язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Муддатлар расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикасида ов қилиш муддатлари (ЎзР 08.07.2020 й. ЎРҚ-627-сон "Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги Қонунига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикасининг

2020 йил 8 июлдаги

ЎРҚ-627-сон Қонунига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ов қилиш

МУДДАТЛАРИ

   

Тур

Ов қилиш муддатлари

Тўнғиз

15 сентябрь - 30 декабрь,

қишлоқ хўжалиги экинзорларида ердан

фойдаланувчиларнинг талабномалари бўйича

15 июлдан бошлаб.

Тоғ такаси

15 сентябрь - 30 декабрь

Елик (буғу)

1 сентябрь - 30 ноябрь

Қум товушқони

15 октябрь - 31 январь

Жайра, бўрсиқ

15 сентябрь - 30 ноябрь

Ондатра

15 октябрь - 15 декабрь

Қарсоқ тулки, чиябўри, ёввойи мушуклар

15 ноябрь - 31 январь

Тулки, қоракузан (норка), тоғ сувсари, сариқ сассиқкузан

15 ноябрь - 31 январь

Нутрия

15 октябрь - 15 декабрь

Бедана

15 август - 30 ноябрь

Кабутарлар (ғурраклар ва кабутарлар)

15 август - 28 февраль

Каклик, чиллар, улар

15 октябрь - 28 февраль

Қирғовуллар

15 октябрь - 30 декабрь

Сувда сузувчи қушлар (ғозлар, ўрдаклар, қашқалдоқлар), катта қоравой, қўнғирлар

Қорақалпоғистон Республикаси ва

Хоразм вилоятида: 1 сентябрь - 15 декабрь;

қолган ҳудудларда: 1 октябрь - 28 февраль.

Балчиқчи қушлар (балчиқчилар, сув товуғи, сувмошаклар, тартар), йилқичи, чурраклар

Қорақалпоғистон Республикаси ва

Хоразм вилоятида: 15 август - 15 декабрь;

қолган ҳудудларда: 15 август - 31 январь.

Қорабовур, сув булдуриғи

5 октябрь - 30 декабрь

Чуғурчуқлар

1 сентябрь - 30 декабрь

Майна, гўнг қарға, қарғалар, зоғча, зағизғон, ёввойилашган хонаки кабутарлар

Ов қилиш учун рухсатнома мавжуд

бўлганда йил давомида.

Чумчуқлар

Экинзорларда ердан фойдаланувчиларнинг

талабномалари бўйича йил давомида.

Балиқлар*

Амударё ва Сирдарёда: 1 июнь - 10 март;

Қорақалпоғистон Республикаси ва

Хоразм вилоятининг сув ҳавзаларида: 11 июнь - 25 апрель;

Қолган барча сув ҳавзаларида: 1 июнь - 15 апрель.

Артемия

16 июль - 31 март

      

*) Балиқларни овлаш муддатлари об-ҳаво шароитига қараб, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси талабномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан 15 кундан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 июль