000 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 27 декабрдаги 30/3-сон "Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 943-1, 2009 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 50-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 9 апрелдаги 10/4-сон "Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 943-2, 2011 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 17-сон, 174-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2012 йил 14 апрелдаги 11/1-сон "Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 943-3, 2012 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 196-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/10-сон "Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 943-4, 2015 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 438-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/12-сон "Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 943-5, 2019 йил 26 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 10/19/943-5/2670-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 июль, 27-сон, 312-модда