язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит/ Молия вазирлигининг 27-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 23-2020 қ/қ-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг 1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида"ги 19.06.2020 й. Қарори (АВ томонидан 08.07.2020 й. 1268-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.07.2020 й.

N 1268-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.06.2020 й.

N 27

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.06.2020 й.

N 23-2020 қ/қ


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат

сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг

1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон "Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 йил 24 июлдаги 83, 7/12-сон қарори (рўйхат рақами 1268, 2003 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идорларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 11-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг 1-иловаси изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектлари учун муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Н. Хусанов

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 июль, 27-сон, 322-модда