Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Основы трудового законодательства / Документы по оплате труда / Оплата труда в отдельных отраслях / Образование. Наука /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2020 й. 366-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2020 й.

N 366




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ИЛМИЙ

ТАШКИЛОТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари фаолияти ва илмий салоҳиятини танқидий таҳлил қилган ҳолда академик илм-фанни янада ривожлантириш, илм-фан, иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини мустаҳкамлаш, илмий ташкилотларнинг тадқиқотларни ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган илмий ташкилотлар раҳбар ва ёрдамчи ходимларнинг айрим тоифалари меҳнатини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2020 йил 1 январдан бошлаб Фанлар академияси илмий ташкилотларининг:

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплашни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

бошқарув ходимлари ва айрим ёрдамчи ходимларнинг иш ҳақи миқдорини уларнинг эгаллаб турган лавозими ва фаолият соҳасидан келиб чиқиб ўртача 130 фоизга табақалаштирилган миқдорда ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти, Физика-техника институти, Материалшунослик институти, О. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Микробиология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти, Санъатшунослик институти, Тарих институти, Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти ва Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти тузилмалари тегишлича 1 - 11-иловаларга мувофиқ;

Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти, Физика-техника институти, Материалшунослик институти, У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Конструкторлик бюроси ва тажриба ишлаб чиқаришига эга бўлган илмий-техник марказ, О. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти, Умумий ва ноорганик кимё институти, С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти, Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Ботаника институти, Зоология институти, Геномика ва биоинформатика маркази, Микробиология институти, Иммунология ва инсон геномикаси институти, Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, Хоразм Маъмун академиясининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини 2025 йил 1 январгача босқичма-босқич мақбуллаштириш жадваллари тегишлича 12 - 29-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларининг бошқарув ва айрим ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорлари 30-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарурат бўлганда, илмий ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмаларига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

илмий-тадқиқот ишларини бажаришдан тушадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;

хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ташкилотларида давлат илмий дастурлари доирасидаги фундаментал тадқиқотларнинг амалга оширилиши тўхтатилади ва ундан бўшаган бюджет маблағлари илмий ташкилотларни сақлаш харажатларини молиялаштиришга йўналтирилади;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган илмий лаборатория ускуналари рўйхати Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тасдиқланади, сотиб олиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш "Ziyo Forum" фондининг маблағлари ҳисобига қопланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳамда Биоорганик кимё институтида фаолият юритаётган ноёб объектларнинг штат бирликларини мақбуллаштириш эвазига ушбу институтлар ҳузурида ҳар бири 8 та штат бирлигидан иборат юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва унинг "Тошкент музейи" филиали раҳбар ва илмий ходимларининг иш ҳақини Фанлар академияси илмий ташкилотлари раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 31-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Фанлар академиясининг президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 июндаги

366-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Мирзо

Улуғбек номидаги Астрономия институтининг

ТУЗИЛМАСИ


Илмий кенгаш



Директор



Ёш олимлар кенгаши




























































Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари



Умумий ишлар бўйича директор ўринбосари


Илмий котиб































Илғор астрофизик тадқиқотлар лабораторияси

15



Ёрдамчи ходимлар*


Бош юрисконсульт

1


































Бухгалтерия

3




















Назарий астрофизика лабораторияси

13































Кадрлар бўлими инспектори

1




















Космик тадқиқотлар лабораторияси

5































Махсус қисм

1




















Галактикадан ташқи астрономия лабораторияси

6































АКТ бўйича мутахассис

1




















Галактика астрономияси лабораторияси

12































Халқаро алоқалар бўйича мутахассис

1




















"Майданак" баланд-тоғ обсерваториялари Китоб комплекси

38































































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 101 нафар, жумладан, илмий ходимлар сони - 51 нафар.

Бажариладиган илмий-тадқиқот ишларига илмий ходимлар шартнома асосида жалб этилади.


*) Илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 июндаги

366-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Физика-техника институтининг

ТУЗИЛМАСИ
































Илмий кенгаш


Директор



Ёш олимлар кенгаши






































































Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари


Умумий ишлар бўйича директор ўринбосари



Илмий котиб
























Бош юрисконсульт

1






















Юқори энергиялар физикаси лабораторияси

10




Ёрдамчи ходимлар*
















Бухгалтерия

3














































Етакчи иқтисодчи

1



Кадрлар бўлими инспектори

1

Қаттиқ жисмлар ва ярим ўтказгичлар физикаси назарияси лабораторияси

8






























"Гелиополигон" ноёб объекти

8



Махсус қисм

1



































Қуёший иссиқлик ва энергетик қурилмалар лабораторияси

21




"Гелиотехника" илмий журнали**



АКТ бўйича мутахассис

1






































...
Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск