язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари/ Ички ишлар вазирининг 16.06.2020 й. 197-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.07.2020 й. 2358-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2020 й.

N 2358-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

16.06.2020 й.

N 197


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий

прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи, шунингдек унга ўзгартириш

ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон "Ўзбекистон Республикасида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 1 майдаги 71-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2358, 2012 йил 4 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 19-сон, 210-модда);

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 216-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2358-1, 2018 йил 25 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 10/18/2358-1/1957-сон);

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 майдаги 120-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2358-2, 2019 йил 13 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/19/2358-2/3285-сон).


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           П.Р. Бобожонов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 27 июль, 28-29-сон, 337-модда