язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2020 й. 445-сон "Истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2020 й.

N 445




ИСТИҚБОЛЛИ ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4332-сон қарорига мувофиқ салоҳиятли хорижий инвесторларга тақдим этиладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш сифатини ва самарадорлигини ошириш, лойиҳалаштириш жараёнига илғор хорижий тажрибага асосланган замонавий усулларии жорий этиш ҳамда лойиҳа институтлари фаолияти учун тенг шароитларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги "УорлиПарсонс Ўзбекистон Инжиниринг" корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 31 мартдаги 95-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг "УорлиПарсонс Нидерландс БВ" компанияси билан биргаликда "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги;

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти, "ЎзЛИТИнефтгаз" АЖ билан "УорлиПарсонс Нидерландс БВ" компанияси ўртасида 2011 йил 17 февралда устав фонди 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги масъулияти чекланган жамият шаклида "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" қўшма корхонасини (кейинги ўринларда - "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" МЧЖ ҚК) ташкил этиш тўғрисида битим имзоланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" - Ўзбекистон электроэнергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институти - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтига айлантирилганлиги;

"ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" МЧЖ ҚК устав фондидаги улуши 25 фоизни, "ЎзЛИТИнефтгаз" АЖнинг улуши 25 фоизни, "УорлиПарсонс Нидерландс БВ" компаниясининг улуши 50 фоизни ташкил этганлиги;

2017 йил 28 июнда "УорлиПарсонс Нидерландс БВ" компанияси "Intecsea Group B.V." (Нидерландия Қироллиги) компанияси таркибига қўшилганлиги;

2017 йил 30 июнда "Intecsea Group B.V." (Нидерландия Қироллиги) компанияси "Intecsea B.V." (Нидерландия Қироллиги) компанияси таркибига қўшилганлиги;

"УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" МЧЖ ҚК иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг 2017 йил 17 октябрдаги 36-сон қарорига асосан "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" МЧЖ ҚК таъсисчиларининг рўйхатига "УорлиПарсонс Нидерландс БВ" компанияси ўрнига "Intecsea B.V." (Нидерландия Қироллиги) компанияси киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти ва "ЎзЛИТИнефтегаз" АЖнинг "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" МЧЖ ҚК устав фондидаги улушларини (жами 50 фоиз) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" МЧЖ ҚК устав фондидаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказининг 0,1 фоиз улушини "Worley" компаниясининг шўъба хўжалик жамияти "Intecsea B.V." (Нидерландия Қироллиги) компаниясига сотиш масаласини "УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг" МЧЖ ҚК иштирокчиларининг умумий йиғилишида кўриб чиқиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги "УорлиПарсонс Ўзбекистон Инжиниринг" корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 31 мартдаги 95-сон қарори 2-бандининг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 июль