язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2020 й. 432-сон "Ўзкимёсаноат" АЖ таркибидаги ташкилотларнинг активларидан самарали фойдаланиш ҳамда молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2020 й.

N 432




"ЎЗКИМЁСАНОАТ" АЖ ТАРКИБИДАГИ

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ АКТИВЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИНИ

СОҒЛОМЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, "Ўзкимёсаноат" АЖ таркибидаги ташкилотларнинг активларидан самарали фойдаланиш ҳамда молиявий ҳолатини соғломлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан "Ўзкимёсаноат" АЖ таркибига кирувчи ташкилотларга қарашли бўлган бўш турган, фойдаланилмаётган ва тармоқнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлар (кўчмас мулк ва ижтимоий объектлар) мавжудлиги аниқланиб, улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Оммавий савдоларда сотиладиган активлар (кўчмас мулк объектлари) рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига давлат мулки сифатида баланс (қолдиқ) қийматида бериладиган активлар (ижтимоий объектлар) рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

а) мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган активларни "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида оммавий савдоларга чиқаришнинг бошланғич нархи уларнинг (кўчмас мулклар бўйича) баланс (қолдиқ) ва (ёки) номинал (улуш бўйича) қийматида, агар баланс қиймати "нол"га тенг бўлган тақдирда, шартли "1 сўм" этиб белгиланади;

б) мазкур қарорга 2-иловада назарда тутилган активлар бўйича:

"Ўзкимёсаноат" АЖ икки ой муддатда активларнинг баланс (қолдиқ) қийматида тегишли ташкилотларга берилишини таъминлайди ҳамда улар бўйича ҳар қандай харажатларнинг кимё корхоналари томонидан амалга оширилиши ман этилади;

"Ўзкимёсаноат" АЖнинг устав капиталидаги давлат улуши ҳамда тегишли хўжалик жамиятларидаги "Ўзкимёсаноат" АЖнинг улуши берилаётган активларнинг баланс (қолдиқ) қийматига мос равишда камайтириш ҳисобига берилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов ва "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Ж.Т. Мирзамахмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 июлдаги

432-сон қарорига

1-ИЛОВА



Оммавий савдоларда сотиладиган активлар

(кўчмас мулк объектлари)

РЎЙХАТИ

Т/р

Актив номи


Жойлашган манзили


Активни балансда

сақловчи ташкилот


1

Ёрдамчи хўжалик бино ва иншоотлари


Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри, Исфайрамсой қишлоғи


"Фарғонаазот" АЖ


2

Дам олиш маскани


Фарғона вилояти, Фарғона тумани, "Водил" ҚФЙ, "Мирзаолим" МФЙ


"Фарғонаазот" АЖ


3

Чорвачилик комплекси


Навоий вилояти, Томди тумани, Томдибулоқ овули


"Навоийазот" АЖ


4

400 бош майда мол учун 1-сон "Қўтон"


Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, "Ибн Сино" корпоратив хўжалиги ҳудуди


"Деҳқонобод калий заводи" АЖ


5

400 бош майда мол учун 2-сон "Қўтон"


Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, "Ибн Сино" корпоратив хўжалиги ҳудуди


"Деҳқонобод калий заводи" АЖ


6

50 ўринли кафе биноси


Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, "Елабад" ПФЙ


"Кўнғирот сода заводи" МЧЖ


7

250 ўринли кафе биноси


Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, "Елабад" ПФЙ


"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ


8

75 ўринли чойхона


Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, "Елабад" ПФЙ


"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ


9

Универмаг биноси


Қорақалпоғистон Республикаси, Қунғирот тумани, "Елабад" ПФЙ


"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ


10

Саноат майдончаси


Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, Борсакелмас туз кони, "Жаслик" ОФЙ


"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ


11

Насос сув иморати


Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, "Раушан" ОФЙ


"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ


12

Молхона бино иншоотлари


Тошкент вилояти, Қибрай тумани, "Унқўргон" МФЙ, О.Алимов кўчаси 50-уй


"Максам-Чирчиқ" АЖ


         





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 июлдаги

432-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органларига давлат мулки сифатида баланс

(қолдиқ) қийматида бериладиган активлар

(ижтимоий объектлар)

РЎЙХАТИ

Т/р

Актив номи


Жойлашган манзили


Активни балансда

сақловчи ташкилот


Актив берилаётган

ташкилот


1

"Ширин" маданият саройи


Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 3-уй


"Навоийазот" АЖ


Давлат активларини бошқариш агентлиги


2

"Кимёгар" маданият саройи бино ва иншоотлари


Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, 66-сон "Мурувват" МФЙ, Фарғона кўчаси 72-уй


"Фарғонаазот" АЖ


Маданият вазирлиги


3

"Химик" ўйингоҳи


Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 3-уй


"Навоийазот" АЖ


Навоий вилояти ҳокимлиги

Изоҳ. Активлар мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш шарти билан берилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июль