язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Алока ва ахборот-коммуникацион технологиялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2020 й. 444-сон "Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2020 й.

N 444




ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ, ШУНИНГДЕК,

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ЎЗ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА ЖАМОАТЧИЛИК ОЛДИДА

ЭЛЕКТРОН ҲИСОБОТ БЕРИШИ ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурсларининг ягона реестрини юритиш, ягона идентификаторлар, маълумотномалар ва таснифлагичлар рўйхатларини шакллантириш, маълумотларни бошқариш ахборот тизимини жорий қилиш орқали электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ:

Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри (кейинги ўринларда - ягона реестр) ахборот тизимини;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида қўлланилиши мажбурий бўлган электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари, маълумотномалар ва таснифлагичлар рўйхатлари ахборот тизимини модернизация қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш, келгусида прогнозлаштириш имконини берувчи "Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимини жорий қилиш бўйича чоралар кўрилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

ягона реестрга вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмалари (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлари)нинг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари (кейинги ўринларда - ахборот тизимлари) киритилади;

давлат органлари ва ташкилотларига ягона реестрга киритилган ахборот тизимларининг функционал вазифаларини такрорлайдиган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш тақиқланади. Бунда, ягона реестрга киритилган ахборот тизимига нисбатан тезкор, қулай, самарали, камхарж ва хавфсиз фойдаланиш имконини берадиган бошқа ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга, истисно тариқасида, фақат рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли органнинг хулосасига мувофиқ рухсат берилиши мумкин;

давлат органлари ва ташкилотлари идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда электрон ҳукуматнинг маълумотномалари, классификаторлари ва ягона идентификаторларидан фойдаланишга мажбурдирлар.


3. Қуйидагилар:

Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;

Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;

"Маълумотларни бошқариш" ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага;

Электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади;

мазкур тартиб ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилмаган давлат органлари ва ташкилотлари учун тавсиявий тусга эга ҳисобланади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартиби тўғрисида низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси билан биргаликда:

2020 йил 1 октябрга қадар ягона реестрни яратиш ва "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

2021 йил 1 январга қадар ягона реестр ва "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимининг амалиётга жорий этилишини таъминласин.


6. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ягона реестр ва "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимларининг эгаси ҳисобланади ва техник фаолият кўрсатишини таъминлайди;

ягона реестрни яратиш, "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимини модернизация қилиш ҳамда кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағи маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги "Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича буюртмачи ҳисобланади;

"Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси, Халқаро валюта жамғармаси ва халқаро молия институтлари грантлари ҳисобига, ахборот тизимини қўллаб-қувватлаш ҳамда такомиллаштириш эса - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.


7. Давлат органлари ва ташкилотлари:

а) 2020 йил 1 августга қадар ягона реестрда ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказиш ва маълумотларни киритишга масъул бўлган шахсни белгиласинлар ҳамда масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритсинлар;

б) 2020 йил 15 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси билан келишган ҳолда қуйидагиларни назарда тутувчи "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар:

"Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизими билан интеграция қилинишини инобатга олган ҳолда ўзларининг ахборот тизимларини такомиллаштириш бўйича ташкилий ва техник чораларни кўриш;

амалдаги ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказиш ва улар бўйича маълумотлар доимий янгилаб турилишини инобатга олган ҳолда уларни ягона реестрга киритиш;

"Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимини шакллантириш доирасидаги хабар ва маълумотларнинг доимий долзарблигини таъминлаш.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси давлат органлари ва ташкилотларининг барча ахборот тизимлари ягона реестрга киритилишининг мунтазам равишда мониторинги олиб борилишини таъминласин.


9. "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказилишини таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 июлдаги

444-сон қарорига

4-ИЛОВА



Электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизимларини

ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми/шакли

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

I. ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА РЕСУРСЛАРИ

ЯГОНА РЕЕСТРИ АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ

1.

Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри (кейинги ўринларда - Ягона реестр)да давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳақидаги маълумотларни киритишга масъул бўлган шахсларни белгилаш.

1.1. Давлат органлари ва ташкилотларида Ягона реестрни юритишга масъул шахсни тайинлаш бўйича идоравий ҳужжатни қабул қилиш.

2020 йил

30 июль


Давлат органлари ва ташкилотлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси

1.2. Масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритиш.

2020 йил

1 август

2.

Ягона реестрни яратиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2.1. Ягона реестрни яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2020 йил

25 сентябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, "Киберхавфсизлик маркази" ДУК, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси

2.2. Техник топшириқни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

1 октябрь

3.

Ягона реестрни амалиётга жорий этиш.

3.1. Ягона реестр ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


2020 йил

20 декабрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, "Киберхавфсизлик маркази" ДУК

3.2. Ягона реестр ахборот тизимининг тест синов ишларини амалга ошириш ва амалиётга жорий этиш.

2021 йил

1 январь

4.

Давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд ахборот тизимларини хатловдан ўтказиш ва ягона реестрда уларнинг паспортларини тўлдириш.

4.1. Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан мавжуд ахборот тизимларини хатловдан ўтказиш.

2020 йил

20 ноябрь

Давлат органлари ва ташкилотлари


4.2. Мавжуд ахборот тизимлари Ягона реестрга киритилишини таъминлаш.

2020 йил

1 декабрь


4.3. Давлат органлари ва ташкилотларининг барча ахборот тизимлари Ягона реестрга киритилиши мониторингини олиб бориш.

мунтазам равишда

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси

II. "ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИНГ МАЪЛУМОТНОМАЛАР ВА КЛАССИФИКАТОРЛАР

РЕГИСТРИ" АХБОРОТ ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

5.

"Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

5.1. "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2020 йил

25 июль


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси

5.2. Техник топшириқни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

1 август

6.

"Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимини амалиётга жорий этиш.

6.1. "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2020 йил

20 ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси, давлат органлари ва ташкилотлари

6.2. "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимини тест синов ишларини амалга ошириш ва амалиётга жорий этиш.

2020 йил

1 декабрь

7.

Қуйидагиларни назарада тутувчи "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

"Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизими билан интеграция қилинишини инобатга олган ҳолда ўзларининг ахборот тизимларини такомиллаштириш бўйича ташкилий ва техник чораларни кўриш;

амалдаги ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказиш ва улар бўйича маълумотлар доимий янгилаб турилишини инобатга олган ҳолда уларни Ягона реестрга киритиш;

"Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимини шакллантириш доирасидаги хабар ва маълумотларнинг доимий долзарблигини таъминлаш.

7.1. "Йўл харитаси" лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва "Киберхавфсизлик маркази" ДУК билан келишиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

15 август


Давлат органлари ва ташкилотлари, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, "Киберхавфсизлик маркази" ДУК

7.2. "Йўл харитаси"да белгиланган вазифалар ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш.

Белгиланган муддатларда

III. "МАЪЛУМОТЛАРНИ БОШҚАРИШ" АХБОРОТ ТИЗИМИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ

8.

"Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи идоралараро ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ) ташкил этиш.

8.1. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида Идоралараро ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.


8.2. Ишчи гуруҳ вазифаларини белгилаш ҳамда идоравий ҳужжат билан тасдиқлаш.

Икки ҳафта муддатда

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

9.

Давлат бошқаруви органлари фаолиятида маълумотларни бошқариш (жамлаш ва қайта ишлаш) тизимлари ҳамда улар орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш борасида "Big Data" архитектураси ва "Business Intelligence" технологиялари асосида катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва бошқариш бўйича маҳаллий ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

9.1. Таҳлилий ҳисобот тайёрлаш.


9.2. "Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимини ишлаб чиқишнинг дастурий-техник жиҳатлари бўйича таклифлар тайёрлаш.

2020 йил

15 август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, ишчи гуруҳ

10.

"Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимининг техник ҳужжатлари ва тизимни ишлаб чиқиш бўйича тендер (танлов) савдолари ўтказиш.

10.1. Тендер (танлов) савдоларини белгиланган тартибда ўтказиш


10.2. Тендер (танлов) савдоларининг ғолиби (кейинги ўринларда - оператор) билан "Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимининг техник ҳужжатлари ва тизимини ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолаш.

2020 йил

1 сентябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.

"Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимининг техник ҳужжатларини (лойиҳа паспорти, лойиҳа концепцияси, техник топшириғи) ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

11.1. Ахборот тизимни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа паспорти ва концепцияни ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш.

2020 йил

18 сентябрь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси, оператор, ишчи гуруҳ

11.2. Ишлаб чиқилган лойиҳа паспорти ва концепцияни ваколатли органга экспертизага киритиш.

2020 йил

20 сентябрь

11.3. Лойиҳа техник топшириғини ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш.

2020 йил

10 октябрь

11.4. Ишлаб чиқилган лойиҳа техник топшириғини ваколатли органга экспертизага киритиш.

2020 йил

10 октябрь

12.

"Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотлар тўпламини шакллантириш.

12.1. Ахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини шакллантириш (тақдим этувчи идора, тақдим этиш шакли ва даврийлиги ва ҳ.к.) ва тасдиқланишини таъминлаш.

2020 йил

1 сентябрь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси, давлат органлари ва ташкилотлари, ишчи гуруҳ

13.

Маълумотнома, классификатор ва бошқа стандартларни такомиллаштириш.

13.1. Илғор хориж тажрибаси асосида халқаро стандартларга мувофиқ маълумотнома ва классификаторларни қайта кўриб чиқиш ва уларни амалиётда босқичма-босқич қўллаш.

2020 йил

1 декабрь

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, давлат органлари ва ташкилотлари

14.

"Маълумотларни бошқариш" ахборот тизими доирасида маълумотларни тақдим этувчи давлат идоралари ахборот тизимларида фойдаланиладиган маълумотлар ва таснифлагичларни бирхиллаштириш.

Бунда, Электрон ҳукумат тизимининг ягона идентификаторлари ҳамда "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимидаги маълумотномалари ва классификаторлардан фойдаланишни ташкил этиш.

14.1. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базасида фойдаланиладиган ягона идентификаторлар, маълумотномалар ва классификаторларни хатловдан ўтказиш ва унинг натижаси бўйича "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасига ахборот киритиш.

2020 йил

20 август


Давлат органлари ва ташкилотлари


14.2. Тақдим этилган маълумотлар асосида "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимида янги маълумотнома ва классификаторларни жойлаштиришни ташкил этиш.

2020 йил

10 сентябрь

"Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси, давлат органлари ва ташкилотлари

14.3. "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизими орқали Электрон ҳукумат тизимининг маълумотнома ва классификаторларидан фойдаланишни таъминлаш.

2020 йил

октябрь-ноябрь

"Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси, давлат органлари ва ташкилотлари

15.

"Маълумотларни бошқариш" ахборот тизими доирасида реал сектор субъектлари ва кенг жамоатчиликни иқтисодий ривожланиш тенденциялари ҳолатидан хабардор қилиш ахборот платформасини жорий этиш.

15.1. Илғор хориж тажрибаси асосида реал сектор субъектлари ва кенг жамоатчиликни иқтисодий ривожланиш тенденциялари ҳолатидан хабардор қилиш ахборот платформасини жорий этиш.


15.2. Ахборот платформасида тегишли маълумот ва шарҳларнинг эълон қилиб борилишини йўлга қўйиш.

2020 йил

20 декабрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк, оператор

16.

"Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва давлат бошқарув органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

16.1. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2021 йил

апрель


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси, Давлат статистика қўмитаси, давлат органлари ва ташкилотлари, оператор

16.2. Ахборот тизимини давлат идоралари ва ташкилотлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномаларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

февраль - март

16.3. Технологик йўриқномалар асосида ахборот тизимлари ўртасида маълумотлар алмашинувини ташкил этиш.

2021 йил

апрель-май

17.

"Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимини синов тарзида ишга тушириш ва иштирокчиларини босқичма-босқич тизимга улаш.

17.1. Синовда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимларини белгилаш.

2021 йил

июнь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, оператор, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси, давлат органлари ва ташкилотлари

17.2. Масъул ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича ўқитишни ташкил этиш.

2021 йил

июль

17.3. Синов тариқасида иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотларини Ахборот тизимига улаш.

алоҳида график асосида

17.4. Ахборот тизими ишини синовдан ўтказиш ва иш жараёнида юзага келган камчиликларни бартараф этиш.

2021 йил

давомида

18.

"Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш.

18.1. Ахборот тизимини техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда таъминлаш.


18.2. Ахборот тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш ва модернизация қилиш.

Тизим ишга туширилганидан сўнг доимий равишда

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси, оператор

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 июль