ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларни уй шароитида парваришлаш бўйича вақтинчалик клиник қўлланма

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларни уй шароитида парваришлаш бўйича вақтинчалик клиник қўлланма



Тошкент-2020



КИРИШ ҚИСМИ

Клиник муаммо:


Вирусли/инфекцион ва респиратор касалликлар


Ҳужжат номи:


COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларни уй шароитида парваришлаш бўйича вақтинчалик клиник қўлланма


Ёрдам кўрсатиш босқичлари:


Ўзбекистон Республикаси БТСЁ муассасалари


Яратилиш муддати:


30.06.2020 й.


Режалаштирилган янгиланиш муддати:


Янги тавсиялар яратилгандан сўнг


Манзил ва контакт рақамлар:


Ўзбекистон, Тошкент ш., Султонали Машхадий кўчаси, 197, 100007 Тел.: (+71) 267-04-79 E-mail: info@uzhealth.uz


       


Ҳужжат таркиби бўйича ҳарқандай

шарҳ ва таклифлар маъқулланади


Ушбу ҳужжат, фақат муаллифлар

розилиги билан ҳамда тегишли ҳавола қилиниб,

фойдаланилиши ва қайта ишлаб чиқарилиши мумкин




Вақтинчалик қўлланмани яратилиши бўйича ишчи гуруҳ таркиби


1. Акилов Х.А. - т.ф.д., профессор, Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази директори.


2. Камилов А.И. - т.ф.д., профессор, Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палата Кенгаши аъзоси.


3. Мусабаев Э.И.- т.ф.д., ТХКМРМ Инфекцион касалликлар кафедраси мудири, НИИ Вирусология ИТИ директори, ЎзР ССВ бош инфекционисти.


4. Шамсиев Ф.М. - т.ф.д., профессор, ЎзР ССВ Педиатрия РИИАТМ пульмонология бўлими бошлиғи, бош болалар пульмонологи.


5. Сабиров Д.М. - т.ф.д., профессор, ТХКМРМ анестезиология ва реаниматология кафедраси мудири.


6. Курбанов Б.Д. - ЎзР ССВ СЭОА директор ўринбосари.


7. Захидова М.З. - т.ф.д. профессор, ТХКМРМ УАШ кафедраси.


8. Кудашева Л.В. - ЎзР ССВ СЭО Агентлиги етакчи мутахассиси.


9. Хужакулова М.Х. - ЎзР ССВ СЭО Агентлиги эпид мониторинги ва профилактик чора-тадбирларни ташкиллаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси.



Тақризчи


Худайкулова Г.К. - т.ф.д., ТТА болалар инфекцион касалликлари кафедраси доценти.



Услубий қўллаб қувватлаш гуруҳ таркиби


1. Шахабидинов Д.Ж. - Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси етакчи мутахассиси.


2. Усманов С.К.- Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси етакчи мутахассиси.


3. Хашимова А.Р. - Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси етакчи мутахассиси.


4. Ядгарова К.Т. - т.ф.н., Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси тиббий стандарт ва протоколларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи



Мақсад


Ушбу ҳужжатнинг мақсади мавжуд бўлган энг яхши далилларни кўриб чиқиш, коронавирус касаллиги (COVID-19)нинг енгил шакли билан оғриган беморлар учун уй шароитида даволаш ва олиб боришнинг ягона тизимини ташкил қилиш. Ушбу қўлланмани ишлаб чиқиш учун ЖССТнинг қуйидаги ҳужжати асос қилиб олинди: "Home care for patients with COVID-19 presenting with mild symptoms and management of their contacts. Interimguidance. 17 March 2020" Женева: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти; 2020 йил.



ХКК-10 кодлари


2020 йил январ ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ХКК-10 "Фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун кодлар" бўлимини янгилади, унга COVID-19 учун U07.1 COVID-19 махсус коди қўшилди (COVID-19дан вафот этган тақдирда, ўлим ҳақидаги тиббий маълумотноманинг I қисмидаги "г)" қаторида кўрсатилади).



Вақтинчалик клиник қўлланманинг белгиланган мақсади


Ушбу қўлланмада COVID-19ни енгил шакли билан касаллланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда ҳозирги кунда мавжуд бўлган клиник далиллар, мақбул амалиётлар ҳамда экспертларнинг фикрлари келтирилган.

Тавсиялар ЖССТ, CDC каби етакчи ташкилотларнинг материаллари асосида ишлаб чиқилган. Шунингдек, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги коронавирус инфекциясини (COVID-19) профилактикаси, диагностикаси ва даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларида намбулатор шароитда (уйда) тиббий ёрдам кўрсатишга тегишли қисми олинган. Маҳаллий шароитларга мослаштирилган.



Беморлар тоифаси


COVID-19ни енгил шаклда кечираётган барча беморлар.



Мақсадли гуруҳ


Шошилинч тез тиббий ёрдам шифокорлари, умумий амалиёт шифокорлари, юқумли касалликлар бўйича мутахассислар, болалар юқумли касалликлари бўйича мутахассислар, терапевтлар, педиатрлар, пульмонологлар, оториноларингологлар, кардиологлар, невропатологлар, реабилитологлар, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, ҳамширалар.



ИШЛАТИЛГАН ҚИСҚАРТИРИШЛАР РЎЙХАТИ:


НЕ - нафас етишмовчилиги

ЖССТ - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

ЎНЕ - ўткир нафас етишмовчилиги

ЎРДС - ўткир респиратор дистресс-синдроми

ЎБМҚАБ -ўткир бош мия қон айланишининг бузилиши

ЎМИ - ўткир миокард инфаркти

ПЗР - полимеразазанжир реакцияси

ПОЕС - полиорган етишмовчилик синдроми

ЎАТЭ/ТЭЛА - ўпка артерияси тромбоэмболияси





























Время: 0.2163
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск